Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet33/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Деворни ошиб ўтмоқдевордан ошиб ўтмоқ, эшикни очиб кир- моқэшикдан очиб кирмоқ, деразани синдириб чикмоцдераза- дан синдириб чиқмоц, йўлини тўсиб чицмоцйўлидан тўсиб чиқ- мог^, гиламни босиб келмоцгиламдан босиб келмоқ каби мисол- ларда бутун ва бўлак тўда ва қисм тушунчалари эмас, балки сўз- ловчининг нутқ моментида ҳаракат усулига (эшикни очиб) ёки ўрнига (эшикдан) эътибор қилинганлиги маъноси акс этади. Бун­дай қўлланишга сабаб феъл бирлигининг бири ўтимли, бири ўтим- сиз эканидир.
Бундай конструкциялардаги қатор келган феъллар бошқа тип- лардаи ўзииинг семантикаси билан фарқ қилади: уларнинг ҳар ик- киси ҳам ажратиш хусусиятига эга (ҳолбуки, тушум формасида объект бошқа бир объектга бирикиши лозим). Иккинчи томондан, ҳар иккала феъл орқали бир предметнинг (кенг маънода) иккинчи бир предметни (шу предмет масофасини) босиб ўтиш орқали учин- чи бир предметга қўшилиши — туташуви маъноси англашилмоғи лозим. Бунда тушум ёки чиқиш келишиги формаларидаги сўзлар предмет ҳам ҳаракатнинг бошланиши ҳам тугалланиш чегараси ро- лини бажаради. Акс ҳолда бундай вазифадош қўлланиш мумкин бўлмайди.
СОДДА ГАП СИНТАКСИСИ
ГАП

  1. Гап маълум фикрни ифодалаб, нутқнинг бир қисмини таш- кил этади. Тил, нутқ орқали кишилар ўз фикрлари, мақсадлари, ҳис-ҳаяжонларини ифодалайдилар. Шунинг учун ҳам тил «амалий ҳаётий онг» ҳисобланадиI. Тил кишилар ўртасида ўзаро муноса- батни юзага келтирувчи қурол вазифасини ўтайди, у «кишилар орасидаги энг муҳим алоқа воситаси»II бўлиб хизмат қилади.

Фикр турлича ифодаланади: фикр содда ёки қўшма гаплар орқали, дарак, сўроқ, буйруқ, ундов гаплар орқали, икки составли ёхуд бир составли гаплар орқали, тўлиқ ёки тўлиқсиз гаплар орқали ифодаланиши мумкин. Бу ҳол фикрнинг характерига, маълум мақсад ёки ииятга қараб белгиланади. Аммо гап қандай шаклда бўлмасин, унда кишининг маълум бир мақсади реалла- шади (ҳис-ҳаяжон ёки сўроқ ифодаловчи гаплар ҳам бундан мустасно эмас).
«Фикр ва тил диалектик алоқада, диалектик бирликдадир. «Ҳар қандай гапда,— дейди В. И. Ленин — «ячейка» («ҳужайрача») даги сингари диалектиканинг барча элементлари куртагини очиб бериш ва шу тариқа кишининг бутун билишнга диалектика уму­ман хослигини кўрсатиш мумкин (ва лозим)»III. Бинобарин, шун- дай экан, тил ҳам ўз навбатида фикрга, онгга таъсир этади, уни шакллантиради, кенгайтиради, чуқурлаштиради. Фикр, онг ва тил ўзаро алоқада шаклланади, намоён бўлади, тараққий этади. •
Фикр тил орқали ифодаланса ҳам, шаклан улар ўзаро фарқла- нади. Шунинг учун ҳам логик категориялар билан грамматик категориялар бир-бирига тенг бўлмайди. Логик категориялар ва логик муносабатларга предикатив, атрибутив, объектив, релятив алоқалар киради. Бу логик алоқалар гапнинг бош ва иккинчи даражали бўлаклари орқали, айрим гап ва унинг турли-туман типлари орқали ёки гаплар бирикмаси орқали ифодаланади. Масалан, бир составли гапларда логик категориялар грамматик жиҳатдан тўлиқ ифодаланмайди, бундай гаплар эга ёки кесим (ва уларнинг состави) дангина иборат бўлади. Шунингдек, ажра- -гилган бўлакли гаплар шаклан бирикма саналса ҳам, логик жи- ҳатдан маълум фикрни ифодалайди.
Бу мулоҳазалардан логик категорияларни грамматик катего­риялар билан тенглаштирмаслик ва грамматик категорияларни белгилашда ҳамда чегаралашда логик категорияларгагина асосла- ниш тўғри эмас, деган хулоса келиб чиқади.

  1. Гаииинг асосий белгилари, унинг сўз ёки сўз бирикмалари- дан фарқи нимада? Гапнинг асосий 'белгилари — унда нисбий фикр тугаллиги ва предикативликнинг мавжуд бўлиши, грамма­тик жиҳатдан маълум қонун ва қоидалар асосида шаклланиши, ўзига хос интонадияга эга бўлиши шарт. Гапнинг бу хусусиятла- ри кўпчилик тиллар учун умумийдир. Аммо бу белгиларнинг турли тилларда намоён бўлиши ва уларнинг аҳамияти, ўрни турличадир.

Ҳар бир гапда маълум фикр, мақсад ёки ҳис-ҳаяжон ифодала- нади, акс ҳолда гап эмас, сўз бирикмаси бўлиб қолади (Қиёсланг: Салима келди ва Салиманинг китоби). Маълум мақсад ёки ҳис- ҳаяжои содда ёки қўшма гап шаклида ифодаланиши мумкин.
Гап бўлиши учун, албатта, ўз эгаси билан шахсда, сонда мос- лашган, феъл бўлиши шарт эмас. Маълум мақсад, фикр ифода­ланган, предикатив муносабат мавжуд бўлган конструкциялар, ҳатто, айрим сузлар хам гап саналади (масалан, бир составли номина^йв^гаплар). ^ .
Гапнинг асосий белгиларидан яна бири предикативликдир. Модаллик — гап мазмунининг борлиққа муносабатини ифодалаш- дир. Гап орқали сўзловчи бирор воқеа, ҳодиса ёки хусусиятнинг мавжудлиги ёки бирор замонда рўй бериши, реаллиги ёки нореал- лиги, хоҳиши ёки норозилиги каби муносабатни ҳам ифодалайди. Бу муносабат, яъни модаллик майл :ва замон, шахе категориялари орқали рўёбга чиқади. Бу категориялар турли морфологик, син­тактик, интонацион ва бошқа йўллар билан ифодаланади.
Модаллик турли грамматик категориялар (майл, инкор, боғла- малар ва бошқалар) ёки махсус сўзлар (модал сўзлар ёки ҳолат категорияси) ва махсус интонация орқали ифодаланади. Замон категорияси феълнинг турли замон формалари, майл категорияси, интонация ва ситуация ҳамда контекст орқали намоён бўлади. Шахе категорияси эса махсус аффикслар, баъзан интонация ор- қали ифодаланади ёки умумий ситуация ва контекстдан англаши- либ туради.
Гапнинг ўзига хос белгиларидан яна бири унда махсус инто- нациянинг бўлишидир. Ҳар бир гап интонация жиҳатдан шакл- ланган бўлади: гапнинг бошланиши ва тугалланиши унинг инто- нациясидан еезилиб туради, гап охирида интонация ҳам тугалла- нади. Кўпчилик тилларга хос бўлган бу қонуният ўзбек тилида ҳам асосан мос келади. Аммо бу соҳада ўзбек тили гап структура- сида ўзига хослик ҳам бор. Энг аввало гапнинг интонацияси қўш- ма гапларда, ўзбек тилида маълум даражада бошқачароқ тусда бўлади. Қўшма гапни ташкил этган гапларнинг ҳар қайсиси тугалланган мустақил содда гап интонацияси билан талаффуз этилмайди, интонация қўшма гапнинг охирида тугалланади. Бу- нинг сабаби қўшма гапнинг бир гап сифатида уқилиши ва умумий -бир фикрнинг, мақсаднинг ифодаланишидир. Аммо бундан қўшма гапни ташкил этган гаплар грамматик жиҳатдан гапликдан чиқа- ди, деган хулоса келиб чиқмайди. Қўшма гап таркибидаги гаплар- да маълум ҳукм ифодаланади ва предикативлик мавжуд бўлади, аммо интонацион тугаллик, мустақил содда гап интонацияси бўлмайди.
Иккинчи томондан, ўзбек тилида эргаш гапнинг кўп типлари, айниқса, бош гап кесими билан ёнма-ён позицияда турган ҳолат- да интонация жиҳатдан алоҳида ажралиб турмайди. Қуйидаги қўшма гап таркибидаги эргаш гапларнинг интонациясига диққат дилинг: — У келганда Канизак чиқиб кетганмиди?..Ҳ а, К аниз а к чициб кет г анд ан кейин келди (А. Қаҳҳор). Иўлчи шу чоққанчаацчасиб ў л с а ҳ а м беришга тайёр эди... (Ойбек). Қоронғилик ичида д а ҳ ш ат л и қўллар у н- г а ёпишгандай туюлиб, кўзлари сергак жовдирар, юраги кучли урар, оёқлари, қўллари титрар эди (Ойбек)....Бу од ам- ла р нинг ҳ а м м а с и аллацандай сайлга ошициб к етаёт г андай туюларди (О. Г о н ч а р).
Интонацион номустақиллик аниқловчи эргаш гапларнинг мах­сус типида жуда аниқ кўринади. Бу хил эргаш гаплар бош гапдан пауза билан ажралмайди. Интонация мустақил гапларда, айрим сўз ва еўз бирикмаларини гапга айлантиришда (Баҳор\ Уз сўзи-дан цайтиш\) алоҳида аҳамият каоб этади. Бошқа ўринларда эса интонацион тугаллик, хабар интонацияси бўлмайди. Бундай ўрин- ларда (юқоридаги мисолларга қаранг) гап интонацияси оддийсўз бирикмаеининг интонацияси каби бўлади. Бу хил конструкциялар уларда маълум фикр, мақсад тугаллигининг ва таркибида ўз эга ва кесимининг бўлиши сабабли гап саналади.

  1. Гап, грамматик структурасига кўра, ўзига хос бир конструк- цияни ташкил этади. Икки составли гаплар конструкциясининг асосини бош бўлаклар — эга :ва кесим ташкил этади. Эга гапда у тўғрида гап борган, бош келишик формасидаги мутлоқ ҳоким бўлак- дир.^Аммо ҳар қандай бош келишик формасидаги сўз эга бўла ол- майди. Бош келишикдаги сўз кесим, иккинчи даражали бўлак, ун- далма бўлиб келиши ҳам мумкин. Эга учун аввало унинг маъноси ва гапдаги функцияси асосдир. Кесим эга ҳақидаги ҳукм, тасдиқ ва инкордир. Кесим шаклан турлича бўлади, ҳатто, маълум келишик формасидаги отлар ҳам кесим функциясида кела олади (Китобсенга). Кесим функциясида сўз бирикмалари ёки ҳатто айрим фразеологик бирикмалар ва гаплар ҳам келиши мумкин. Маса­лан: Сиз ■— ақлли одамсиз. Халқлар истагияшасин тинчлик! (Ғ. Ғулом). Шиори — қайда золим бўлса ур! (Ойбек).

Шунингдек, эга ҳам ўз аниқловчиси билан бирикиб келиши мумкин. Масалан: Дикий китоб зарарли. Эсингиздами, мен уйланганда, авжи никоҳ куни қалин цо р ё ццани(Ойбек).
Одатда эга билан кесим бир-бири билан шахсда, сонда мос- лашади. Аммо бу хусусият ўзбек тили учун қонун бўла олмайди, чунки эга билан кесим шахсда мослашмаслиги ҳам мумкин. Эга ва кесимнинг сонда мослашмаслиги эса нормал ҳол ҳисобланади. Масалан: Иморатлар қурилди.
Эга билан кесимнинг шахсда мослашмаслиги кўп ўринда нор­мал саналади: Мен ўқитувчи, сен ўқитувчи, у ўқитувчи; шунинг- дек, учинчи шахе формаси ва кесими равишдош ёки сифатдош формасида бўлган эргаш гапларнинг кесими ҳам эгага шахсда мослашмайди.
Бундай ҳолларда эга билан шахе ва сонда мослашмаган фор­малар маъноси (эга ҳақидаги ҳукм, тасдиқ ёки инкорни ифодала- ши), функцияси ва ўрнига (ўзбек тилида кесим гап охирида кела­ди) кўра кесим саналаверади.
Бир составли гапларда бош бўлакларнинг ўзига хос томони бор. Бу хил гапларда шаклан эга ёки кесим мавжуд бўлса-да, улар мазмунан фақат эга ва кесимнигина ифодаламайди. Акс ҳол- да, масалан, номинатив гапларда кесим, шахссиз гапларда эса эгани ахтариб топиш зарурияти туғилар эди. Ваҳоланки, бу хил гапларда эга ва кесим тушунчаси бир бўлак орқали ифодаланади, шунинг учун тўлиқсиз гапларда бўлганидек, бирор эга ёки кесим­нинг яширингани сезилмайди.
Иккинчи даражали бўлаклар фикрни тўлароқ ва мукаммалроқ ифодалаш учун хизмат қилади. Улар фақат бош бўлакларга боғ- ланиб, уларни изоҳлаб, тўлдириб қолмай, бир-бирларига боғла- ниши, бир-бирининг маъносини аниқлаши, тўлдириши мумкин. Бирикмали эга ва бирикмали кесимларда иккинчи даражали бў- лак гапнинг асосий структурасига киради, уларсиз фикр тўла ифо- даланмайди, гап тузилмайди.
Гаплар структурасига кўра, тўрт хил бўлади: содда, мураккаб қўшма гаплар ва периодлар.
Содда га п маълум фикр, маҳсадни ифодаловчи, грамматик ва иятонацион томондан шаклланган синтактик бирликдир. Сод­да гап тузилишига кўра йиғиқ ёки ёйиқ бўлиши мумкин. Бош бўлаклардан таркиб топган гаплар — йиғиқ гап, агар бош бўлак- лардан ташқари иккинчи даражали бўлаклар ҳам иштирок этса, ёйиқ гап саналади.
Мураккабгап — таркибида асосий гап бўлакларидав ташқари ажратилган бўлаклари, ундалмалари ёки кириш бў- лак ва бирикмалари бўлган гап конструкциясидир. Бу хил конс- трукциялар содда гап конструкцияларидан мазмуни ва струк­турасига кўра фарқланади. Мураккаб гапларда мураккаб мазмун англашилади: Йиғим-теримни олганимиздан кейин, баҳор-

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish