Узб еқистон сср фанлар академияси


Тобе компоненти ўрин-пайт келишиги формасида бўлган объект­ли бирикмалар



Download 1,22 Mb.
bet25/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Тобе компоненти ўрин-пайт келишиги формасида бўлган объект­ли бирикмалар. Урин келишиги ўрин-жой, пайт маъноларини ифбда этиш эътибори билан жўналиш ва чиқиш келишик формаларига яқин туради. Лекин жўналиш ва чиқиш келишиклари предметнинг замон ва макондаги ҳаракатини ифодаласа, ўрин-пайт келишиги ҳаракатнииг бажарилиш ўрнини, предметнинг жойланиш ўрнини ёки ҳаракатнинг бажарилиш пайтини билдиради. Шунинг учун ҳам тобе муча ўрин-пайт келишиги формасида бўлган бирикмаларнинг кўпчилиги ўрин ва пайт муносабатларини — ҳол вазифасида келиб, ўрин ва пайт ҳоли муносабатларини ифодалайди.
Компонентлари ўрин-пайт келишиги ёрдамида бириккан объект­ли бирикмалар ўзбек тилида объектли бирикмаларнинг бошқа ту- рига нисбатан анча оздир.
Урин-пайт келишиги формаси иштирокида юзага келган объект­ли бирикмаларда қуйидаги маъно ва грамматик муносабатлар ифодаланади.

  1. Тобе бўлаги ҳаракатнинг бажарилишида восита-қурол бўл- ган объектни билдиради: машинада пахта термоц, қаламда хат ёз- мощ, пиёлада чой ичмоқ, қошиқда овқат емоқ; Чол кечга қолган йўловчиларни дарёдан шу қайиқда ўт казибқўяд и (Ҳ. Ғ у- л о м). Мисолда ўтказиб қўймоқ феъли бирдан учта объектни уч хил формада бошқариб келаётир — йўловчиларни ўтказиб қўймоқ; дарёдан ўтказиб қўймоц, қайиқда ўтказиб қўймоқ каби. Бундай ҳоллар орттирма даража формасидаги феъллар бошқарувчи ролида келганда кўпроқ учрайди.

  2. Эргаш сўз ҳаракат-ҳолатнинг юзага чиқишида восита бўлган объектни ифодалайди. Бундай бирикмаларнинг ҳоким компоненти ўтимсиз (асосан ҳаракат) феълларидан, камроқ ҳолат феълларидан бўлади: қуёшда тобланмоц, ўтда исинмоқ, шамолда тебранмоқ,

ёмғирда ивимоқ, чанғида учмоц кабилар; Ёмғир иплари шамол­дач ў з и л и б, баъзан уларнинг ҳам юз-кўзини савалаб ўтиб пе- тарди(СаидАҳмад).

  1. Бирикманинг тобе бўлаги феълдан англашилган ҳаракат ёки ҳолатнинг қайси жиҳатдан юзага келганлигини билдиради: Мусо- бақада ғолиб чиқмоц, меҳнатда донги кетмоқ.

Компонентлари кўмакчилар ёрдамида бирик­кан объектли бирикмалар. Объектли бирикмаларнинг тобе мучаси ҳоким сўзга билан, учун, орқали, тўғрисидаЦҳақида, соҳасида, томонидан каби кўмакчилар ёрдамида бирикуви мумкин.
Билан кўмакчиси орқали юзага келган объектли бирикмаларда қуйидаги лексик-грамматик муносабатлар ифодаланади.

  1. Тобе бўлак ҳоким сўз ифодалаган ҳаракатнинг бажарилиши­да восита-қурол бўлган объектни билдиради: Раъно бурни устидаги билинар-билинмас марварид резаларини р ў мо ли билан а рт- д и (А. Қ о д и р и й) Лммам чоракта қаттиқ гардиш б ў лакни теша билан ушат и б, ярмини дастурхонга қўйди (А. Қ а ҳ- ҳ о р). ...уни ерга босиб, миясига наган билан с олд и (Ҳ. Ғулом).

  2. Бирикманинг тобе бўлаги ҳоким сўздан англашилган ҳаракат ёки ҳолатнинг материал — объектини ифодалайди. Дастурхончи цизлар хилма-хил овқатлар ва ши ри н ли к л а р билан д ас- тур хонни яшнатиб юбордилар(Ойбек). Хин о цо- ни билан безалган бармоқлардафда ўйнаркан, Дилдор кўзларини дардчил сузиб, беихтиёр куйга қўшилди (Ойбек).Ур- да қўрғонининг ташқари айланаси ажойиб гулзорлар, анв ойи ме в а лик дарахтлар билан зийнат ланган (А. Қ о д и- р и й).

  3. Ҳоким сўзи тўлмоқ феълидан бўлган бирикмаларда ҳам тобе компонент ҳолатни юзага келтирган восита — объектни билдиради: челак сув билан тўлачелакни сув билан тўлдирмоц каби. Бу типдаги бирикмаларда билан кўмакчиси жўналиш келишиги функциясини бажаради; шунинг учун ҳам тилда бу типдаги бирик- маларнинг (кўмакчили ва келишикли) формалари тенг қўллана- веради, айрим вақтларда эса улар ўртасида нозик стилистик-семан- тик айирмалар ҳам бўлмоғи мумкин, баъзида эса бу формаларнинг бири иккинчиси ўрнида ишлатилмайди.

  4. Бирикманинг тобе бўлаги бошқарувчи феъл ифодалаган ҳа- ракатни бажаришда иштирок этган шахсни — объектни билдиради. Бундай бирикмаларда биргалик маъноси сақланади (яъни ҳаракат икки киши томонидан ижро этилган, лекин бири активроқ бўлгани учун ҳам сон кўрсаткичи ўша актив шахс билан мослашади). Шу­нинг учун бундай бирикмаларнинг ҳоким элемента кўп вақт бирга­лик даража феълларидан бўлади: Ҳожимирсирож автобусда жой талашиб, бир б о л а л и к хотин билан айтишиб цолди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Амаким уйимизга келиб д ад а м билан жан- ж а л лашиб д и (А. Қаҳҳор). Саида мажлисга тайёргарлик юзасидан бир неча коммунист билан суҳбатлашди (А. Қаҳҳор).

Ҳозирги тилимизда грамматик элементларнинг умуман функцио­нал ривожланиши билан боғлиқ бўлган жараён билан кўмакчиси- нинг ҳам қўлланиш доирасини анча кенгайтирганлигига ишора қилади. Билан кўмакчисининг асосий маъноси (биргалик) аста- секин абстракцияланиш йўли билан ривожланди ва у иштирок қнл- ган конструкциялар кўчма маънода қўллана бошлади. Ҳознрги адабий тилимизда билан кўмакчисининг семантикасида икки ёқлама ўзгариш юз беради.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish