Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Қарчиғайлар оиласи - Accipitridae



Download 3,38 Mb.
bet5/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Қушлар

Қарчиғайлар оиласи - Accipitridae

Қарчиғай – Accipiter gentilis (Linnaeus, 1758)

Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги йиртқич қуш, қарғадан йирикроқ. Қанотлари нисбатан калта, кенг ва думалоқ учли, думи узун, кенг ва думалоқ учли. Ургочиси эркагидан анча каттароқ. Эркакнинг оғирлиги 600-1200 г, урғочининг – 800-2000 г, умумий узунлиги 50-68 см, қанотларининг ёзгандаги кенглиги 97-127 см га етади. Танасининг устки қисми кулранг, остки қисми оч кулранг бўлиб, кўплаб кўндалангига кетган тўқ йўллар бор. Кўзининг устидан оқ йўл ўтади, оёқлари ва кўзлари сариқ. Учаётганда думида иккита ингичка ва битта кенг кўндаланг тўқ йўллар куриниб туради. Ёш қушлар усти кунгир ранг кизгиш ёки оч рангли чизикчали, паскт кисми очрок узунаси буйлаб тук чизикчалари мавжуд. Овози - баланд ва жарангли «кьяк-кьяк-кьяк» деб қичқиради.

Тарқалиши. Шимолий ярим шарида ўрмонли ҳудудларда кенг тарқалган. Ўзбекистонда фақат учиб ўтиш даврида ва қишда учрайди.


Яшаш тарзи. Ўрмонларда яшайди. Асосан, ўтроқ ҳаёт кечиради, аммо баъзан Сибирдан чиққан қушлар қишлаш учун жанубга, Қозоғистон ва Ўрта Осиёга учиб кетади. Сезгир ва эҳтиёткор қуш. Фаол йиртқич, тез, чаққон ва устомон. Асосан майда ва ўртача қушлар (ўрдак катталигида), баъзан майда кемирувчилар ва қуёнлар билан озиқланади. Аҳоли яшайдиган жойларда кўпинча товуқларни ов қилади. Ўлжани дарахтда беркиниб кузатади, ва уни ҳавода, ерда, очик жойда, буталар орасида, сувда ва дарахтда ўшлаб олади, дарахтлар орасида моҳирлик билан учади. Жуфтлар бутун умрга ҳосил бўлади ва уялаш учун доимий бир майдонни эгаллайди. Уясини ердан 8-20 м баландликда баланд дарахтга хас-чўплар, шоҳлардан ва ўтлардан қуради. Апрелда 3-4 та тухум қўяди. Тухум босиш 35 кун давом этади. Май ойининг иккинчи ярими - июнь бошланишида полапонлар очиб чиқади ва июль ойининг оҳирида уча бошлайди.

Сони. Нурота тоғ тизмасида учиб ўтиш даврида ва қишлашда жуда кам сонда учрайди.

Ҳолати. CITESнинг II-Иловасига киритилган.
Қирғий – Accipiter nisus (Linnaeus, 1758)


Ташқи кўриниши. Катта бўлмаган йиртқич қуш (каптардек). Қанотлари калта, кенг ва думалоқ учли, думи узун. Эркакнинг оғирлиги 100-220 г, урғочининг – 180-340 г, умумий узунлиги 28-41 см, қанотларининг ёзгандаги кенглиги 55-78 см га етади. Эркагининг усти томони кулранг, остки қисми оқиш бўлиб, кўплаб кўндалангига кетган қўнғир ёки қизғиш йўллар бор, юзи қизғиш. Урғочиси эркагидан анча каттароқ, танасининг усти кулранг-қўнғир, остки томони оқ, тўқ кулранг кўндаланг йўлли, қоши ва томоғи оқ. Оёқлари ва кўзлари сариқ. Думининг учи текис кесилган, думалоқ эмас. Учаётганда думида 4та ингичка ва четида битта кенг тўқ йўл куринади. Учиши тез, ниҳоят ҳаракатчан, дарахтлар орасида моҳирлик билан уча олади, камдан-кам парвоз қилади. Овози баланд ва тез – «кик-кик-кик» деб қичқиради.

Тарқалиши. Шимолий ярим шарда кенг тарқалган. Ғарбий Европадан Узоқ Шарқ ва Ҳимолойгача, Шимолий Африкада учрайди. Ўзбекистонда деярли барча жойларда тоғларда, текисликларда, ўзлаштирилган ерларда, аҳоли яшайдиган ерларда, шунингдек, катта шаҳарларда учрайди.

Яшаш тарзи. Ареалнинг шимолий қисмида учиб ўтувчи, жанубий қисмида кўчманчи ёки ўтроқ қуш. Ўрмон ва ўрмон-даштли ландшафтларда яшайди. Очик жойлари бор сийрак ўрмонларни афзал куради. Ўзбекистонда тоғли ва тўқайли ўрмонларда, дарахтзорларда, боғларда уялайди. Қирғий жуфти уялаш учун доимий жойни эгаллайди. Уясини дарахтнинг калин шохлар орасига, ердан 5-15 м баландликда хас-чўплар ва шоҳлардан қурилади. Уяси унча катта ва мустаҳкам бўлмайди, унинг диаметри 30-50 см, баландлиги 10-30 см га етади. Май оҳирида 3-4та тухум қўяди ва 33-35 кун давомида босиб ётади. Июл-августда полопонлари уча бошлайди. Фаол йиртқич, жуда ҳаракатчан, чаққон, дарахтлар орасида чап бериб учади. Асосан қушларни (мусича ва каклик катталикдаги), айримларида кемирувчилар, йирик ҳашаротлар билан озиқланади. Ўзлаштирилган ерларда майна унинг асосий ўлжаси бўлади. Дарахт ёки бошқа пана жойдан беркиниб ўлжани кузатади, тез ва кутилмаганда ташланади. Одатда ўлжани учаётганда ўшлаб олади.

Сони. Оддий тур, лекин бошқа йиртқич қушлар сингари, сони анча кўп бўлмайди. Нурота тоғ тизмасида дарахт-бутазор бор ҳар бир катта сойда ўртача 1-2 та қирғий жуфти уялайди.

Ҳолати. CITESнинг II-Иловасига киритилган.


Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish