Молибден. Ушуб элемент молибден кофактори сифатида нафақат одам организмидаги, балки глобал тарзда бутун экотизимдаги углеводлар, азот ва олтингугурт алмашинувида иштирок этади. Молибден инсондаги “молибденли гидролазалар” деб аталувчи учта ферментлар: сульфитоксидазалар, ксантиноксидазалар ва альдегидоксидазаларнинг таркибига киради. Сульфитоксидаза цистеин алмашинувида иштирок этади. Ксантиноксидаза ва альдегидоксидаза пешоб кислотаси ҳосил бўлиши билан нуклеотидлар деградациясини таъминлайди. Ушбу ферментларнинг ксантинурия ривожланиши ва ксантинли пешоб тошлари пайдо бўлишига, шунингдек, гиперсульфитурия, мия аномалиялари, қорачиқнинг эктопиясига олиб келувчи ирсий нуқсонлари учраб туради. Молибден микроорганизмлар, шу жумладан, нормал ичак микрофлораси ўсиши учун зарур бўлган омилларга киради.
Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Молибден озиқ-овқатларда етарлича кенг тарқалган. Ривожланган мамлакатларда одатда аралаш рационда 50 дан 110 мкг.гача молибден тушади. Унинг энг кўп миқдори дуккаклиларда, шунингдек, бошоқлилар ва ёнғоқларда бўлади. Ҳайвон маҳсулотлари, мевалар ва сабзавотлар ушбу элементга умуман камбағал бўлади. Илло ўсимликлардаги молибден концентрацияси унинг тупроқдаги табиий ва техноген мавжудлигига бевосита боғлиқ бўлиб, унинг маҳсулотлардаги ҳақиқий миқдори ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратиш ўта мушкулдир. Овқатдан сўриладиган молибден улуши 85 % гача етади. Миснинг юқори миқдорда тушиши молибден сўрилишини чеклаб қўйиши мумкин.
Физиологик эҳтиёж меъёрлари. Молибденга бўлган физиологик эҳтиёж меъёрлари аниқланмаган. Катта ёшдаги соғлом одам учун унинг 75 ... 250 мкг/сут. миқдорда тушиши хавфсиз даража ҳисобланади.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари. Инсондаги алиментар молибден танқислиги тасвирланмаган. Юқорида айтиб ўтилган чекланган парентерал овқатланишдаги бузилишларда молибден танқислиги юз бериб, у қондаги ва пешобдаги пешоб қислотасининг даражаси паст бўлиши ва пешобдаги сульфитлар ва ксантин концентрацияси юқори бўлиши билан бирга кечади.
Молибденнинг ошиқча тушиши касбий зарарлар билан ёки унинг тупроқда ва сувда ошиқча йиғилиб қолиши билан боғлиқ бўлиб, алиментар юкламага олиб келади. Молибден билан касбий заҳарланиш жигардаги ўзгаришлар, анемия, атрозлар, лейкопенияни келтириб чиқаради.
Молибден билан экологик шартланган заҳарланиш Арманистондаги Тоғли Анкаван тумани мисолида кўрсатилган бўлиб, бу ердаги аҳолида подагра билан касалланиш ошганлиги қайд этилган. Юқори молибден юкламасининг дастлабки белгилари гиперурикемия ва пешобдаги пешоб кислотаси концентрациясининг ошиши ҳисобланади.
Хром. У инсон организмига иккиёқлама биологик таъсир кўрсатувчи микроэлементлардан ҳисобланади. Уч валентли ҳолатдаги хром овқатланишнинг алмаштирилмас омили бўлади ва айнан шу шаклда овқатда унинг табиий таркибий қисми сифатида мавжуд бўлади. Организмга олти валентли шаклда (саноат антропоген фаолияти маҳсули сифатида) тушадиган хром мутаген ва канцероген таъсирга эга бўлган хавфли заҳарловчи моддадир.
Хромнинг физиологик фаоллиги унинг глюкоза метаболизми бошқарувидаги иштирокига боғлиқдир. Тахмин қилишларича, хром глюкозага нисбатан толерантлик омили номини олган паст молекуляр пептидлар таркибида тўқималардан глюкоза йўқотилишини кучайтириб, гормон таъсирига нисбатан инсулин рецепторларининг жавоби ошишига кўмаклашади. Глюкозанинг қон зардобидаги нормал даражасида хроми бор паст молекуляр пептид манфий тескари алоқа қонунига кўра инсулин томонидан қўзғотилувчи жараённи тўхтатишга қодир. Ушбу механизмнинг
самарадорлиги ҳужайралардаги хром миқдорининг даражасига, демакки, организмнинг у билан таъминланганлигига боғлиқдир.
Специфик оқсиллар таркибида хром транскрипцион омил сифатида таъсир қилади. У нуклеин кислоталарини улар билан мустахкам алоқаси туфайли денатурацияланишдан муҳофаза қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |