Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet13/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Уруғ (чигит) суви бериш. Баҳорда далани экишга тайёрлаш ва экиш жараёнида тупроқнинг устки қатламини қайта-қайта ағдарилиши, ҳаво ҳароратини кўтарилиши ва шамол таъсирида чигит экиладиган қатлам ҳаддан зиёд қуриб кетиши мумкин. Агар уруғ намлиги етарлича бўлмаган тупроққа тушса, у униб чиқмайди. Шу сабабдан бундай ерларда экиш тугалланиши билан уруғ суви берилади. Бунинг учун чигитни экиш билан бир вақтда 10–12 см чуқурликда эгат олиб кетилади, сўнгра муваққат ариқлар олиниб, суғориш ўтказилади. Енгил механик таркибли тупроқларда суғориш ҳар бир эгат орқали, оғир тупроқларда эса эгат оралатиб ўтказилиши мумкин.
Эгатлардан сувни жилдираб оқиши, бир эгатдан бошқа эгатга ўтиб кетиши ва кўллашига, пуштани сув босишига йўл қўймаслик лозим. Акс ҳолда пуштада қатқалоқ пайдо бўлиб, ўсимликларни нобуд бўлишига сабаб бўлади. Тупроқни ортиқча намлаш ғўзада илдиз чириш касаллигини келтириб чиқаради. Чигит суви нисбатан кичик меъёрларда, яъни тупроқнинг устки 0–50 см қатламини намиқтириш ҳисобидан ўтказилади. Суғориш меъёри енгил механик таркибли тупроқларда 600–700 ва оғир тупроқларда 700–800 м3/га бўлиши лозим.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Қандай суғориш турларини биласиз? Уларни тавсифланг.
2. Қандай суғориш тури кенг қўлланилиб келинмоқда?
3. Ноўсув даврида қандай суғоришлар ўтказилади?
4. Шудгордан олдин суғориш: қўллаш шароитлари, усуллари, муддатлари ва меъёрлари.
5. Шўр ювиш: аҳамияти, ўтказиш усуллари, муддатлари ва меъёрлари. Шўр ювиш меъёрини ҳисоблаш услуби.
6. Нам тўплаш мақсадида суғориш: аҳамияти, ўтказиш усуллари, муддатлари, меъёрлари. Суғориш меъёрини ҳисоблаш услуби.
7. Экишдан олдин суғориш: аҳамияти, ўтказиш усуллари, муддатлари, меъёрлари.
8. Уруғ суви бериш: аҳамияти, ўтказиш усуллари, муддатлари, меъёрлари.
9. Нам тўплаш-ўғитлаш мақсадида суғориш ҳақида нималарни биласиз?
10.Провокацион ва совуқ уришига қарши суғоришларни баён этинг.


6- мавзу: ЎСИМЛИКЛАРНИНГ СУВ РЕЖИМИ
Режа:
1.Сувнинг ўсимлик ҳаётидаги аҳамияти.
2.Транспирация ва унинг аҳамияти.
3. Ўсимликларнинг сувга бўлган умумий эҳтиёжи.
4.Ўсимликларнинг сув истеъмол қилиш динамикаси.
5.Тупроқ намлигига боғлиқ ҳолда ўсимлик органларининг ўсиш тавсифи.

1. Сув ўсимликлар ҳаётида биринчи даражали аҳамиятга эга. Академик А.Н.Карпинский сувга «жонли қон» деб қаради, яъни сув ҳаёт йўқ жойда уни яратади. Ваҳоланки, тирик организмдаги бирон-бир ҳужайрани сувсиз тасаввур этиш қийин. Масалан, маккажўхори, бошоқли дон экинлари ва помидор таркибида сув тегишлича 70, 87 ва 95% ни ташкил этади. Цитоплазманинг 75–85% сувдан иборат.


Сув ўсимлик танасида кимёвий бириккан – конституцион, эриган органик моддалар ва макромолекулаларни ўраб турувчи – гидратацион, вакуолани тўлдирувчи – резерв, ҳужайралар ораси ва ўтказувчи тўқималарда транспорт воситасини бажарувчи – интерстициаль шаклларида учрайди (Лархер В., 1978). Уларнинг барчаси ўсимлик организмида маълум бир ролни ўйнайди.
Сув ўсимлик ҳаётидаги барча жараёнларда – физиологик, кимёвий ва биокимёвий – бевосита иштирок этади. Сув молекуласидаги кислород ва водород органик моддалар синтезида «қурилиш материали» бўлиб хизмат қилади. Сувни барглар орқали буғланиши – транспирация натижасида ўсимлик танасининг ҳарорати бошқарилади. Бунда ўсимлик тўқималарининг ҳарорати 5–7 oС гача пасаяди. Сув ўсимликлар ҳаётида механик вазифани ҳам бажаради: сув билан тўйинган ўсимлик тургор ҳолатида, акс ҳолда – плазмолиз (сўлиган) ҳолатда бўлади.
Ҳужайраларнинг сувсизланиши оқсиллар ва ўсимлик тўқималарининг бутун биологик комплексини қайта шаклланишига олиб келади.
Сув тупроқдаги озиқ моддаларнинг эриши, ўсимлик танасига сўрилиши ва ҳаракатланишида катта роль ўйнайди. Ўсимлик сув билан етарли даражада тўйингандагина унда кечадиган барча ҳаётий жараёнлар учун мўътадил шароит яратилган бўлади, аксинча, сув билан етарлича таъминланмаслик оқибатида ушбу жараёнлар издан чиқиб, ўсимлик организмини қаришига сабаб бўлади. Сувни меъёридан ортиқча бўлиши эса ўсув даврини узайиши ва репродуктив фазаларни ўтишини кечикишига олиб келади.

2. Ўсимлик тупроқдан олган сувнинг атиги 0,15–0,20%нигина ўзлаштиради ва қолган қисмини барги ва бошқа ер устки органлари орқали буғланиш – транспирацияга сарфлайди. Транспирация ўсимлик ҳаётида муҳим аҳамиятга эга: у туфайли ўсимлик илдизи сув ва унда эриган моддаларни ўсимликнинг ер устки органларига етказиб беради, минерал моддалар ўзлаштирилишини таъминлайди, сувнинг буғланиши ўсимлик танаси ҳароратини ростлайди.


Барг ҳароратининг 35 oС дан ортиши унда кечадиган физиологик жараёнлар учун ноқулай ҳисобланади. Суғориш ҳисобига тупроқ намлигини ошиши ўсимликлар томонидан сувни ўзлаштирилишини ва оқибатда транспирация жараёнини кучайишига ҳамда ўсимлик барглари ҳароратини пасайишига олиб келади.
Ўсимликлар тури ва навларининг биологик хусусиятлари, тупроқ-гидрогеологик, иқлим шароитлари, қўлланилаётган агротехник тадбирлар таъсирида транспирация жадаллиги турлича бўлади. 1 г қуруқ модданинг шаклланиши учун сарфланадиган сув бирлиги транспирация коэффициенти дейилади. Маккажўхори ва оқ жўхорининг транспирация коэффициенти нисбатан кичик, бедада – 446–1068, ғўзада – 280–640, шолида 250–810 бирликни ташкил этади (2- жадвал).
Ҳавонинг юқори ҳарорати ва нисбий намлигининг камайиши, ёруғликни етарлича бўлмаслиги, кучли, айниқса, иссиқ шамоллар транспирация коэффициентини ортишига олиб келади. Суғориш таъсирида ҳавонинг ерга яқин қатламининг нисбий намлиги ортиб, транспирация жадаллиги сезиларли даражада камаяди. Лекин тупроқ намлигининг юқори бўлиши транспирация коэффициентини ошишига сабаб бўлади.
2- жадвал

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish