Зидди йўқ сифатлар



Download 1,63 Mb.
Sana18.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#820266
Bog'liq
17-дарс


Зидди йўқ сифатлар
17-дарс

Зидди бор сифатлар юзага келиши тўрт босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир босқичда 29 ҳарф бир-бирига зид бўлган икки гуруҳга ажралади. Масалан, биринчи босқичда жаҳр-ҳамс сифати бир-бирига зид бўлиб, 10 ҳарф ҳамс сифатига, 19 ҳарф эса жаҳр сифатига эга бўлди. Иккинчи босқичда шиддаҳ-рохооваҳ сифати бир-бирига зид бўлиб, 8 ҳарф шиддаҳ ва 16 ҳарф рохооваҳ сифатига эга бўлди. Бу ерда 5 ҳарф оралиқ ҳолатда қолди. Учинчи босқичда истиълаа-истифаал сифати бир-бирига зид бўлиб, 7 ҳарф истиълаа ва 22 ҳарф истифаал сифатига эга бўлди. Тўртинчи босқичда итбаақ-инфитааҳ сифати бир-бирига зид бўлиб, 4 ҳарф итбаақ ва 25 ҳарф инфитааҳ сифатига эга бўлди.


Қуйида эса зидди йўқ сифатларни ўрганамиз. Зидди йўқ дегани қарама-қаршиси йўқ дегани бўлиб, унда бир сифат саноқли ҳарфларга тегишли бўлади. Қолган ҳарфларда унинг зидди бўлмайди. Зидди йўқ сифатлар саккизтани ташкил қилади:


1. Лиин
2. Софиир
3. Инҳирооф
4. Такрир
5. Тафашши
6. Қолқолаҳ
7. Иститоолаҳ
8. Ғуннаҳ
1. Лиин – اللِّينُ

Лиин – юмшоқ, майин, енгил деганидир. Олди фатҳали бўлган сукунли َوْ َيْ лиин сифатига эга бўлиб, юмшоқ ўқилади.


Махражда бу икки товушнинг оқими енгил бўлгани сабабли лиин сифати келиб чиқади. Яъни бошқа ҳарфларга нисбатан махраждаги икки нутқ аъзоси ораси очиқроқ бўлиб товуш бемалол, осон чиқади. Лиин сифатига эга ҳарфлар “лиинийяҳ” дейилади. Агар лиин ҳарфидан кейинги ҳарф ҳам сукунли бўлса, унда лиин ҳарфи юмшоқ, енгил ўқилиши натижасида худди унли товушдай чўзилиб кетади. Буни мад-лиин деймиз.


خَوْفٍ قَوْمُ الْبَيْتِ قُرَيْشٍ

https://www.youtube.com/watch?v=kgAPSX4588A




2. Софиир – الصَّفِيرُ
Софиир сўзининг луғавий маъноси “ҳуштак”дегани бўлиб, бу сифат фақат уч ҳарфга тегишлидир: ز ص س ҳарфлари товуши тепа ва пастки ассанаайа тишлари орасидан чиқади. Софиир тор йўлдан оқиб ўтишида пайдо бўладиган ҳарф товушидаги ўткирликдир. Тишлар бир-бирига яқин тургани боис товушнинг чиқиш йўли тор бўлиб, ҳуштакка ўхшаш овоз пайдо бўлади. Мана шу овоз софиир дейилади. س ص ҳарфлари маҳмус бўлишига қарамай, софиир сифати бор бўлгани учун жаранглидек эшитилади. Софиир сифатини олган ҳарфлар фииҳаа софиир – فِيهَا صَفِيرٌ дейилади.
3. Инҳирооф – الِانْحِرَافُ
Инҳирооф сўзининг луғавий маънолари: оғиш, силжиш, бурилиш.
ل ва ر ҳарфи товушлари ўз махражидан озгина чиқади, яъни, махражидан товуш комил чиқмайди. Асосий товуш эса ҳарф махражидан эмас, балки, бошқа томондан чиқади. Товуш ўз махражидан тўлиқ чиқа олмай, бошқа томонга бурилиб, оғиб чиқишига инҳирооф дейилади. Махраждан товушнинг тўлиқ чиқмаслигига сабаб, махражни тил тўсиб қўйганидир. Аслида, байнийяҳ сифати “Махраж тўлиқ беркилиб қолмагани сабабли махражда товушнинг қисман оқиши”дир. Инҳирооф сифатига эга ҳарфлар мунҳарифаҳ деб номланади. Қуйидаги суратда “лам” ҳарфи инҳироофи кўрсатилган. Товуш йўлини тил олди ён қирғоғи (аднаа ҳаафатил лисаан) тўсиб қўяди, натижада товуш икки томонга бурилади:

Қуйидаги суратда эса “ро” ҳарфи инҳироофи кўрсатилган. Торофул лисаан махражга текканида ўртада тарновга ўхшаш жой қолади. Тил бўйлаб келаётган товуш ўртага йиғилиб, шу тор жойдан бир-бирига урилиб чиқади. Натижада тил учи дириллаб кетади (такриир):





4. Такриир – التَّكْرِيرُ


Такриир сўзининг маъноси “қайтариш”, “такрорлаш” деганидир. Такриир ر нинг махражи торайиши натижасида тил олдининг енгил ва яширин титрашидир. ر нинг махражи торофул лисаан билан рўпарасидаги милкдир. Аслида, товуш шу махраждан чиқиши керак эди, аммо товуш махраждан қисман чиқади (байнийяҳ) ва асосий товуш бошқа томонга оғади (инҳирооф). ر ҳарфида пайдо бўлган байнийяҳ сифати инҳирооф сифатини келтириб чиқаради, инҳирооф сифати натижасида эса такриир деган янги сифат пайдо бўлади. Товуш ر махражининг ҳамма жойидан бирдай чиқмайди. ر нинг махражи, яъни товуш чиқадиган жойи тораяди, тил бўйлаб келаётган товуш ўртага йиғилиб, тил ўртасида пайдо бўлган тарновдан чиқади. Шу тарнов тор бўлгани учун товуш бир-бирига урилиб, тил олдини титратиб юборади. Мана шу титраш такриир дейилади. Такриир ر нинг сифати бўлиб, ўртача такриир қилинади. ر ни кўп қалтиратиб, узоқ р-р-р қилиш ҳам мумкин эмас, бутунлай такриир қилмаслик ҳам мумкин эмас. Бир марта, ўрта меъёрда такриир қилиш лозим. Такриир сифатига эга ҳарфлар مُكَرَّرَةٌ (мукарророҳ) деб номланади.


5. Тафашши – التَّفَشِّي
Тафашши сўзининг луғавий маъноси: тарқалмоқ, ёйилмоқ деганидир.
Тафашши ش (шиин) талаффузида товуш махраждан то юқори ва пастки тишларга урулгунга қадар тарқалишидир. Тафашши сифатига эга ҳарф مُتَفَشِّيَةٌ (мутафашшияҳ) дейилади.
Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish