ЎҚув адабиёти овқатланиш



Download 2,56 Mb.
bet85/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Кобальт. Кобальтнинг организмдаги биологик вазифаси унинг В12 витамини молекуласида бўлиши, шунингдек, унинг ичаклар микрофлорасининг хаёт фаолияти учун аҳамиятли эканлигидан иборат.
Оксидоредуктаза SH-гуруҳини ингибирлаб ва иликда гипоксияни пайдо қилиш билан кобальт эритропоэтинлар синтезини кучайтириши ва бунинг ҳисобига эритропоэзни кучайтириши мумкин. Шу туфайли ҳам кобальт темир ва мис билан бирга қон яратилишида иштирок этадиган микроэлементлар сафига киритилган.
Ўсимлик маҳсулотлари билан бирга рациондаги барча кобальтнинг салмоқли қисми организмга тушади. Кобальт ёнғоқларда, дуккаклилар ва какаода нисбатан кўп бўлиб, 100 г маҳсулотда 12 дан 20 мкг. гача бўлади. Картошка, помидор, пиёз, қўзиқорин, яшил салат, нок, сули ва тариқ ёрмасида эса 100 г маҳсулотда 4 дан 10 мкг. гача кобальт бўлади. Ҳайвон маҳсулотларида унинг даражаси В12 витамини миқдори билан бевосита боғланган бўлади. Кобальтнинг энг бой манбаи – ичимлик сувидир.
Кобальтга бўлган эҳтиёж аниқ белгиланмаган. Инсондаги чекланган кобальт танқислиги тасвирланмаган. Кобальтнинг рацион билан тушишидаги алиментар микроэлементози нисбатан кўпроқ аниқланган. Бир қатор мамлакатларда (Канада, АҚШ, Бельгия) пиво ишлаб чиқаришда унинг кўпикланишини кучайтириш мақсадида 1,2 ... 1,5 мг/л кобальт қўшилади. Бунақанги пивони узоқ вақт истеъмол қиладиган одамларда “Пивохўрлар касаллиги” деб аталувчи хасталик пайдо бўладики, у миокардиопатия, полицитемия, қалқонсимон безнинг компенсатор гиперплазияси билан гипотиреоз кўринишида намоён бўлади. Гипотиреоз кобальтнинг тиреоидпероксидазани ингибирлаш қобилияти билан боғлиқдир.
Кобальт ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги қоидалари бузилганида юқорида таърифланган касбий заҳарланишларни келтириб чиқарувчи саноат заҳари ҳисобланади.
Никель. Инсон организмига таъсири нуқтаи назаридан, никелга модда алмашинувининг алмаштирилмас иштирокчиси ва атроф-муҳитнинг нисбатан кучлироқ ҳамда хавфлироқ контаминанти сифатида қаралади. Унинг биосферадаги ва, турган гапки, озиқ-овқат маҳсулотларидаги концентрацияси антропоген фаолият натижасида ўта шиддатли суръатлар билан ўсмоқда.
Никелнинг сўрилиши 10 %дан ошмайди ва темир абсорбцияси механизмлари билан боғлиқдир: 90 % никель (260 мкг. га яқин) нажас билан бирга ажралади. Ўртача рациондаги никель 300 мкг.ни ташкил этади. Кўпчилик озиқ-овқат маҳсулотларида унинг миқдори (сўнгги 10 йилдаги маълумотларга кўра) 100 г маҳсулотда 3 ... 10 мкг.дан ошмайди. Бир қатор
маҳсулотларда никель катта миқдорда (табиий равишда ёки тўпланган ҳолатда) мавжуд бўлади (2.39-жадвал).


2.39-жадвал

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish