Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet21/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Феълли сўз бирикмалари
Феълли бирикмалар системасида бош муча вазифасини феъл туркумига алоқадор бўлган сўзлар бажаради, восита келишиги формасида қўлланган отлар ёки ҳол вазифасида келган сўзлар унга (феълга) тобеланиб келади. Феълли бирикма системасидаги қўшилмалар эргаш сўзнинг бош сўзга боғланиб келиш формала-
ри ва функционал иш кўриши эътибори билан иккита катта груп- пага ажратиб ўрганилиши мумкин: 1. Битишувли бирикмалар;

  1. Бошқарувли бирикмалар.

Битишувли бирикмалар
Бундай бирикмани ҳосил қилишда ҳаракат белгисини билди* рувчи сифат, равиш, равишдош формалари, кўмакчи олган сўз- лар, тақлид сўзлар тобе бўлиб келиб битишув йўли билан бонд сўзга (ҳоким бўлакка) боғланади. Лекин турли категорияга ало- қадор бўлган сўзларнинг бирикма ҳосил қилишдаги иштироки, активлик даражаси бир хил бўлмайди. Тобе сўзларнинг феълга боғланиб келиш қобилияти кўи жиҳатдан бирикувчи сўзлар ўрта- сидаги формал ва семантик муносабатларга боғлиқдир.
Тобе муча ҳоким бўлакка ҳеч қандай қўшимча олмай бирика- ди: тез юрмоқ, секин гапирмоқ, яхши ўйнамоқ, оғир хўрсинмок каби; қўшимча олмаган ҳолда такрорланиб бош сўзга боғланиши ҳам мумкин: тез-тез юрмоц, аста-аста гапирмоц. каби. Шунингдек, тобе сўз турли ясовчи (форма ва сўз ясовчи) олган сўз феълга боғланиб ҳол вазифасида келмоғи мумкин: -б/-иб: кулиб гапир- моқ, қизиқиб сўрамоц, йиғлаб ўтирмоқ; -гани/-гали: ўқигани кел- моқ, кўргани бормоқ, айтгани юбормақ; -гунча: чарчагунча ишла- моқ, енггунча курашмоц, келгунча гапирмоқ; -ганча: кетганича
кетмоқ, айтганича қилмоқ, ўйлаганча қолмоқ; -дай/-дек: қушдай сезмоқ, тоғдай ўсмоқ, айтганидай қилмоқ; -ча/чоқ; -гача, -часига, -ларчакаби ясовчи элементлар олган сўз феълга боғланиб келиб, эргаш муча вазифасини адо этади.
Бундан ташқари, ёрдамчи сўзлардан сурат, равишкаби сўз- лар билан белгили формата кирган муча бош сўзга (феълга) боғланади: табиий суратда ҳосил бўлмоқ, тантанали равишда ца- дам ташламоқкаби; билан кўмакчисини олган сўз феълга боғла- ниб келган равиш ҳоли вазифасини ўтайди: диққат билан ўқимоц, тантана билан кириб келмоқ, суръат билан ишламоқ каби.
Равиш категориясига оид сўз қатлами, шунингдек, сифатлар феълга тобеланиб келувчи сўзлар сирасида жуда катта группани ташкил қилади. Бу туркумга оид сўзлар ҳаракатнинг содир бўлиш равиши, ўрни, пайти, сабаби, мақсади каби маъноларни ифода­лайди: Пўлатжон домла мендан қатт иц койиндилар
(А. Қаҳҳор). У келганлар билан кўришгач, дарвозанинг бир тавақасини кенг очди (Ойбек); Шермат ҳовли эгаси билан хайрлашгач, тез чициб кетди (Ойбек).Бурчакда боигини цуйи солганича жим ўтирган Саидкаримбойни Валихонбой охрис­та туртди(О й б е к ).Мен ҳозирк е л а м а н,— деб ташқари- га чицди-ю, ...(Р. Файзик). Яхшигапирди, силади, сий- пади(Ойбек). Дадажонга ишонманг, ё мо н қар ид и у (И. Раҳим).Звенонинг ерларида чигит бирдай униб чищан, яхшикўкарган (Газета).
От, олмош ва отлашган сўзлар турли ясовчилар воситасида равишга айланади ва феълга боғланиб ҳар хил аниқловчи-ҳол му- носабатларини ифода этади:
-дай/-дек/-дакақўшимчаларидан бирини олган сўзлар феълга боғланиб келиб, предметни ёки ҳаракатни чоғиштириш (қиёслаш) йўли билан характерлаб беради: Мен ҳам Зулайҳони цувонтира- диган кун боракан-а, деб кўнглим тоғдайўсибб о р япти (П. Қ о д и р о в). Бу гап менга салқин шаб а Задай о р о м берди (П. Қодиров). Муздай сувда чўмилиб чищан киши, сингари ўзини қушдай с езди (М. Исмоилий).Лекин. Ерматнинг қўли муаллақ қолди, такаббур чавандоз пайцама- г андай т у ртиб ўтиб кетди(О й б е к). Унинг кўзлари пахса деворга мунчоққадалгандай йилтирар эди (Ғ. Ғ у л о м) „ Худди шундай қиёслаш, ўхшатиш каби маънолар сингари, ўх- шаб каби ёрдамчи сўзлар воситасида ҳам ифодаланиши мумкин:; мушукка ўхшаб қадам ташламоқ, болага ўхшаб цилиқ кўрсат- моқ, пахта сингари ощриб кетмоқ ва ш. к.
ча аффикси от, олмош, сифат, равишга алоқадор бўлган ўзак* ка қўшилиб келади ва бош сўз ҳаракат маъносини турли томон- дан чегаралаб кўрсатади: ҳозирча, бугунча, бу йилча, бир ҳафтача каби (ҳолат, пайт, ўрин-масофа, миқдор-даража ва ш. к.): Саида деразага ҳозир ча газета тутибқўйди (А. Қаҳҳор).. Аяси ўша цонли оқшом яшириқча д ар сга кетаётган экан (А. Қаҳҳор). Ш у нча ў циди, бас, бундан ортиц. ўқиса тепангларга чиқиб олади (А. Қаҳҳор). У ўзича ҳар икки қи ш л о қни б и р-б ир ига т а қ қо с л аб кў рди (Р. Фа й- зий). Р изо ўзичак у лд и-ю, жавоб тополмади (Р. Ф а й з и й), Саиданинг ўз фикрида туриб олишига Қаландаров ў з ича маъ- но б ерди (А. Қаҳҳор).
-гача аффикси яхлит ҳолда тобе сўзга қўшилиб, феълдан, англашилган ҳаракатни ўрин, пайт, масофа ва ш- к. жиҳатдан чегаралаб кўрсатади: Мен ҳам ҳалигача сир сақлаб юриб- ман(Саид Аҳмад).Дарё бўйигача базўр судралиб бор- дик(Журнал). Меҳриниса аёлларни э шиккача кузатиб цўйди(Р. Файзий); ...кўкарган нимаики бўлса, томиригача кемиради (А. Мухтор). Кучли қарсак садолари анчагача тинмади (Р. Файзий). Бизникини бўлса, жинни хўжа де- йишарди, нималигига ҳозиргача тушунолмайман (Р. Файзий). Буни Очил бува ҳалигача билмайди (А. Мухтор).У ҳозирги дақиқагача йигитларнинг юра- гига қ.ўл солиб кў р г анич а йў % (Р. Файзий).
Бош муча феъл англатган ҳаракатнинг содир бўлиш пайти,. ўрни, сабаби, мақсади, миқдор-даражаси ва ш. к. маъноларни ке­лишик қўшимчалари воситасида ҳам ифода этиши мумкин. Тилга олинган маънолар локал келишикларнинг уччаласида ҳам мавжуд. Биз бир-иккита мисол келтириш билан чекланамиз: У ҳозир қалб сўзининг оҳангларига айланиб фазолардау чард и (М. И с- моилий).Қоғоз парчалари қўлдан чщиб қоронғилик цаъри- да ғойиб бўлди(Ж. А б д у л л а х о н о в). Шогирд бола ип цатини тортар, устанинг аччиғини чищрмаслик учун ҳ е ч қа- ёққааланглам. асэди( Ойбек).
Феълнинг функционал формаларидан равишдош ва унинг тур- ли шакллари феълнинг шахсли формасига бирикиб, турлй типда- даги битишувли бирикмаларни юзага келтнради. Бундай бирик­маларда равишдошлар ҳаракатни турли томондан аниқлаб келади.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish