ЎҚув адабиёти овқатланиш


Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари



Download 2,56 Mb.
bet84/264
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#574041
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   264
Bog'liq
Овқатланиш гигиенаси - 2011

Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Хромнинг овқатдан сўрилиши 1 %дан ошмайди. Унинг ингичка ичакдан сўрилишини аскорбат кислота ва бошқа органик кислоталар кучайтириши мумкин, фитатлар, рух, ванадий, темир эса пасайтиради. Сўнгги микроэлемент уларнинг умумий ташувчиси – трансферрин билан алоқаси учун ҳам хром билан рақобатлашади. Темирнинг ошиқча тушишида хромнинг биологик оммабоплиги кескин пасаяди.
Рациондаги хром манбалари гўшт маҳсулотлари, балиқ, парранда гўшти, бошоқли донлар ва дуккаклилар, баъзи сабзавотлар ва мевалардир (2.38- жадвал). Хром озиқ-овқат хом-ашёсига чуқур ишлов берилганда қарийб тўлиқ йўқолиб кетади – у шакарда, олий навли ун ва ёрмаларда, оқланган гуручда, шунингдек, тухум ва сутда жудаям камдир.

2.38-жадвал


Хромнинг асосий озуқа манбалари




Маҳсулот

Порция, г

Хром, мг

Треска, хек, креветкалар

100

55

Мол жигари

100

32

Товуқ гўшти

100

25

Жўҳори ёрмаси

100

22,7

Лавлаги

100

20

Шафтоли

100

14

Чўчқа гўшти

100

13,5

Бедана тухуми

100

14

Шампиньонлар

100

13

Сули ёрмаси

100

12,5

Курка гўшти

100

11

Брокколи

100

11

Ловия

100

10

Картошка

100

10

Мол гўшти

100

8,2

Узум шарбати

200

7,5

Аралаш турли-туман рацион хром тушиши 60 мкг/сут.дан кам бўлмаслигини таъминлайди.


Физиологик эҳтиёж меъёрлари. Хромга бўлган физиологик эҳтиёж меъёри аниқ белгиланмаган. Катта ёшдаги соғлом одам учун унинг 50 ... 200 мкг/сут. миқдорда тушиши хавфсиз даража ҳисобланади. Ушбу элемент
билан таъминланганликнинг биомаркери хромнинг сочлардаги миқдори ҳисобланади: меъёр – 15 ... 50 мкг/100 г.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари. Хром танқислиги унинг алиментар етишмовчилигининг натижасида ҳам, шунингдек, унинг пешобдаги юқори йўқотилиши ва бошқа сарфланишлар оқибатида ривожланиши ҳам мумкин. Хромнинг алиментар танқислиги чекланган рационда ёки парентерал овқатлантиришда, шунингдек, хромнинг биологик оммабоплиги пасайганида юз бериши мумкин. Хромнинг пешоб билан йўқотилиши моно- ва дисахарларнинг алиментар юкламасида, оқсилга тўймаганликда, жисмоний зўриқишда, қандли диабетда кучайиши мумкин ва юқорида санаб ўтилган вазиятларда хромтанқис ҳолат ривожланишига олдиб келиши мумкин. Хром танқислиги ривожланиши хавфи ҳомиладорлик ва кўкрак сути билан эмизиб боқиш пайтида, шунингдек, нуроний ёшдаги инсонларда жуда баланд бўлади.
Хром танқислигининг белгилари қуйидагилардир: глюкозага нисбатан толерантликнинг пасайиши, гликозилланган гемоглобин А1С даражаси ошиши, қонда инсулин концентрацияси ошиши, дислипопротеинемия (ЗЖПЛП, ЗЖПЛП ва триглицеридлар даражаси ошиши ва ЗЮЛП пасайиши), фертиллик пасайиши. Ушбу манзара узоқ вақтга чўзилганида атеросклероз, қандли диабет ва тана вазни ошиқча бўлиши ривожланишига олиб келиши мумкин. Уч валентли хромнинг алиментар ошиқчалиги тасвирланмаган.
Фтор. Фторнинг организмдаги биологик ўрни унинг гидроксиапатит тузилмасидаги ва баъзи бир ферментатив тизимлардаги ион гидроксилни самарали алмаштира олиш хусусияти ҳисобидан тўқималарнинг кальцийланиши билан боғлиқ жараёнларни бошқариш қобилияти билан белгиланади. Фтор организмда нормал миқдорда бўлганида у суяк тўқималари, дентин ва тишлар эмалининг яралиши (минераллашуви)ни таъминлайди.
Организмдаги фторнинг қарийб ҳаммаси (99 %) қаттиқ тўқималарда йиғилади. Унинг юмшоқ тўқималардаги, масалан, томирларнинг деворларидаги концентрацияси ошиши патологик кальцийланишдан дарак беради.
75 %га яқин алиментар фтор организмга ичимлик суви, ичмликлар ва суюқ овқат билан тушиши аниқланган. Совуқ ва ўртача иқлим ҳудудларидаги ичимлик сувидаги фтор миқдори – 1,1 ... 1,5 мг/л, иссиқ ҳудудларда эса – 0,7 мг/л даражасида меъёрланади.
Ичимлик сувидаги фторнинг миқдори 0,5 мг/л бўлганида, гипофтороз ҳолатларнинг, биринчи навбатда, тиш кариесининг олдини олиш учун уни фторлаш бўйича чоралар кўрилиши талаб этилади. Фторлаш учун одатда ушбу элементнинг эрувчан бирикмалари: NaF ва Na2SiF6 дан фойдаланилади.
Катта ёшдаги соғлом одам учун алиментар хром тушишининг хавфсиз даражаси 1,5 ... 4 мг/сут. ни ташкил этиши ёки тана вазнининг 1 килограммига 0,05 мг.ни ташкил этиши керак.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ичида чой фторга кўпроқ бой бўлиб, ушбу элементни фаол концентрациялайди: 100 грамм қуруқ чой баргида 90 мг. гача фтор бўлади. Шу билан бирга дамланган суюқ чойдаги фтор 100 мл.га 0,1 ... 0,4 мг. миқдорида белгиланади.
Овқатдаги фтор миқдори аҳамиятсиз даражада кам ва 100 г. маҳсулотда қуйидагича бўлади, мг: консерваланган сардина балиқлари (суякли қисми билан) – 0,2 ... 0,4; қизил узум виноси ва узум шарбатида – 0,15 ... 0,3; креветка ва крабларда – 0,15 ... 0,2; балиқ гўштида – 0,01 ... 0,7; чўчқа гўшти ва парранда гўштида – 0,05 ... 0,17; нон ва ёрмаларда – 0,05 ... 0,07; мева ва тар мевалар шарбатида, салқин ичимликларда, баъзи сабзавот ва ошкўкиларда – 0,01 ... 0,06.
Сўнгги йилларда ош тузини фтор билан бойитиш (йод билан бирга) амалиёти қўлланилмоқда: 1 г тузда 0,25 мг фтор мавжуд. Бундай туз ичимлик сувида фтор миқдори паст бўлган ҳудудларда уни фторлаш амалиёти қўлланилмайдиган ҳолларда самарали фойдаланилиши мумкин.
Сутни фтор билан 2,5 мг/л миқдорида бойитиш технологияси ишлаб чиқилган. Бойитилган сут хажми унча катта бўлмаган (200 ... 300 мл) идишларга солиниб, ёрлиғига унинг бойитилганлиги ҳақида маълумот киритилади. Фторнинг организмга тушишини ошириш усули ягона тизимли ёндошувни қўллаш қоидасига асосан амалга оширилади – ичимлик суви фторлаштириладиган ҳудудларда фторни киритишнинг бошқа усулларидан фойдаланилмайди, бошқаларида эса маҳсулотларни бойитиш қўлланилади.
Меъёрда инсон аралаш рациондан 80 % фторни абсорбциялайди. Унинг сўрилишини баъзи дори-дармонлар, хусусан, кўпгина антацид воситалар таркибига кирувчи алюминий гидрооксиди тўхтатиб қўяди, овқат ёғлари эса кучайтиради.
Кариес ривожланиши хавфини анъанавий равишда организмдаги алиментар фтор танқислиги билан боғлашади. Фторнинг алиментар тушиши белгиланган даражада тушишини таъминлаганда у етарлича тушмайдиган ҳолларга нисбатан кариеснинг пайдо бўлиши сезиларли пасаяди.
Бироқ, организмга фтор тушиши ошиб кетишида юз берадиган флюороз, яъни гиперфтороз билан боғлиқ бўлган микроэлементознинг ривожланиши эҳтимолини назарда тутган ҳолда, мувозанатни сақлаш мақсадга мувофиқдир. Организмда фтор ошиб кетишига ушбу элемент билан табиий, экологик, ишлаб чиқаришдаги зўриқишлар (сувдан ва ҳаводан тушиш йўллари) ёки унинг парҳездаги юқори миқдори сабабчи бўлиши мумкин. Шуни ҳам эътибордан соқит қилмаслик керакки, бир марта фторли тиш ювиш пастасида тишларни тозлаш натижасида ошқозон-ичак йўлларига 0,3 мг. гача фтор тушиши мумкин.
Катта ёшдаги соғлом одам учун фтор тушишининг суткалик йўл қўйиладиган (хавфсиз) даражаси 10 мг ҳисобланади. Организмга фтор ўта кўп тушиши оқибатида ривожланадиган флюорознинг клиник манзараси тишларнинг эрозияли-пигментар шикастланиши ва скелет қийшайиши тарзида намоён бўлади. Фторнинг узоқ вақтли юкламаси, шунингдек, бутун организмнинг тизимли шикастланишлари, хусусан, томирлар ва ички
аъзоларнинг кальцинози ва ўт қопи ҳамда пешоб халтасида тошлар пайдо бўлиши билан кечади. Сочларда фтор концентрацияси ошиши (480 ... 830 мг/кг) гиперфторознинг биомаркери сифатида хизмат қилиши мумкин, илло у меъёрда 53 ... 72 мг/кг. га тенг бўлади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   264




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish