7- маъруза Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмаси Режа - Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмаси ҳақида тушунча
- Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш универсал схемаси
- Кучайтиргич каскади сокинлик режимини ўрнатиш учун силжитиш схемалари
ЎЗГАРМАС КУЧЛАНИШ САТҲИНИ СИЛЖИТИШ ҚУРИЛМАСИ - Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитувчи схема, кўп каскадли ўзгармас ток кучайтиргичларда каскадларни кучланиш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришда кенг қўлланилади.
- Бундай схемалар сатҳ трансляторлари деб ҳам аталади.
- Улар навбатдаги каскад киришидаги сигналнинг ўзгармас ташкил этувчисини силжитиши ва ўзгарувчан ташкил этувчисини бузмасдан узатиши керак.
ЎЗГАРМАС КУЧЛАНИШ САТҲИНИ СИЛЖИТИШ ҚУРИЛМАСИ - Энг содда сатҳ силжитувчи схема бўлиб эмиттер қайтаргич хизмат қилади.
- Унинг чиқиш (эмиттер) потенциали сатҳи база потенциали сатҳидан U* катталикка паст бўлиб, сигнал
1 коэффициент билан узатилади. - U* катталик очиқ ўтиш кучланиши деб аталади (хона температураси учун нормал режимда U*=0,7В, микрорежимда эса U*=0,5В деб қабул қилинган).
Кучланиш сатҳини силжитувчи универсал схема ЎЗГАРМАС КУЧЛАНИШ САТҲИНИ СИЛЖИТИШ ҚУРИЛМАСИ - VTнинг эмиттер потенциали I0·R қийматга пасаяди. Натижада, А нуқтанинг потенциали қандай бўлишидан қатъий назар, В нуқтанинг потенциали
ЎЗГАРМАС КУЧЛАНИШ САТҲИНИ СИЛЖИТИШ ҚУРИЛМАСИ - Схеманинг чиқишидаги сигнал (В) киришдаги (А) сигнални такрорлайди. Юқоридаги ифода асосида I0 = const бўлгани учун
бўлади. - База потенциалининг ўзгариши UБЭ қийматини ўзгартира олмайди, чунки транзистор эмиттери потенциали амалда шу ондаёқ база потенциали ўзгаришига мос келади. Натижада, ва =0 бўлади.
- БТГнинг динамик қаршилиги Ri=∞ бўлсагина, юқоридаги ифода ўринли бўлади. Ri нинг қиймати одатда 100 кОм÷1 МОм, R эса 1÷2 кОм бўлади. Шунинг учун сигнал узатиш коэффициенти бирга яқин бўлади.
Кучайтиргич каскадининг сокинлик режими деб истеъмол манбаи ва силжитиш қўшилганда кириш кучланиши Uкириш=0 бўлган ҳолатга айтилади.
Кучайтиргич каскаднинг ишчи ёки сокинлик режими унинг киришига берилаётган силжиш кучланиши қиймати билан аниқланади. Кучайтиргич каскадидаги транзисторни актив режимини ўрнатиш учун унинг ЭЎга тўғри, КЎга эса тескари силжитувчи кучланишларни бериш схемотехник усулда битта манбадан таъминланиши керак. Бундай схемалар силжитувчи схемалар деб аталади. Силжитувчи ўзгармас токда ишлаганда, юқори барқарорликни, ушбу режимнинг транзистор хусусиятларига ва унинг иш шароитига кам боғлиқ бўлишини таъминлаши зарур.
Уч каскадли ОК принцпиал схемаси
UБЭ0=Ем – IБ0*RБ
Дискрет схемотехникада силжитувчи ток RБ резистор ёрдамида берилади. Сокинлик режимида базадаги силжитувчи кучланиш
га тенг.
Бу ерда, ток IБ0 ва кучланиш UБЭ0 транзисторнинг статик кириш характеристикасида бошланғич ишчи нуқталарни белгилайди. Берилган кучланиш манбаи қийматида RБ қуйидагича аниқланади: RБ= (Ем– UБ0)/IБ0
Одатда, RБ нинг қиймати 10 - 100 кОмни ташкил этади.
КУЧЛАНИШ БИЛАН СИЛЖИТИШ УСУЛИ
Силжитувчи кучланиш R1 ва R2 резисторли кучланиш бўлгич ёрдамида ҳосил қилинади. Схемага мувофиқ
Ем=I1*R1+I2*R2 ва I2*R2 = UБЭ0. Ушбу тенгламалардан резисторлар қийматларини аниқлаш мумкин:
R1= (Ем– UБЭ0)/I1 ва R2= UБЭ0/I2
КУЧЛАНИШ БИЛАН СИЛЖИТИШ УСУЛИ
Ҳисоблашларда R1 ва R2 резисторлар қиймати I1 ва I2 токлар IБ0 токидан 3-5 марта катта қилиб танланади. Бунда IБ0 база токининг барқарорлигини бузувчи омиллар ҳисобига ўзгариши UБЭ0 силжитувчи кучланишнинг сезиларли ўзгаришига олиб келмайди. Лекин силжитувчи кучланиш беришнинг бу усули иқтисод жиҳатдан самарасиздир.
Бундан ташқари, R2 резистор транзистор киришига параллел улангани сабабли каскаднинг кириш қаршилигини камайтиради ва ниҳоят, сигнал манбаининг чиқиш қаршилиги ишлаш жараёнида ўзгармас қолади деб ҳисобланади. Агар у ўзгарувчан бўлса, унинг ўзгаришларини кучайтиргич сигнал сифатида қабул қилади.
Назорат саволлари - Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмаси ҳақида тушунча
- Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш универсал схемаси
- Кучайтиргич каскади сокинлик режимини ўрнатиш учун силжитиш схемалари
Do'stlaringiz bilan baham: |