Соғлом овқатланиш – бу организм ўсиши, меъёрий ривожланиш ва ҳаёт кечириш, саломатлигини мустаҳкамловчи ҳамда касалликларга қарши курашиш қобилиятини оширувчи омиллардир. Шу билан биргаликда бу овқатланиш тури соғлом турмуш тарзига етаклайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, 10 та касаллик ва ўлим сабабларидан
6 таси бевосита нотўғри овқатланиш билан боғлиқ: семириш, камқонлик, юрак қон-томир касалликлари (ЮҚТК), жигар ва буйрак касалликлари, диабет.
Ўзбекистон иқтисодий соҳада кўпгина ютуқларга эришганига қарамай, ВВП кўрсаткичи 1998-2003 йй. 4% дан 2004 й. 7,7% ошган. Европа ва Ўрта Осиёда 5 ёшгача бўлган болалар ва репродуктив ёшдаги аёллар орасида камқонлик 60% дан 61% гача ошган. 5 ёшли болалар орасида витамин А дефицити ҳали ҳам юқори 53,1%ни ташкил этмоқда. 12 ва 23 йили болалар орасида микроэлементлар танқислиги юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткичлар сабаби фақатгина озиқ-овқат танқислиги билан боғласак хато бўлар эди, буни сабабларига болани нотўғри овқтланиши, тиббий хизматдан вақтида фойдалана олмаслик ва ёмон санитар ҳолатлар ҳам киради. ЖССТ маълумотларига кўра, озуқа етишмовчилигига яна бир сабаб болага жуда эрта сунъий озуқа беришдир. Бола учун энг тўлақонли озуқа бу – кўкрак сутидир ва бу болани иммун тизимини тўғри ривожланишини таъминлайди.
Ортиқча вазн бизнинг юртимиз аҳолиси орасида тарқалмоқда. Буни сабаблари сифатида нотўғри овқатланиш ва кун тартибини нотўғри ташкил этилганлигини кўрсатиш мумкин. Халқ орасида ортиқча ёғли ва енгил сўрилувчи углеводлар истеъмоли кўпаймоқда. Ортиқча вазн баъзи бир сурункали касалликлар, чунончи артериал гипертензия, қон айланишини бузилиши, қандли диабет, юрак ишемик касалликлари (ЮИК) кўпайишига сабаб бўлмоқда. 1996 йилдан 2002 йиллар орасида ортиқча вазнли аёллар сони ортган. Ҳар 10 та эркак ва аёлдан 3тасида ортиқча вазн ва семизлик мавжуд. 15-19 ёшдаги аёлларда семизлик 8% 20 ёшдан ошганларда 24,3%, 45-49 ёшда эса 54% учрайди. Яъни 6 марта кўпаяди. Тана массаси индекси (ТМИ) 21дан кам бўлган аёлларга нисбатан ТМИ 26га тенг бўлган аёлларда ЮИК 2 марта кўпроқ учрайди. Касаллик кўрсаткичига кўра 64% эркакларда, 77% аёлларда ортиқча вазн бўлмаганда диабет ҳавфи камайган бўлар эди.
2000-2007 йили ЖССТ томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги биринчи ва иккинчи режаси бўйича резолюция қабул қилинди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, 1997 йил Ўзбекистонда соғлом овқатланиш бўйича дастур қабул қилинди. Бунда чекишга қарши кураш ва фаол ҳаёт тарзи тарғиб қилинди.
1994 йилда ЖССТнинг Европа конференциясида ноинфекцион касалликлар профилактикаси бўйича Умуммиллий интегрирлашган дастур қабул қилинди (CINDI). Бу дастур мақсади сурункали ноинфекцион касаллликлар сонини камайтириш натижасида, аҳоли саломатлигини ошириш ва эрта ўлимни камайтиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ССВ маълумотларига кўра (2005), ноинфекцион сурункали касалликлар асосий сабаблари сифатида Ўзбекистонда қуйидагилар қабул қилинган:
ҳайвон ва ўсимлик ёғлари, шакар ва тузни меъёрдан кўп истеъмол қилиниши;
гўшт ва сут маҳсулотлари, мева ва кўкатлар каби биологик моддаларга бой маҳсулотларнинг кам истеъмол қилиниши;
чойни меъёрдан кўп истеъмол қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |