Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Соз бўктаргиси (ботқоқлик бўктаргиси) – Circus aeruginosus (Linnaeus, 1758)



Download 3,38 Mb.
bet4/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Қушлар

Соз бўктаргиси (ботқоқлик бўктаргиси) – Circus aeruginosus (Linnaeus, 1758)

Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги йиртқич қуш. Қанотлари ва думи узун. Ўрта Осиёда учрайдиган бўктаргиларнинг энг йирик вакили. Умумий узунлиги 48-56 см, эркакнинг оғирлиги 400-670 г, урғочининг 550-800 г, қанотларининг ёзгандаги кенглиги 110-140 см га етади. Эркаклари урғочидан ранги билан фарқланади. Эркагида бош, бўйин, танасининг усти ва қанотининг олди қисми жигарранг-кулранг бўлади, қанотининг учи қора. Қорни олов ранг ёки оқиш. Думи, қанотининг усти кўп қисми ва деярли бутун қаноти орқаси оч кулранг. Урғочи жигар рангли, бошида оловранг ёки сарғиш «қалпоғи» бор. Ёшлари ранги билан урғочига ўхшайди.
Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Африкада уялашда кенг тарқалган. Сувлар музламайдиган жойларда Каспий денгизи ва Ўрта Осиёдан бошлаб, Африка ва Жанубий Осиёгача қишлайди. Ўзбекистонда барча текислик сув ҳавзаларида учрайди, тоғларга ҳам учиб ўтади.
Яшаш тарзи. Учиб ўтувчи қуш. Қалин қамишзорларда, ботқоқликларда, кўллар қирғоқларида ва нам яйловларда яшайди. Кузги учиб ўтиши август-сентябрда, баҳорги учиб ўтиши март-апрелда бўлади. Апрель-май ойининг бошларида қамишзорларда уя қуради. 2-6та тухум қўяди. Урғочиси тухум босади, эркаги озиқа олиб келади. Кичик ва ўртача қушлар (ўрдак катталигида), уларнинг жўжалари ва тухуми, қурбақа, ёш ондатралар, юмронқозиқ, қўшоёқ, дала сичқонлари, калтакесаклар, йирик хашаротлар билан озиқланади. Айримларида ўлаксалар ва чалаўлик балиқларни ейди. Ўртача баландликларда ўлжани излаб парвоз қилади. Овчилик хўжаликлари учун зарарли қуш ҳисобланади.

Сони. Айдар-Арнасой кўллар тизимида одатий ҳолда учрайди, уялайди, учиб ўтади ва қишлайди.


Ҳолати. CITESнинг II-Иловасига киритилган.



Скопалар оиласи - Pandionidae


Скопа – Pandion haliaetus (Linnaeus, 1758)

Ташқи кўриниши. Нисбатан йирик йиртқич қуш. Қанотларини ёзгандаги кенглиги 145-170 см га етади. Танасининг устки томони тўқ-қўнғир ёки қора-кулранг тусда, остки томони деярли оқиш бўлади. Бошида кўзи бўйлаб бўйни орқали кенг қора йўл ўтади. Учаётганда қанотларининг эгиладиган жойида қорамтир доғи яққол кўзга ташланади. Қанотлари узун, учаётганда одатда камонсимон қайрилган. Урғочилари эркагидан йирикроқ, лекин ранги бир хил. Ўзига хос силуэти ва ранги бизнинг ҳудуддаги бошқа йиртқич қушлардан скопани ажратиб туради.

Тарқалиши. Миграция қиладиган қуш, фақат Антарктикадан ташқари бутун ер юзида кенг тарқалган. Ўзбекистонда Амударё этагида якка жуфтликлар номунтазам ҳолда уялайди. Учиб ўтиш даврида бутун республика бўйлаб кузатилади, лекин жуда кам ҳолларда.

Ҳаёт тарзи. Сув ҳавзалари атрофида яшайди. Қирғоқлар атрофида, баланд дарахтлар, баъзан электр устунларида ёки қояларда уясинини жойлаштиради. Май-июнь ойларида уя қуришга киришади. 2-3 та тухум қўяди. 25 кун давомида тухум босиб ўтиради. Июнь-июльда полапонлари учишни бошлайди. Балиқ билан озиқланади. Сув устида учиб ов қилади. Ўлжани кузатиб, вақти-вақти билан сув устида муаллақ қолади, қанотлари билан тез-тез ишлайди. Сув сатҳининг устида сузаётган балиқни сезиб, қанотларини йиғиб, сувга оёқларини олдинга чиқариб шўнғийди. Асосан, оғирлиги 150-350 г етадиган балиқни тутади, айрим ҳолларда 1 кг гача балиқни ҳам тута олади. Очарчилик ҳолатида, балиқ тутолмаган вақтида, қурбақалар билан озиқланади ва яраланган қушларни топиб ейди. Баҳорги учиб келиш март-май, кузги учиб кетиш август-октябрь.
Сони. Табиий ноёб тур, доимо кам сонли бўлган. Ўзбекистонда якка жуфтлар уялайди, учиб ўтиш даврида республика ҳудудига бир неча юзта сони ташриф буюради. Айдар-Арнасой кўллар тизимида учиб ўтиш даврида жуда кам ҳолларда, фақат бир нечтаси кузатилади. Сув тартибини ўзгариши туфайли яшаш жойлари қирилиб кетиши ва қушларни электрсимларида нобуд бўлиши асосий сабаб бўлмоқда.
Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 2 (VU:D) - заиф, табиий ноёб учиб ўтадиган тур тоифасида киритилган. CITES нинг II иловасига киритилган. Овлаш таъқиқланган.


Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish