Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
- дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;
- махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ўрганиш;
- талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
- масофавий (дистанцион) таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
Ҳақиқий соннинг модули ва унинг хоссалари.
Функциялар устида арифметик амаллар.
Кетма-кетлик лимитнинг таърифи бўйича ҳисоблаш.
Чексиз катта кетма-кетликлар.
Аниқмасликлар ва уларни очишга доир мисоллар ечиш.
Чексиз кичик функциялар ва уларни таққослаш.
Эквивалент чексиз кичиклардан функция лимитини топишда ва функция графигини чизишда фойдаланишга доир мисоллар ечиш.
Чексиз катта функциялар.
Йиғинди, кўпайтма ва бўлинманинг узлуксизлиги.
Функциялар композициясининг узлуксизлиги.
Монотон функциянинг узлуксизлиги.
Йиғинди, кўпайтма ва бўлинманинг ҳосиласи ва уларга доир мисоллар ечиш. Мураккаб функциянинг ҳосиласи ва унга доир мисоллар ечиш.