Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet17/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Ўсимликлар ҳаётида сувнинг аҳамияти нималардан иборат?
2. Ўсимликларни сув истеъмол қилиш динамикаси қандай?
3. Сувга муносабати бўйича критик давр нима?
4. Ўсимликлар сувга муносабати бўйича қандай гуруҳларга ажратилган?
5. Тупроқдан сув ва озиқ моддаларини ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши.
6. Ўсимликлар ҳаётида транспирациянинг аҳамияти нимада?
7.Турли ўсимликларнинг транспирация кооэффициентлари ўлчамлари қандай?
8. Тупроқнинг намлик даражаси ўсимликларнинг ер устки органлари ва илдиз тизимининг ўсишига қандай таъсир этади?
9. Ўсимликларнинг сувга бўлган умумий эҳтиёжи нима?
10. Сувга эҳтиёж коэффициенти ва ғўза учун унинг қийматлари қандай?


7- мавзу: СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРНИ РАЙОНЛАШТИРИШ


Режа:
1.Иқлим минтақалари.
2.Гидрогеологик районлар.
3.Гидромодуль районлар.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга эҳтиёжи иқлим, тупроқ, гидрогеологик шароитлар, ўсимликларнинг биологик хусусиятларига боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Шу сабабдан бир хил шароитларга эга ҳудудлар иқлим минтақа (зона)лари, гидрогеологик ва гидромодуль районларга бириктирилган.


1.Марказий Осиё ва Жанубий Қозоғистоннинг пахта етиштириладиган ҳудудлари иқлим шароитларига кўра учта – шимолий, марказий ва жанубий иқлим минтақаларига ажратилган. Мазкур иқлим минтақалари ўртача йиллик ҳарорат, ўсув даврининг давомийлиги, буғланиш, жами ҳароратлар йиғиндиси каби кўрсаткичлар билан фарқланади.
Шимолий иқлим минтақаси. Пахта етиштириладиган шимолий районлар, Қозоғистон республикасининг жанубий районлари (Арис дарёси ҳавзаси, Сирдарё ва Қоратов дарёлари этаги)ни ўз ичига олади. Қорақалпоғистон республикасидаги суғориладиган ерлар, Хоразм вилояти, Тошкент ва Самарқанд вилоятларининг шимолий ва тоғ олди районлари ҳам шу минтақага мансуб.
Марказий иқлим минтақасига Чирчиқ, Оҳангарон, Келес дарёларининг ҳавзалари, Сирдарёнинг Арис дарёси қуйиладиган жойидан юқори қисми, Мирзачўл, Чордара, Далварзин чўллари, Хўжабақирган дарёсининг ҳавзаси, Фарғона водийси, Қашқадарё ҳавзасининг юқори қисми (денгиз сатҳидан 1000 м баландликдаги районларидан ташқари), Амударёнинг қуйи оқимидаги районлар (Дарғон отадан Нукус шаҳригача бўлган районлар) киради. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон республикасининг жанубий қисмидаги денгиз сатҳидан 1000 м баландликда жойлашган районлар ҳам ушбу минтақага мансубдир.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish