КИРИШ. Электр ѐйининг хусусиятлари ва ҳолати кўпгина факторларга боғлиқдир. Электр ѐй печларида фойдаланиладиган электр ѐйнинг бошқа электрмеханик қурилмалардаги (контакторлар, узгичлар, релелар ва ҳ.к.) электр ѐйлардан фарқи шундаки, бу ѐйлардаги токнинг қиймати ўн минглаб амперларга тенг бўлиши мумкин. Электр ѐй печларида ўзгармас ва ўзгарувчан ток ѐйларидан фойдаланилади. Аввал ўзгармас ток ѐйининг ҳосил қилиш ва турғун ѐниш шартларини кўриб чиқамиз. Ўзгармас ток ѐйини уч характерли участкаларга бўлиш мумкин.Қиздирилаѐтган катод юзасидан чиққан озод электронлар ўзгармас ток электр майдони таъсирида ҳаракатланиб электронлар оқимини ҳосил қилади. Бевосита катод яқинида электр майдон таъсирида тезланиш олган электронлар газ ѐки буғларнинг нейтрал заррачалари билан тўқнашганда улардан озод электронларни уриб чиқаради. Мусбат ионлар катодга қараб ҳаракатланиб, унинг юзасини бомбардимон қилиши натижасида унинг юзасини қиздиради ва янги электронларни озод электронларга айлантиради. Ўзгармас ток ѐйи электр потенциалларининг электродлари орасида тақсимланиши Мусбат ионларнинг катод яқинидаги нисбатан кичик участкада (103 – 105 cм) жамланиши, юқори кучланишли электр майдонини юзага келтириб, катод олди кучланиш пасайиши Uk га тенг майдон потенциали пасайишини юзага келтиради ва бу оралиқ участка катод олди участкаси деб аталади. Нейтрал газ ѐки буғ заррачаларининг анод томонга ҳаракатланаѐтган электронлар таъсирида ионланиш жараѐни жадаллашади. Ёйнинг кўзга кўринадиган асосий қисми ѐй устуни деб аталади. Ёй устунининг диаметри ѐйнинг ҳосил бўлиш шарт – шароитларига қараб бир мунча эркин ўзгариши мумкин. Очиқ ѐйларда ток қиймати ошиши билан ѐй устунининг диаметри ҳам ошиб боради. Фақат ток қиймати минг ампер ва ундан катта қийматларга эга бўлганида, ѐй устунининг диаметрининг катталашиши ѐй токи ҳосил қилган электр майдон таъсирида юзага келадиган электродинамик кучлар орқали чекланиб қолади. Вакуум муҳитида ҳосил қилинган электр ѐйи электродлари орасидаги оралиқни тўлиқ эгаллайди. Ёй устунининг узунлиги электродлар орасидаги оралиққа деярли тенг бўлади ва устун бўйлаб электр майдон кучланганлиги қуйидаги ифода билан аниқланади: E dU dl const устун устун / устун . (2.1) Ёй устунининг ташқи муҳит таъсирига ўта сезгирлигини ҳисобга олсак электр майдон кучланганлиги ѐй устуни бўйича ўзгармасдан бир хил қийматда сақланмайди. Шунинг учун ҳам ѐй бўйича кучланиш (ѐй кучланиши) қуйидаги ифода ѐрдамида аниқланади.Электродлар орасидаги ѐй устуни газ ва буғларнинг заррачалари мусбат зарядланган ионлар ва электронлардан иборат газли плазмадир. Электронлар тезлиги ионлар тезлигидан юқори бўлгани учун устундаги ток тоза электрон токдир. Ёй устунида ионланиш жараѐни билан бир қаторда мусбат ва манфий заррачаларнинг ўзаро тўқнашувидан ҳосил бўладиган нейтралланиши ҳисобига ѐки ѐй устунидаги зарядланган заррачаларнинг диффузияси натижасида деионизация ҳодисаси юзага келади. Ўзармас ток ѐйининг турғун ѐниб туриши асосий шартларидан бири бу ионизация ва деионизация жараѐнларининг миқдорий жиҳатдан ўзаро тенг бўлишидир. Ёй анод участкасининг актив қисмида ( a l ) электронларнинг жамланиши ҳисобига маълум потенциал пасайиши, яъни анод кучланиши пасайиши Ua юзага келади. Ёй кучланиши билан унинг токи орасидаги ўзаро боғланиш ѐйнинг волт – ампер тавсифи (ВАТ) деб аталади. Умуман олганда ўзгармас ток ѐйли электр занжири ѐйнинг ночизиқ актив қаршилиги (Rѐй) дан ташқари кучланиш манбаи Uм, индуктивлик L ва актив қаршилик R лардан иборат.Ёйнинг турғун ѐниши, яъни ѐйнинг атроф – муҳит билан иссиқлик бўйича мувозанати занжирда электр мувозанати бўлгандагина юзага келади.