Ранг билдирувчи миллий маданий бирликлар



Download 58,5 Kb.
Sana16.04.2022
Hajmi58,5 Kb.
#556566
Bog'liq
РАНГ мақола


Ранг билдирувчи миллий маданий бирликлар

Ранглар у ёки бу халқнинг ижтимоий–маданий ҳаёти, урф-одати, маросими, қадимий қарашлари билан чамбарчас боғлиқ . Ранг орқали рассом борлиқ ёки ҳаёлий дунёни кўринарли шаклларда тасвирлайди, маконнинг чексизлигини ундаги нарсаларнинг ранг- баранглигини, моддийлигини ҳажм ва фактурасини кўрсатиши, ҳаракат, инсон руҳиятидаги ўзгаришлар, мураккаб ҳиссий кечинмалар, ўй-хаёлларни акс эттириши мумкин.


Лирик асарларда рангларни англатувчи бирликлар фаол қўлланилиб, бадиий матннинг ифодавийлигини оширишга хизмат қилади. Зеро, бадиий нутқни рамзсиз, мажозсиз тасвирлаш қийин. Бунда ранглар ана шу рамзийлик ва мажозийликни яратишда муносиб иштирок этади. Айниқса, халқ қўшиқларида ранглар муҳим тасвир воситаси сифатида ўз маъноси (қора қош, қора кўз, оқ юз) ва кўчма маънода (қора юрак, оқ орзу) қўлланилади ва улар инсоннинг руҳий ҳолатини аниқлаш, ҳис-туйғуларини ёрқин акс эттириш вазифасини бажаради. Бу ҳақида Моҳичеҳра Рўзиева (муаллифнинг кимлиги аниқ айтилмаган)нинг “Ранглар ҳақидаги халқ қарашлари” мақоласида қуйидагича фикрлар баён этилган:
“Ранглар очиқ ёки ёпиқ тусда бўлади. Жумладан, оқ ранг – очиқ ранг, қора ранг эса ёпиқ ранг ҳисобланади. Уларга хос бу хусусият рангларнинг ирим билан боғланишига сабаб бўлган. Зеро, оқ ранг йўлни очувчи, йўлдаги тўсиқларни бартараф этувчи, ҳимояловчи ранг бўлса, қора ранг аксинча, йўлни беркитувчи, одамларнинг йўлини тўсувчи, ишлари ривожига ҳалақит берувчи ранг саналади. Шунинг учун эртак ва достонларда қаҳрамонларга оқ тусдаги ҳайвонлар ёрдам берса (масалан, оқ қўчқор, оқ илон, оқ от, оқ кийик каби) қора тусдагилар (масалан, қора дев, қора кампир каби) уларга рақиблик қилади.
Қадимда оқ ранг кундуз ва ёруғ куннинг, сут ва буғдой, сув ва самонинг мифологик эквиваленти ҳисобланса, қора ранг эса туннинг, ер ости дунёсининг мифологик эквиваленти сифатида қабул қилинган. Чунончи, “Маликаи Айёр” достонида дев ва парилар яшайдиган жой номи Торикистон, яъни “қора, зулматдан иборат жой” маъносини англатиб келиши ҳам шу ер остининг қора билан алоқалантирилишининг исботидир”. (сноска қўйилиши керак).
Профессор М. Қурбонова ва тадқиқотчи М. Хирожиддинованинг “Навоийнинг сўз қўллаш маҳорати” мақоласида ҳам ранг билдирувчи сифатлар ҳақида мулоҳазалар берилади:
“Ҳар бир халқ маданий ҳаёти тарихида ранг билдирувчи сифатларнинг ўрни ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеи алоҳида аҳамият касб этиши маълум. Ранг билдирувчи сифатнинг, аввал, нейтрал ва кўчма маъноларини яхши ажрата билиш даркор. Шундагина ранг билдирувчи бирор сифатнинг денотатив маънода келгани ёхуд коннотатив маънода истифода қилинганини фаҳмлаб олиш имкони юзага келади. Масалан, “оқ” сўзи барча халқларда ижобий баҳолаш оттенкасига эга бўлса, “қизил” сўзи бир халқда ижобий, яна бир халқда салбий маъно билдириши мумкин. Ёки “қора” сўзи қадим туркийларда ранг маъносида нейтрал маънода ҳам, улуғ, бузрук, беқиёс маъноларида ҳам кенг ифодаланган бўлса “қора ният”, “қора кийди” бирикмаларида яна шундай кўчма маъно ифодалаб, салбий оттенкага эга бўлган”. (сноска қўйилиши керак)
Бадиий ижодда ранглар билан боғлиқ миллий-маданий бирликлар яққол кўзга ташланади. Масалан, Ўзбекистон Халқ шоири Охунжон Ҳаким шеърларида ранглар орқали ифодаланган миллий руҳ устувор эканлигига гувоҳи бўламиз. Шоирнинг “Ўрикзоримда” шеърида рангни билдирувчи миллий-маданий бирлик бўлган “оқ шоҳи рўмол”, “яшил рўмол” ўзига хос тасвирни ифодалашга хизмат қилган:
Яна баҳор, Наврўзи олам,
Сочпопугин силкитади тол.
Ўрикзорим сулув келиндай
Ёпинибди оқ шоҳи рўмол.
Ушбу шеърда шоир баҳор келиб, табиатда қандай ўзгаришлар содир бўлишини ифодалаган. Яъни баҳор келиб, табиат гўзаллашишини таърифлаган. Ўрикзорни сулув келинга, ундаги дарахтлар гуллашини оқ шоҳи рўмол ўраган келинчакка қиёсламоқда.
Аразлабми, ўрикзорларим ,
Яшил рўмол ўраб олдилар.
Шивирлашиб кўм-кўк япроқлар
Сирли суҳбат қуриб қолдилар.
Энди “оқ рўмол” ўрнини “яшил рўмол” эгаллади. Чунки бу табиат ҳодисаси бўлиб, дарахтлар баҳор келганда биринчи гуллайди, шоир ушбуни оқ рўмолга , сўнг гуллари тўкилиб ўрнини барглар эгаллайди, буни эса яшил рўмолга қиёсламоқда. Демак, шоир ушбу шеърда ранг лексемаларидан унумли фойдалана олган.
Фарғоналик шоир Баҳодир Исонинг “Оқ яктак” номли шеърида оқ ранг миллий либосимиз бўлган яктак билан бирга қўлланилиб, поклик, миллий ғурур, умуман, ўзбекликни ифода этувчи миллий либос маъносини очиб берган.
Демак, оқ ранг ижобийлик ҳарактерини акс этади ва шеъриятда ҳам позитив мазмунни ифода этади.
Хассос шоира Мақсуда Эргашеванинг “Фарёд” ғазалида эса “қаро кўйлакларим” жумласи қўлланилган:
Жон болам, сендан жудо сўнгакларим йиғлар менинг,
Эгнимга кийган қаро кўйлакларим йиғлар менинг.
Ғазалда фарзандидан айрилган она образи ёритилган. Шеърда қаро кўйлак – мотам либоси асносида ишлатилган, бунда қора ранг лексемасининг ғам маъносини англатиш хусусияти ҳам яққол кўринган.
Шоиранинг “Қизғалдоқ” шеърида ҳам рангни билдирувчи миллий -маданий бирликларни кўриш мумкин.
Яшил нимча кийиб қирмиз кўйлакка,
Катта йўл четида ўсди қизғалдоқ.
Қуёшни шарафлаб, фируза кўкка
Ҳиноли қўлларин чўзди қизғалдоқ.
Муаллиф ушбу шеърда “яшил нимча” ва “қирмиз кўйлак” жумлаларидан фойдаланиб, лолақизғалдоқнинг тасвирини чизади. Бунда қизил лола барги қирмиз кўйлакка, новдаси эса яшил нимчага ўхшатиб таърифланган. Миллий либосларимиз лола гули тимсолида жуда чиройли акс этган. Бу ўринда фақат яшил ва қизил ранглар тасвири ифодаланган.
Халқ қарашларини кузатар эканмиз, уларда етти хил асосий рангнинг акс этганлиги аёнлашади. Улар – оқ, сариқ, қизил, яшил, кўк, жигарранг, қора. Бу ранглар ҳис-туйғуни ифодаловчи, ҳолатни билдирувчи, жойни англатувчи хусусиятларга эга. Юқорида айтиб ўтилган мисолларимизда ҳам ранглар орқали фикрлардаги хилма-хиллик, ҳис-туйғулар, ҳолатлардаги тасвирийлик ўз ифодасини топган. Ўзбек шеъриятида оқ рангда эзгулик, қора рангда ғам, яшилда тириклик, қизилда қувонч акс этиши борасида бадиий тасвирлар талайгина.
Умуман олганда, ранглар ҳақидаги халқ қарашлари улар билан боғлиқ тарзда яратилган бадиий тимсоллар ва образларнинг юзага келиши, рангларнинг қиёсий манбалари фолклоршунослигимизда этнофолклористик жиҳатдан чуқур ўрганилиши зарур бўлган долзарб мавзулардан биридир.

Адабиётлар:



  1. Алишер Навоий. Тўла асарлар тўплами. 10 жилдлик, 1-жилд, - Т.: Ғ. Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2011. – Б.804.

  2. Аҳмедова Н. Ўзбек тилида мурожаат бирликларининг семантик-коннотатив тадқиқи: Филол. фан. номзоди... дисс.автореф. –Т., 2008. –Б.14.

  3. Алишер Навоий ижодий меросининг башарият маънавий-марифий тараққиётидаги ўрни мавзусидаги ИВ анъанавий халқаро илмий-амалий конференция материаллари. Навоий-2021, 23-25 ноябр, Ўзбекистон. –Б.465-467.

  4. Ўзбек тили ва адабиёти. Тошкент: Фан, 5/2008. –Б.79-81.

  5. Охунжон Ҳаким. Малаклар сурати. –Тошкент: Шарқ, 2004. –Б.22

  6. Мақсуда Эргашева. Муслима гуллар. –Тошкент: Академнашр, 2019. –Б.14-26.

Download 58,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish