Соғлом турмуш тарзи – саломатлик мезони
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб халқ хўжалигининг турли тармоқларида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида кенг миқёсида босқичма-босқич ислоҳатлар ўтказиш режалаштирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан чиқарилган фармон ва қарорларга асосан ўтказилган ислоҳатлар Республикамизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот этишга қаратилган. Аҳолини соғломлаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғибот этиш давлатимиз сиёсатини асосий йўналиш ҳисобланиб, у доимо эътиборда бўлиб келмоқда.
Республикамиз Президенти Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қатор қарорлари ушбу ислоҳат йўналишларига қаратилган бўлиб, жумладан, “Рационал овқатланиш ва нон, нон маҳсулотларини тежамкорлик билан истъемол қилиш” (1995); “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳат қилиш давлат дастури” (1998); “Соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳ қилишнинг янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари” (2007); “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисидаги” “Ўзбекистон Республикаси Қонуни” (2007); “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом авлодни шаклланишида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” (2009) шунингдек, Республикамиз аҳолисини сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг жорий этиш мақсадида Президентимиз И.Каримов томонидан эълон қилинаётган бир қатор 1998 йил “Оила йили” 1999 йил “Аёллар йили”, 2000 йил “Соғлом авлод йили”, 2001 йил “Оналар ва болалар йили”, 2005 йил “Сиҳат-саломатлик йили”, 2006 йил “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, 2007 йил “Ижтимоий ҳимоя йили”, 2008 йил “Ёшлар йили” ва 2009 йил “Қишлоқ тараққиёти йили” йилларида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бермоқда. Айниқса, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза этиш борасида алоҳида эътибор берилмоқда. Бу йўналишда
фидокорона хизмат кўрсатган ходимлар 1993 йилда тасдиқланган Хукумат мукофоти яъни, “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланмоқдалар.
Соғлом турмуш тарзи кенг тушунчага эга бўлиб, у жисмоний фаоллик, ёт иллатларга яъни гиёҳвандлик, тамаки чекиш, спиртли ичимликлари истеъмолига қарши кураш ва рационал овқатланишнинг аҳоли ўратсида кенг тарғибот этишни тақозо этади.
“Рационал овқатланиш” деганда, кўпчилик – мазали, яхши, экологик тоза озуқаларни назарда тутади. Бу катта хатодир. Айнан шундай озуқалар кўпгина сурункали касалликлар (семириш, қандли диабет, юрак қон-томир ва ошқозон ичак касалликлари, артериал босимнинг ортиши, инсульт) кабиларни вужудга келтирувчи бўлиб, меҳнат фаолияти сусайтирилишига, ҳатто бевақт ҳаётдан кўз юмиш ҳолатларига олиб келиши ҳам мумкин. Яхши кўрган таомларни ортиқча истеъмол қилиш эса оқсиллар, углеводлар, ёғлар ўртасидаги мувозанатни бузилишига ва бунинг оқибатида озуқавий моддаларни биологик жиҳатдан тўлиқ бўлган талайгина витаминлар, макро- ва микроэлементлар етишмагани, сабзавот ва мевалар, сутли маҳсулотлардан етарлича фойдаланмаганлик натижасидир.
Овқат бизнинг организмимизни мўтадил даражада ушлаб турувчи марба (ёқилғи) дир, демак, биз бу манбадан кўр-кўрона эмас, балки саводли ва илмий асосланган ҳолда фойдаланишимиз керак. Айниқса, ёшлар учун бу жуда муҳимдир.
Овқат таркибида биологик етишмовчилик мавжудлиги Ўзбекистоннинг 80% (айниқса, аёллар) аҳолиси организмида темир моддасининг танқислигига сабаб бўлиб, камқонлик (анемия) касаллигининг ривожланишига олиб келмоқда. Натижада, дунёга келаётган ёш авлод фарзандларимиз саломатлигига салбий таьсир этмоқда. Ундан ташқари, Ўзбекистон минтақасининг биосферасида йод таркиби камлиги туфайли эндемик буқоқ ва йод танқислиги ҳолатини келтирувчи касаллик кўзатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, овқат рационини тузишда ушбу танқисчилликларни албатта ҳисобга олиш керак.
Бу жараённи амалга ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилиш умумий амалиёт шифокорларига юклатилган. Шифокорларнинг асосий вазифаси касалликнинг олдини олиш, яъни профилактика ва касалликни реабилитация қилишдир. Бу эса соғлом ҳаёт кечиришга қаратилган энг биринчи йўлланма, яъни овқатланиш жараёни рационал тарзда амалга ошган бўлиши керакдир.
Демак, умумий амалиёт шифокорлари ҳар бир беморга биологик ва қувват жиҳатдан тўғри овқатланиш рационини тузиб, касалликлардан холис этиши, овқатланиш тартиби ва маданиятини ўзлаштиришга ёрдам бериши керак.
Жамоат соғлиқни сақлаш аҳолининг барча гуруҳларини тўлақонли ва рационал овқатлантириш унинг меъёрида ўсиши, ривожланиши, соғлиқ ва меҳнат қобилиятини сақлаб туриши учун керакли витаминлар ва анорганик моддалар билан таьминлашга уриниб еляпти. Бу асосий озиқ-овқат моддалар, суткалик истеъмол меъёрларини ва одамнинг ёшига, жинсига, тана
оғирлигига, машғулотларнинг турига, индивидуал саломатлик ҳолатига ва бошқа шароитларга мувофиқ ҳолда суткалик энергия сарфини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Рационал овқатланишнинг 3 та талаби мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |