Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Жўрчи – Neophron percnopterus (Linnaeus, 1758)



Download 3,38 Mb.
bet14/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
Қушлар

Жўрчи – Neophron percnopterus (Linnaeus, 1758)



Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги йиртқич қуш, бошқа тасқаралардан анча кичик бўлади. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 155-180 см, умумий узунлиги 60-70 см, оғирлиги 2-2,5 кг дан ошмайди. Қанотлари кенг ва узун, думи понасимон шаклда бўлади. Етук қуши оқ тусда бўлиб, фақат қанотларининг учи қора. Ёшлари қорамтир-хира тусда бўлади. Боши пар-патсиз, фақат энса ва бўйнидаги патлари узун бўлиб, ёқа ҳосил қилади. Учаётганда уни узун думи, узун энсиз қанотлари ва ўзига хос танасининг шакли билан бошқа йиртқич қушлардан фарқ қилади. Яқиндан қаралса, тумшуғи остидаги соқолга ўхшаш қаттиқ қора патлар тутами эътиборни жалб этади. Вояга етган қушлар танасининг устки қисми кулранг, думи ва қанотлари тўқ-кулранг, боши, бўйни ва танасининг остки қисми оч, оқиш ёки қизғиш рангда. Бошқа йиртқич қушлардек, урғочи болтаютар эркагидан каттароқ. Ёш қушлар қорамтир-кулранг тусда.


Тарқалиши. Жануби-Ғарбий Европа, Шарқий Африка, Ғарбий, Ўрта ва Жанубий Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда тоғларда ва тоғ этакларида уялайди.


Ҳаёт тарзи. Ареалининг жанубий қисмида ўтроқ бўлиб яшайди. Совуққа мослашмаган. Ўрта Осиёдан қишловга жанубий мамлакатларга учиб кетади. Кузги учиб ўтиши сентябрда бўлади, баҳорги учиб ўтиши – март ойида. Ўзбекистонда қурғоқчил тоғларда ва тоғ этакларида уялайди. Жуфтликлар доимий, хаётининг охиригача тузилади. Қоя, жарликлар ва қияликларда уя қуради. Апрел ўрталарида урғочи 1-2та тухум қўяди ва 40 кун тухум босади. Ўлаксалар ва турли хил чиқиндилар билан, айримларида калтакесаклар, илон, тошбақа, майда сутэмизувчилар, қушлар тухумлари билан озиқланади.


Сони. Нурота тоғ тизмасида кам сонда уялайди, аниқ сони бўйича маълумот йўқ. Ўзбекистонда бу қуш хатарли вазиятда эмас, лекин бошка мамлакатларда унинг сони камайиб бормоқда.


Ҳолати. CITESнинг II Иловасига киритилган.


Хўжалик аҳамияти. Бошқа ўлаксахўр қушларга ўхшаб, жўрчи табиий санитар сифатида табиатга ва чорвачиликка катта фойда келтиради.





Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish