ЎҚув адабиёти овқатланиш


Рационал овқатланиш назарияси. Инсоннинг рационал овқатланишига бўлган гигиеник талаблар



Download 2,56 Mb.
bet88/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Рационал овқатланиш назарияси. Инсоннинг рационал овқатланишига бўлган гигиеник талаблар


Инсоннинг реал эҳтиёжларига мос равишда ташкил этилган ва моддалар алмашинувининг оптимал даражасини таъминловчи овқатланиш рационал овқатланиш дейилади. Рационал овқатланишнинг илмий асослари шундай деб номланувчи назарияда ифодаланади. Рационал овқатланиш назарияси ХХ асрдаги энг чиройли назариялардан бири ҳисобланади: унинг мантиқи ва амалий аҳамияти хеч қачон шубҳага ўрин қолдирмайди. Рационал овқатланиш концепцияси 1930 йили М.Н. Шатерников томонидан шакллантирилган эди. Унинг ёзишича, ҳаётий жараёнлар динамикасида устувор ўринни моддалар алмашинуви ва организм билан ташқи муҳит ўртасидаги кучлар, яъни кенг маънода оладиган бўлсак, овқатланиш жараёнлари эгаллайди. Инсоннинг ўсиши, ривожланиши, меҳнат лаёқати ва ҳатто мавжудлигининг ўзиёқ овқатланишнинг етарлилиги ва рационаллиги билан жипс боғлиқликда бўлади. Замонавий кўринишдаги рационал овқатланиш назарияси асоси – мувозанатлаштирилган овқатланиш концепцияси эса 1964 йили А.А. Покровский томонидан шакллантирилган.


Унинг фикрича, овқатланиш ҳақидаги фан ривожланишининг асосий хулосаларидан бири овқат сўрилиши ва унинг кимёвий таркибининг мувонатлаштирилганлиги даражаси орасидаги коррелятив боғлиқликни аниқлашдан иборатдир. Баъзи бир озуқа моддаларининг организмнинг физиологик ўзига хосликларига, шунинг баробарида меҳнат қилиш ва яшаш шароитларига сифатий ва миқдорий мувофиқлигининг нисбати ҳақидаги тасаввурлар, табиийки, нафақат овқатланиш ҳақидаги фаннинг ривожланиш даражасини белгилабгина қолмай, балки аҳоли овқатланиши соҳасидаги ва иқтисодиётнинг мувофиқ соҳалари ривожланишига амалий тавсияларнинг асосланганлик даражасини ҳам акс эттиради.
Назария табиатшунослик, физиология ва биохимиянинг фундаментал қонунлари (қувват сақланиш қонуни) асосида яратилган бўлиб, уйғун ривожланади ва ушбу соҳаларда янги билимлар тўпланиши ва умумлаштирилишига қараб тўлдириб борилади. Рационал овқатланиш назариясига асосан, инсон рациони қуввати бўйича ҳам, шунингдек, алоҳида нутриентлар ва биологик фаол моддалар билан мувозанатлаштирилган бўлиши керак. Бунда рацион кимёвий тузилишининг модда алмашинувининг барча босқичларида организмнинг ферментатив тизимларига мувофиқ келишидек онтогенетик эволюцион қоидага амал қилинадики, бу метаболизмнинг оптимал даражасининг асосидир.
Рационал овқатланиш назариясининг асосий қонунларидан бири барча озуқа моддаларини алмаштирилмас ёки эссенциал, яъни организмда етарли миқдорда синтезланмайдиган ва овқат билан доимий равишда тушиб туриши керак бўлган ҳамда метаболизм йўлларида етарлича пайдо бўлувчи алмаштирилувчи моддаларга бўлишдан иборат. Эссенциал нутриентларга саккизта аминокислоталар, баъзи бир моно- ва политўйинмаган ёғ кислоталари, овқат толалари, барча витаминлар, минерал моддалар ва
микроэлементлар киради. Ушбу рўйхат келгусида унга бир қатор овқат таркибий қисмлари (масалан, витаминсимон бирикмалар)ни киритиш ҳисобига кенгайтирилиши мумкин, фақат уларнинг алиментар алмаштирилмаслиги ҳақида илмий далиллар олиниши шарт.
Рационал овқатланиш назарияси мувозанатлаштирилганликнинг учта даражаси кўринишида кўриб чиқилиши мумкин.
Биринчи даража – қувват мувозанати. У организм томонидан барча фаолият турларига сарфланадиган қувват овқат билан тушаётган қувват ҳисобидан тўлдирилиши керак. Шу тариқа, рационнинг калориялилиги сарфланган қувватга эквивалент бўлиши керак. Тушаётган қувват танқислиги ёки ошиқчалиги томонга ҳар қандай оғиш албатта алиментар мувозанат бузилиши (дисбаланс)га олиб келади.
Иккинчи даража – қувват элтувчи макронутриентлар (оқсиллар, ёғлар, углеводлар) мувозанати. Организм оптимал ишлаши учун макронутриентларнинг пропорционал равишда тушишига риоя қилиш лозим. Овқат билан тушаётган оқсиллар улуши 10 дан 15 % (ўртача 12%) оралиғида, ёғлар улуши – 30 % дан ошмайдиган, углеводлар улуши эса – 55 дан 65 % гача (ўртача 58 %) бўлиши керак. Миқдорий тавсифлаш (граммларда) ўтказилганда, қувват элтувчи макронутриентларнинг суткалик оптимал нисбати 1:1, 1:4,8 ни ташкил этади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish