Тўртинчи гуруҳ маҳсулотлари, ҳайвон ва парранда гўшти, балиқ, тухум, дуккаклилар, ёнғоқ оқсилининг асосий манбаидир. Улар таркибида В гуруҳидаги витаминлар (асосан В12), тез сўрилувчи темир ва рух мавжуд. Ҳайвон ва парранда гўштини ҳар куни 100 гр дан, иложи борича тез-тез балиқ (100 гр) истеъмол қилиш, колбаса, сосиска ва юқори ҳайвон ёғлари тутувчи маҳсулотларни юқори даражада камайтириш мақсадга мувофиқдир. Иложи борича ёғли қовурилган маҳсулотларни камайтириб, қайнатилган ва буғда пиширилган маҳсулотлар истеъмол қилинади.
Бешинчи гуруҳ маҳсулотлари – ёғли маҳсулотлар, ширинликлар. Тавсия қилинаётган “Пирамида” озиқ-овқат маҳсулотлари мутаносиб келтирилган бўлиб, кўпчилик инсонлар овқатланишига тўғри келади, лекин ҳаммага ҳам эмас. Аҳолини алоҳида гуруҳларига баъзи моддаларни юқори миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Масалан, ҳомиладор аёлларга темир моддаси ва фолий кислотаси, бир қатор нутриентларни тутувчи қўшимча препаратлар қабул қилинади.
3 БОБ
ОЗИҚ – ОВҚАТ МАҲСУЛОТ ЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ОЗУҚАВИЙ ҚИЙМАТИ
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига нисбатан гигиеник талаблар
Озуқа маҳсулотлари – бу ҳайвонлардан, ўсимликлардан олинадиган, минерал ёки биосинтетик келиб чиқишга эга бўлган, инсон томонидан табиий ёки қайта ишланган ҳолда истеъмол қилинувчи маҳсулотлардир. Шунингдек, ичимликлар, сақичлар ва озуқа маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлов беришда ишлатиладиган ҳар қандай моддалар озуқа маҳсулотларига киради.
Ҳар қандай озуқа маҳсулоти юз минглаб турли таркибий қисмлардан иборат бўлган мураккаб кимёвий мажмуа бўлиб, умумий ва специфик биологик фаолликни намоён этишга қодир. Шу билан бирга овқатдаги алоҳида кимёвий моддаларнинг физиологик аҳамияти бир ҳил эмас. Улар ичида алоҳида гуруҳни – қувватий ва пластик вазифани бажарувчи озуқа моддалари (нутриентлар) ва бир нечта минор гуруҳлар: биологик фаол бирикмалар (ксантин ҳосиласи бўлган биоген аминлар), гликозидлар, алкалоидлар, полифеноллар, индоллар, антиалиментар омиллар (ферментлар ингибиторлари, антивитаминлар, фитин, оксалатлар) ва табиий токсинлар (соланин, амигдалин, кумарин, микотоксинлар)га ажратилади. Бундан ташқари, овқат таркибида антропоген келиб чиқишга эга бўлган бегона бирикмалар (пестицидлар, бифениллар, углеводородлар, нитрозаминлар ва ҳоказолар) нинг қолдиқ миқдорлари мавжуд бўлиши мумкин. Овқатнинг мультикомпонентли (турли-туман таркибий қисмли) таркиби унинг умумий биологик хоссаларини белгилайди, улар орасида нутриентларнинг физиологик ролига нисбатан кўпроқ эътибор қаратиш қабул қилинган. Озиқ- овқат маҳсулотларининг асосий сифатий хоссалари айнан нутриентлар билан боғлиқ. Минор таркибий қисмларнинг роли ва аҳамияти қўшимча ўрганиш предметига тааллуқлидир.
Озиқ-овқат маҳсулотлари органолептик ва физикавий-кимёвий кўрсаткичлари соҳасидаги одатдаги талабларга жавоб бериши ва ҳозирги ҳамда келгуси авлодларнинг соғлиғи учун хавф туғдирувчи кимёвий (шу жумладан, радиоактив), биологик моддалар ва уларнинг бирикмалари, микроорганизмлар ва бошқа организмларнинг йўл қўйилувчи миқдори бўйича белгиланган гигиеник талабларга мос келиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |