Қушлар: Лочинсимонлар туркуми Falconiformes Қарчиғайлар оиласи Accipitridae Арихўр – Pernis apivorus


Сор – Buteo buteo (Linnaeus, 1758)



Download 3,38 Mb.
bet8/20
Sana18.07.2022
Hajmi3,38 Mb.
#821124
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Қушлар

Сор – Buteo buteo (Linnaeus, 1758)



Ташқи кўриниши. Ўрта катталикдаги йиртқич қуш. Сариқ сорга ўхшайди, лекин бироз кичикроқ ва нисбатан калтароқ қанотли. Умумий узунлиги 50-57 см, қанотларини ёзгандаги кенглиги 113-128 см га етади. Ранги ўзгарувчан, тўқ-қўнғир, жигар ранг ёки кулранг-сарғиш тусда. Пастки томони юқори томонидан оч рангда. Қанотларининг пастки томонида бир неча тўқ йўллар кўзга ташланади, қанотлари остида ҳам тўқ йўли бор.


Тарқалиши. Евросиёнинг ўрмон ва ўрмон-дашт ҳудудларида уялайди. Ўрта, Олд ва Жанубий Осиёда, Ҳиндистонда ва Африкада қишлайди. Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида ва қишловда учрайди.


Ҳаёт тарзи. Ғарбий Европада ўтроқ яшайди, Шарқий европа ва Сибирда учиб ўтадиган ҳаёт тарзини кечиради. Ўрмонлар чеккасида очик жойни атрофида баланд дарахтларга уя қуради. Очиқ жойларда (ўрмон тепаликлари, далалар, яйлов, ботқоқлик, дарахт кесилган жойларда) ов қилади. Майда сутэмизучилар, амфибиялар, судралиб юрувчилар, йирик ҳашаротлар, баъзан қушлар билан озиқланади. Баъзан бошқа йиртқич қушдан ўлжани тортиб олишга ҳаракат қилади. Ҳавонинг оқимларида ажойиб парвоз қилади ва ўлжани кузатиб бир жойда айланади.


Сони. Нурота тоғ тизмаси ва жануби-ғарбий Қизилқумда – кам сонли учиб ўтадиган ва қишлайдиган қуш, октябрьдан апрельгача учрайди.


Ҳолати. CITESнинг II-Иловасига киритилган.




Илонхўр бургут – Circaetus gallicus (Gmelin, 1788)

Ташқи кўриниши. Нисбатан йирик йиртқич қуш, қанотларини ёзгандаги кенглиги 1,6-1,9 м га, оғирлиги 1,2-2,3 кг га етади. Катталиги ва танаси шакли билан бургутлар ва сорга ўхшайди. Урғочилари эркагидан йирикроқ. Учаётганда остки қисмининг оқ ранги билан фарқ қилади. Думида учта кўндаланг қорамтир йўли бор. Танасининг устки томони, боши ва бўйни тўқ-кулранг. Боши нисбатан катта, думалоқ (“укки”никига ўхшайди). Кўзи сариқ. Арихўр, скопа ва сордан фарқли, қанотларининг эгиладиган жойида тўқ доғи йўқ. Ҳавода кўп парвоз қилади, худди ҳавода муаллақ тургандек, шамолга қарши туради.


Тарқалиши. Жанубий ва Марказий Европа, Шимолий-ғарбий Африка, Кавказ, Ҳиндистон, Покистон, Ғарбий ва Ўрта Осиё, Жанубий-ғарбий Сибир, Мўғулистонда уялашда тарқалган. Ўзбекистонда уялашда учрайди.


Ҳаёт тарзи. Учиб ўтадиган қуш. Тоғларда ва текисликларда илонлар сони кўп бўлган ва дарахт-бутазор бор очиқ жойларни эгаллайди. Эҳтиёткор, одамга яқин яшамайди. Ўзбекистонда қумли чўллар, тўқайзорлар, қолдиқ тоғлар, тоғларнинг этаклари, пастки ва ўрта қисмларида (д.с.б. 2500 метргача) яшайди. Дарахтлар, буталар, жарликлар ва қояларда уя қуради. Уясини катта эмас, шох-шаббалардан қурилган, ўтлар ва яшил новдалар билан тўшалган. Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда бўлади. Апрел-май ойида 1 (баъзан 2 та) тухум қўяди ва ота-она 40 кун босиб ётади. Полопонлари августдан, 70-80 кунлик бўлиб уча бошлайди. Кузги учиб ўтиш даври – сентябрь-октябрьга тўғри келади. Илонлар ва калтакесаклар, камдан-кам бақалар, майда сутэмизувчилар, қушлар ва ҳашаротлар билан озиқланади.


Сони. Табиатдан ноёб тур. Ўзбекистонда фақат 20 яқин жуфти, шу жумладан Нурота тоғ тизмасида – 3-4 та жуфти уялайди. Ерларнинг ўзлаштирилиши, ноқоқуний ов, уяларини бузиши натижасида кам сонда қолган. Табиий чеклайдиган омиллар – озиқа базасининг етишмовчилиги ва кўпайиш тезлигининг пастлиги саба бўлади.


Ҳолати. Ўзбекистон Қизил Китобига 2 (VU:D) заиф, камайиб кетаётган учиб ўтадиган тур тоифасида киритилган. Россия ва бошқа давлат Қизил китобларга киритилган. CITESнинг П Иловасига киритилган. Қўриқхоналар ва миллий боғларда муҳофаза остига олинган. Илонбургут Ўзбекистон Республикаси Қонуни томонидан ҳимояланади. Қушларни овлаш ва тутиб олиш, тухумини йиғиш, уяларини бузиш таъқиқланган.





Download 3,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish