-а -й аффиксли равишдош формасининг феълга бирикищи- дан ҳосил бўлган бирикмалар: Султонмурод кела ў қиш-
г а к и р и ш д и (кела солиб ўқишга киришдн). Кифоятхон... ёш щздай уяла-уяла зинадан чиқиб келди (А. Қаҳҳор) (ҳаракат давомли бўлган). Ҳовлисидан топмадик, дарак сола- сола шу жойга етиб келдик(Ойбек).
-б/-иб аффикси воситасида ясалган равишдош формасининг бош сўзга боғланишидан ҳосил бўлган бирикмалар: Ҳамидахон
жиянининг орцасидан бир неча зум к у ли м сир а б қараб т у р ди (М. Исмоилий). Киши ҳаётида доим ловуллаб т у р и ш керак,бўлмаса бир умр т у т а б ў т ад и. Яшасин, ҳаёт алангаси (Н. Островский). Ҳа, Манзурахон хурсандми, ....тў- сатданқизиқиб-с ў ради У не у н (Ойбек).
Равишдошнинг -гали1-гани аффиксли формасининг бош сўзга бирикишидан ҳосил бўлган бирикмалар: Қаландаров... офтоб тиғ тортганда нону шт а қилгани келди (А. Қаҳҳор). Бир оздан кейин Тожихон к е т г а н и ижозат сўради (А, Қаҳ- ҳор). Ҳатто сени куйлагали я ратилган тилимнинг куйлари ҳам сенинг изми идрокингда камдан-кам (Т у р о б Тула). Олиб кетмайди, сеникўр г ани к е л и б д и (Р. Файзий).
-гач аффиксли равишдош формасининг бош сўзга боғланиши- дан ҳосил бўлган бирикмалар: Зумрад... кўнг ли тинчигач, дўппи бозоридан чиқди(Ойбек).У марали узоқ ў тир гач, узун бир сўлиш олиб оҳиста гапирди (О й б е к) .
-гунча аффиксли равишдош формасининг феълга боғланиб ке- лишидан ҳосил .бўлган бирикмалар: Хонани жаранглатиб хохолаб кулди, кўзиданёш ч и қ қ у нч а к у лди (Р. Файзий). Раҳ- мат, ака, бу яхшилигингизни ўлгунимча у ну т майман (Ғ. Ғулом). Ҳаммаси сенга-да, тў йгунингча е яв ер асан (Р. Файзий).
-р[-ар аффикси ёрдамида ясаладиган сифатдош формаси ўз бўлишсиз шакли билан жуфтлашган ҳолда феълга боғланиб келади ва бундай бирикмада бош сўз ифода этган ҳаракат-ҳолат- нинг кучеиз эканлиги англашилади: Зумрад уялибгина били-
.н а р-б и л и н м а с ц, а дд и н и э гиб жавоб қайтарди(Ойбек). Саида э шит и л а р-э шит и л мае; Аёл бошим билан,—деди-ю, у ёғини айтмади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Тақлид сўзлар иштирокида тузилган сўз бирикмаларида тобе муча феълга боғланиб келиб, бош сўзнинг образли характерис- тикасини беради; тақлид сўзларнинг тобе компонент сифатида қўлланиши кўпроқ такрорий формада учрайди: Нигор ойим дас- турхдн ёзиб товоқни Анварнинг олдига қўяр экан, бир д ан пиқ- п и қ йи ғ л а б ю б о р д и (А. Қ о д и р и й). Анварнинг вужуди жиз этибкетди (А. Қодирий). ...лекин аёл зоти ҳацида бунда бир мунча камситишлар бор, шунисига ҳайронман, — к и х- ких кулдичол (Ойбек). Дарвон Тешабой авзойини пайқа- ди, йўғон, бақувват оёқларини г у р с-г у р с б о с и б к е л а в е р- д и (М. И с м о и л и й).
Бошқарувли бирикмалар
Феъл бошқаруви умуман сўз бирикмалари системасида жуда катта ўрин тутади. Юқорида қайд қилинганидек, феъл бошқару- вида феъл ҳоким муча вазифасида келади, эргаш муча эса от ва отлашган бошқа туркумлардаги сўзлардан бўлади. Бошқарув йўли билан бириккан конструкцияларда тобе муча келишик фор- маларида ёки кўмакчи олган сўзлар билан бирга бош сўзга боғ- ланиб, бирикманинг компоненти сифатида қўлланади: китобдан
ёзмоқ, машинада келмоц, қалам билан ёзмоқ каби мисолларда ! ҳаракат ва объект муносабати ифодаланган; аммо шаҳарда яша- моқ, уйда ўтирмоқ, ҳаяэюон билан сўзламоқ, ўқиш учун кетмоқ каби мисолларда ҳаракат ва объект муносабати эмас, балки ҳа- ракат ва белги муносабати ифодаланган, шунга кўра, синтактик функцияси эътибори билан биринчи мисоллар — объектли бирикма, иккинчисидагилар ҳолли бирикмалар группасига кириши ке- рак. Келтирилган мисоллар шаклан объектли бирикмалар билан бир хилдек кўринади, лекин бирикма семантикасидаги ўзаро фарқни уқиб олиш унча қийин эмас.
Тилда объектли бирикмаларнинг асосий қисмини феълли бирикмалар ташкил қилади. Бунда феълнинг семантикаси, турли- туман сўзлар билан кенгая олиш қобилияти, ҳар хил формадаги бирикма деб номланиши ҳам феъл семантикасидаги ўтимлилик хусусияти ва бошқариш қобилияти билан боғлиқдир. Узбек тилида тўғри объектли бирикмаларни ҳосил қилиш қобилияти кўпроқ ўтимли феълларда кучли бўлиб, ўтимсиз феълларнинг айримла- ридагина бундай хусусият мавжуддир. Функционал иш кўриш до- ираси кенг бўлган, предметни фигурал қамраб олиш қобилиятига эга бўлган ўтимсиз феълларгина тушум келишигидаги отни бош- қара олади: масалан, юрмоқ, сайр қилмоқ, айланмоқ, кезмоқ каби феъллар ўтимсиздир. Улар субъектнинг маконда турли томонга йўналган ҳаракатини билдиради. Шунинг учун ҳам улар сўз би- рикмаларининг турли моделларини, шунингдек, тўғри объектли бирикмаларни ҳам ҳосил қила олади: Чол чщиб маҳаллани ай- ланди (А. Қаҳҳор).Тупроқ кўчаларни, цумлоқ соҳил бўйлари- ни кездим (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Тушум келишиги иштирокида юзага келган объектли бирикмаларнинг тобе-ҳоким элементлари ўртасидаги лексик-грамматик муносабатлар хилма-хил бўлйб, улар объектив борлиқдаги нарса,
ҳодиса ва бошқа тушунчалар орасидаги турли муносабатларни кўрсатади:
Бирикманинг тобе компоненти ҳаракатнинг натижаси бўлган объектнқ кўрсатади. Бундай бирикмаларнинг ҳоким сўзи яратмоқ маъносидаги бунёд цилмоқ, қурмоқ, бино қилмоқ, ишлаб чицар- моқ, яратмоқ, тикламоц, етиштирмоқ каби феъллардан бўлади: Узйм лой цориб бир кулбани тикладим. Боғбонимиз Мир- закарим ота мевали дарахтларнингянг и-я нгина в ларини е т и шт и р д и (Журнал). В. И. Ленин дунёда биринчи бў- либ ишч и-д еҳқонлар ҳо к и миятини барпо этди (Газета). У ўз халқи учун шеърнинг ўлмас гулзорлари- ни яратиши керак(Ойбек).
Бирикманинг тобе компоненти феълдан англашилган ҳара- катни ўзига бевосита ўтказган объектни кўрсатади. Бу типдаги бирикмаларда субъект ҳаракатининг объектга жисмоний таъсири ифодаланади. Бундай бирикмаларнинг ҳоким компонентлари уш- ламоқ, тортмоқ, туртмоқ, силтамоқ, силамоқ, қоқмоқ, силкитмоқ» очмоқ, ёпмоқ, қисмоц, кўтармоқ, тишламоқ, итармоқ, урмоқ, бос- моқ, цашимоқ, тузатмоқ, тепмоқ, ташимоқ, ташламоқ. ва шу каби жисмоний ҳаракатни ифодаловчи феъллардан бўлади: Ҳожи бир пае заҳарини ютиб турди-да, бола автобусдан тушиб кетаётгани- да секин қўлини узатиб, қулоғини ушлади ва уч буклаб туриб қаттиқ сиқди (А. Қаҳҳор). Тўғонбек цамчин дастаси билан унинг суякдан иборат елкасини туртди (О й б е к). Гулшан узун йўлакка чиқиб, ўнгдаги биринчи э шикниитарди (А. Қодирий). Мирҳосил извошдан тушиб дарвозани уч-тўрт марта б о сиб цо қд и (Ҳ. Ғулом). Жувон энгашиб отнинг
, I ёлини силади (А. Қаҳҳор). Зуҳра кўзи жища ёшга тўлиб, <қўлидаги катак рўмолчасини силтади (А. Қаҳҳор). Унинг кашмири рўмолини цўл учи билан тузатибқў й д и (О й б е к). Додҳо дарчани зичлабёпди (А. Қаҳҳор).
Бирикманинг тобе компоненти феълдан англашилган ҳара- катнинг ўрин объектини кўрсатади: Бундай бирикмаларнинг тобе компоненти ўрин-жой отларидан, ҳоким сўзи эса ўрамоқ, ўрал- моқ, айланмоқ, босиб ўтмоқ,, кечиб ўтмоқ, курашмоқ, қамал қил- моқ, кезмоқ каби ҳаракат феълларидан бўлади: Десна дарёсини
, кечиб ўтдилар (Газета). Шу атрофдаги барча кўча в а тор кў- \ ча лар ни кезиб чиқдик (А. Қаҳҳор). Уғли уни автомобилга л: солиб, бир неча марта ш а ҳ а р н и айлантирди ,, (А. Қ а ҳ ҳ о р). Ҳусайн Бойқаро тепаликниу зоқдан ў р а- ди (Ойбек). Келтирилган мисолларда объектни тўлалигича қамраб олиш маъноси ифодаланган.
Тобе сўз ҳоким сўз ифодалаган ҳаракатнинг пайт объектини кўрсатиши мумкин. Бундай бирикмаларнинг ҳоким сўзи кут- моқ, ўтказмоқ, қаршиламоц, эсламоқ каби феъллардан бўлади. Бу типдаги бирикмаларда субъектнинг пайт объектга муносабати ифодаланади: У ҳар дам машъум бир соатни кутар, ичидан титроц босар эди(Ойбек). Дилдор ҳар оқшомни
изтироб билан қаршилади (Ойбек).Қаландаров ўғли Козимбекни цаттцқ соғинган экан, бут ун к у нини у й ид а ў т- казди (А. Қаҳҳор).Менкўрдим энг гўзал баҳор пайтини О л и м ж о н).
Ҳоким сўзи турли ҳис-туйғуларни ифодаловчи севмоқ, яхши кўрмоқ, ёмон кўрмоқ, соғинмоқ, эсламоқ каби феълардан бўлган бирикмаларнинг тобе сўзи ҳоким сўз ифодалаган ҳис-туйғу, ру- ҳий ўзгаришларни юзага келтирган объектни кўрсатади. Бундай бирикмаларда субъект ҳаракатининг объектга, руҳий ёки жис- моний таъсир ўтганлиги сезилмайди, балки субъектдаги психологик ўзгариш ифодаланади. Грамматик жиҳатдан объект бўлса- да, таъсир эътибори билан объектлик хусусияти бўшашади: Ми- соллар: Навоий г у лни, р ангнижуда с е в арэди (О й- б е к). Роҳатбиби келинини, набираларини ж у д а соғинган (Газетадан).
Ҳоким сўзи кўрмоқ, эшитмоқ, ҳис қилмоқ, идрок қилмоқ каби маъноларни ифодаловчи феъллардан бўлган тўғри объектли бирикмаларда субъект-объект муносабатлари бошқача изоҳлана- ди. Бундай бирикмаларда объектив борлиқдаги предмет ва ҳо- дисалар билан инсон сезгилари, тафаккури ўртасидаги боғланиш ифодаланади. Мисоллар: кинони кўрмоқ, қўшиқни эшитмоқ, док- ладии тингламоқ, ўтмишни ўйламоқ ва ш. к.
Айтилганлардан шуидай хулоса чиқариш мумкинки, тушум келишиги формасидаги сўзни бошқарувчи феъллар маъно жиҳат- дан хилма-хил бўлиб, бирикмадан келиб чиқадиган турлича маъно муносабатлари ҳам шу феълларнинг семантикасига, айрим грамматик хусусиятларига боғлиқ.
Тўғри объектли бирикмаларнинг тобе компоненти тушум келишиги қўшимчасини олмай, асосий келишик (белгисиз тушум) формасида келмоғй ҳам мумкин. Масалан,китоб ўқимоқ, хат ёз- моқ, овқат емоқ, пахта термоқ, сув ичмоц, кабилар. Бундай бирикмаларда тобе-ҳоким элементлар битишув йўли билан алоқа- га киришади. Демак, тўғри объектли бирикмаларда ҳоким-тобе элементларнинг муносабати икки хил йўл билан—бошқарув ва битишув йўли билан рўёбга чиқар экан.
Умуман туркологияда тўғри объектнинг икки хил формада — тушум ва асосий келишик формаларида қўлланишига белгили ва белгисиз қўлланиш дейилади. Асосий келишик формасида келган тобе элемент субъект ҳаракатини изоҳлаб, характерлаб келаёт- гандек, лекин аслида у бир турдаги предмет объектини ифода- лайди. Бундай бирикмалардаги ҳаракат ва объект муносабати (бундай ҳолларда белгисиз тушум келишиги феълга боғланиб келганда) гўё ҳаракат объектга ўтмаган, балки ҳаракат объект томонидан изоҳланиб келаётир (С. Иванов).
Ҳақиқатан ҳам битишув муносабатидан туғилган тўғри объектли бирикмаларда тўлдирувчи ҳоким сўз ифодалаган ҳа- ракатни конкретлаштиради: ёзмоқ — умуман ҳаракат, хат ёз- моц — конкрет ҳаракат, ўқимоқ — китоб ўқимоқмисолида ҳам шундай.
Тўғ.рк. объектнинг белгисиз ёки белгили тушум формасида келиши хоким ва тобе компонентларнинг семантик ва грамматик хусусиятларига боғлиқдир.
Тўғри объектли бирикмаларнипг тобе элементи қуйидаги ҳол- ларда белгили формада бўлади:
Тўғри объектни ифодаловчи тобе сўз атоқли отлардан ёки олмошлардан бўлади: Салимни кўрган; Москвани кезсанг; бировни мақтама каби.
Тобе сўз конкретлаштирувчи от, олмош, сифат ёки сифат- дошлар билан кенгайиб келганда: Халқларнинг қўлига тутди алифбе, Истиқбол чироғин у ёқдимангу(Шуҳ- рат). У ша цизни ян а бир марта у чр атдим. Кейин шоҳи тўн устидан қундуз почали пўстинни кийди (О й- бек).Ажойиб нафис санъат намунаси бўлган қилични тақ- д и (О й б е к).
Ҳоким. сўз ҳаракатнинг белгисини ифодаловчи турли сўзлар билан кенгайиб келганда: китоб ўқимоқ — китобни тез ўқимоқ, хат ёзмоқ — хатни чиройли ёзмоқ. Бундан ташқари яхши куйлай- ди, ғижжакни гў зал чал ад и(Ойбек).У қў шиқни завқ билан к у й л а д и. Мисоллардаги конкретлаштирувчи сўзлар тез, гўзал, завқ билан сўзларини тушириб қолдирсак, объект асосий келишик формасида қўлланаверади: ғижжак чал- моқ, қўшиқ куйламоц каби.
Айрим феъллар ҳам борки, уларнинг семантикасида тушум келишигидаги сўзни бошқариш қобилияти кучли, белгисиз тушум одатда бирикмада қатнашмайди, яъни бундай бирикмаларда бош- қарувчи феъл белгисиз тушум формасини бопщара олмайди. Ма- салан, севмоқ, ҳурмат қилмоц, соғинмоқ, орзу қилмоқ, ўйламоқ, сезмоқ, муҳокама қилмоқ, қадрламоқва шу каби кўпгина феъллар семантикасида шундай хусусият бор. Ватанни севмоқ, онани ҳурмат қилмоқ, дўстликни қадрламоқ, келажакни ўйламоқ ка- билар.
Келтирилган мисоллардан аниқланадики, бошқарувчи феъл- нинг белгили тушумни бошқариб кенгайиши объектнинг аниқ ёки ноаниқлиги маъноси билан боғлиқ (1—2-пунктлар), шунингдек, бунда бошқарувчи феълнинг семантикаси ҳам муҳим роль ўй- найди (4,8-пункт), бош компонентнинг олдидан конкретлаштирувчи сўз қўлланган (3-пункт). Орттирма даража формасидаги айрим феъллар ҳам бош сўз вазифасида келиб, белгили тушум формасидаги отни бошқаради (болани ухлатмоц), лекин бу тип феълларнинг бошқаруви 4-пунктда кўрсатилган сўзлар сингари кучли бошқариш хусусиятига эга эмас: юракни жизиллатмоқ, дилни тўлқинлантирмоқ, болани ўтқазмоц, цўзичоцни чўмилтир- моқ ва ш- к.
Шу нарса диққатни жалб этадики, белгисиз тушум формасидаги сўз феъл томонидан бошқарилиб келганда, иккаласи ал- батта ёнма-ён турмоғи керак: китоб ўцимоқ (тобе компонент би- ринчи ўринда, ҳоким сўз эса иккинчи ўринда). Иккала компо- нентнинг орасига бирор конкретлаштирувчи сўз киритилса, тобе компонент белгили тушум формасида бўлади: китобни тез ўқи- моқ (3-пунктга қаранг). Бордию, иккала компонентнинг ўрни ал- маштирилса (масалан, шеърий нутқда ёки эмодионал-экспрессив мақсадларда), тобе компонент одатда белгили тушум формасида бўлади: китоб ўқи—ўқи китобни, хат ёздилар, ёздилар хатни каби.
Ниҳоят, конкретлик-аниқлик категорияси билан боғлиқ бўл- ган яна бир ҳолат бор—объектли бирикманинг тобе компоненти эгалик қўшимчасини олган ҳолларда белгили тушум формаси ишга солинади:кўз очмоқ — кўзни очмоқ, кўзини очмоц; Тўғри объектли бирикмаларнинг тобе компоненти баъзан чиқиш келишиги формасида қўлланмоғи ҳам мумкин. Бундай ҳолларда бу- туннинг қисми, тўданинг бўлаги маъноси англашилади: қўлидан ушламоқ, билагидан тутмоқ, нондан емоқ, чойдан ичмоқ ва шу- нинг кабилар. Мисоллардан ҳаракатнинг таъсири объектнинг бир қисмига ўтганлиги англашилиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |