Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Сариқ сор – Buteo rufinus (Cretzschmar, 1827)



Download 3,38 Mb.
bet7/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
Қушлар

Сариқ сор – Buteo rufinus (Cretzschmar, 1827)



Ташқи кўриниши. Ўртача катталикдаги йиртқич қуш, қанотларини ёзгандаги кенглиги 1,2-1,5 м га, оғирлиги 600-1800 г, умумий узунлиги 55-64 см га етади. Урғочилари эркагидан бироз йирикроқ. Ранги жуда ўзгарувчан, ҳар хил жигар ранг, қўнғир ва сарғиш тусда бўлади, учган вақтда қанотлари ва думи очиқ рангдалиги билан ажралиб туради. Жуда оч ва тўқ қўнғир, деярли қора қушлар ҳам учрайди. Одатда умумий туси малла бўлиб, боши ва кўкраги сарғиш рангда. Қанотлари остида тўқ йўл бўлади, қанотларининг эгиладиган жойида тўқ доғи бор. Катта ёшдаги қушларда кўзи тўқ, ёшларида сариқ, оёқлари сариқ. Учиши енгил, қанотларини қоқиши кам ва силлиқ, кўпинча парвоз қилади ва бунда қанотларини бироз кўтарилиб туради. Овоз-баланд «кей-кей-кей» деб қичқиради.


Тарқалиши. Евросиё ва Шимолий Африканинг дашт ва чўлларида тарқалган. Ўзбекистонда тоғларда, тоғ этакларида, текисликларда, шу жумладан ўзлаштирилган ерларда ҳам яшайди.


Ҳаёт тарзи. Ўрта Осиёда энг кўп тарқалган йиртқич қушлардан бири ҳисобланади. Евросиё дашт, яримчўл ва чўл зонасида уялайди. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Очиқ ландшафтларда яшайдиган қушлар типик вакили. Кўпинча ўзлаштирилган ерларда яшайди. Қишлоқ хўжалик ерларидаги дарахтзорларда, қумли чўлда - саксовул ва бошқа буталарда, тоғларда – қоя ва жарликларда, даштларда ва соз тупроқли чўлларда – ерларда уя қуради. Уяси йирик ўтлар шох-шаббалардан иборат. Бизнинг ҳудудда тухум қўйиш даври март охири – апрельга тўғри келади. 5 тагача бола очади. Юмронқозиқ, қумсичқон, дала сичқон ва бошқа кемирувчилар, типратикан, майда қушлар, тошбақалар, калтакесаклар, илонлар билан озиқланади. Ўлжани одатда катта бўлмаган масофада ҳавода айланиб парвоз қилади ёки тепалик, дарахт электрсимлар устунида ўтириб кузатилади. Сорлар авлодининг бошқа вакиллари - оддий сор ва оқ сор бизни ҳудудига фақат қиш даврида камдан-кам учиб келади.


Сони. Ўзбекистоннинг кўп сонли йиртқич қушларидан бири. Фориш даштида ва Жануби-Ғарбий Қизилқумда типик вакил. Нурота тоғ тизмасида уялалашда, учиб ўтишда ва қишлашда оддий, лекин кам сонли тур.


Ҳолати. CITES нинг II иловасига киритилган.


Хўжалик аҳамияти. Кўплаб кемирувчиларни қиради ва шу билан қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради.





Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish