Узб еқистон сср фанлар академияси


Сўз бирикмаларининг формалари



Download 1,22 Mb.
bet10/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Сўз бирикмаларининг формалари
Сўз бирикмаларининг грамматик формаси деганда биз тилда мавжуд бўлган формал кўрсаткичлар, тил воситаларининг йиғин- дисини тушунамиз (аффикслар, ёрдамчи сўзлар, кўмакчилар, сўз тартиби, интонация). Бу воситалар ёрдамида мустақил сўзлар ора- сидаги грамматик муносабатлар таъминланади.
Сўз бирикмаларининг формаси деган тушунча (грамматик ас- пектда) сўзлар ўртасидаги синтактик муносабатларни ифодалаш усулларини—синтактик приёмларни (И. И. Мешчанинов)—мосла- шув, бошқарув ва битишув усулларини ўз ичига олади. Сўзлар ўртасидаги грамматик алоқани таъминловчи ёки бирикмада ишти- рок қилга-н компонентларни бир-бирига боғловчи воситалар ўзбек тилида жуда кўпва хилма-хилдир. Узаро грамматик боғланишнинг асосий турлари қуйидаги усуллар ёрдамида шаклланади.
Синтетик у с у л. Бу усулнинг туб моҳияти шундан иборат- ки, сўз бирикмасини ҳосил қилган компонентлардан бири бирор қўшимчани олади, шу қўшимча— аффикс ёрдамида бир сўз иккин­чи бир сўзга грамматик жиҳатдан боғланади ва фикр алмашиш учун (гап тузиш учун) тайёр материал вазифасини ўтайди. Бундай боғланиш сўз ўзгартувчи форма ясовчи деб аталган қў- шимчалар ёрдамида юзага келади. Буига келишик қўшимчалари, эгалик аффикслари, сифатдош, равишдош ясовчи қўшимчаларни олган сўз формалари киради; шунингдек, баъзи сўз ясовчи қўшим- чалар ҳам сўзларнинг ўзаро алоқага киришувида иштирок қила- ди, масалан, -ли, -лик, -ча, -ги, -дай ва ш. к. Бу ва бундан бошқа жуда кўп кўрсаткичлар тилнинг бутун морфологик структурасини қамраб олган бўлиб, улар сўзларнинг грамматик боғланишида муҳим аҳамиятга моликдир. Айрим қўшимчаларнинг ишлатилиш доираси бир қадар чекланган, масалан, эгалик ва келишик қўшим- -чалари фақат от категориясидаги сўзларга хос. Умуман, сўзлар- нинг боғланиш кўлами эътибори билан ёндашганда, -лар аффик- си отга ҳам, айрим феъл формаларига ҳам қўшилаверадиган кўрсаткичдир.
Аналитик усул.Бу усулнинг асосий хусусияти шундан иборатки, бирикмани ташкил қилган компонентлар ҳеч қандай қў- шимча олмайди ёки қўшимча олганда ҳам унинг (қўшимчанинг) сўзлар боғланишидаги аҳамияти иккинчи даражалидир. Бундай ҳолларда икки сўзнинг ўзаро боғланишини ёрдамчи сўзлар ёки кўмакчилар таъминлайди (кўмакчилар, икки сўзни ўзаро боғлаш вазифасида келган ҳар қандай сўз, бор, йўқ сўзлари, боғлама деб аталган айрим элементлар ва ш. к. (инженер бўлиб ишлайди бирик- масида бўлиб сўзига, боласи бор хотин бирикмасида бор сўзининг 'функциясига эътибор қилинсин).
Сўз тартиби. Юқорида келтирилган иккита асосий усулдан ташқари, ҳозирги ўзбек тилида сўз тартиби ҳам сўз бирикмаси компонентларининг ўзаро синтактик алоқасини таъминловчи му- ,ҳим воситалардандир. Сўз тартиби кўп вақт грамматик ҳолатниги- чна ўзгартириб қолмасдан, балки бирикма ифода этган маънони ҳам ўзгартириб юборади: а) иккита олма—олма иккита, қизил ц.а- Vгамқалам цизил каби бирикмаларда сўз тартибининг ўзгариши аниқловчили бирикмани предикатив бирикмага айлантириб юбор- ган; б) пахта заводизавод пахтаси, колхоз ғалласиғалла кол­хоза каби бирикмаларда сўз тартибининг ўзгариши бирикма ифо­да этган маънога кучли таъсир кўрсатган; в) икки отнинг қўшим- часиз бирикувида ҳам худди шундай ҳолатни кўрамиз: чар.и

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish