Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири



Download 5,43 Mb.
bet2/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

1- мазу: КИРИШ. СУҒОРИЛАДИГАН ДЕҲҚОНЧИЛИКНИНГ УМУМИЙ МАСАЛАЛАРИ


Режа:
1.Экинларини суғориш ва суғориш тизимларидан фойдаланиш фанининг мазмуни ва вазифалари.
2.Суғориладиган деҳқончилик ва суғориш тизимларидан фойдаланишнинг ҳозирги аҳволи ва ривожлантириш истиқболлари.
3.Жаҳон мамлакатларида суғориладиган деҳқончилик.
4.Суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришда атоқли олимларнинг хизматлари.
5.Минтақадаги сув хўжалик муаммолари.
6.Сувдан фойдаланишни тартибга солувчи қонун ва меъёрий ҳужжатлар.

1. Экинларини суғориш ва суғориш тизимларидан фойдаланиш фани суғориладиган деҳқончиликнинг умумий масалалари, сув ресурслари ва ундан оқилона фойдаланиш, сувлар сифати, тупроқ ва ўсимликларнинг сув режимлари ва уни бошқариш, суғориш турлари, ноўсув давридаги суғоришлар, суғориладигани ерларни районлаштириш, иқлим минтақалари, гидрогеологик ва гидромодуль районлар бўйича экинларни суғориш режими ва ўлчамлари, суғоришнинг истиқболли усуллари ва техникасидан ҳамда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, суғоришни ташкил этиш ва амалга ошириш, суғориш тизимларини ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш, тизимни такомиллаштириш, механизациялаш ва автоматлаш, уларни қайта қуриш ва фаолиятини яхшилаш, сув ўлчаш ва тақсимлаш, тизимда сув исрофгарчилигига қарши кураш, сувдан фойдаланиш режаларини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш, сув ҳисоб-китобини олиб бориш каби масалаларни қамрайди.


Суғориш тизимларидан фойдаланиш – бу мавжуд суғориш тизимлари ҳолатини яхшилаш ва уларни янада такомиллаштириш, сув тақсимлаш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаш учун шароит яратиш, тупроқ мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва шунингдек суғориладиган деҳқончиликда сермеҳнат жараёнларни механизациялаштирилганлик даражасини оширишга қаратилган сув хўжалик тадбирлари мажмуасидир.

2. Марказий Осиё ҳудудидаги суғориладиган деҳқончиликни географик ва хронологик жиҳатдан шартли равишда қуйидаги ареал (деҳқончилик тури тарқалган жой)ларга ажратиш мумкин: милоддан аввалги VI–V минг йилликларда Копетдоғ тоғ олди (Жайтун маданияти) лиман суғориши, милоддан аввалги IV–III минг йилликнинг бошида (бронза даври) Сурхондарё водийси (Далварзин, Сополлитепа) ва Моҳандарё (Зомонбобо) қадимги суғориш тизимига эга геоксур дельта деҳқончилиги, милоддан аввалги II минг йилликнинг 3- чорагида Хоразмда Тозабоғёб қабиласининг ўзига хос дельта суғориши, милоддан аввалги II минг йилликнинг охирида Шарқий Фарғона (Чуст) қадимий деҳқончилиги ва бошқалар.


Ўша даврларда ер ости сувларини йиғиш ва ер юзасига чиқариш учун коризлардан кенг фойдаланилган. Бундай иншоотлар камсувли Копетдоғ этакларида, Зарафшон тизмасининг тоғ олди районларида, Нурота, Каттақўрғон ва Жиззахда кўплаб қурилган.
Милоддан аввалги I минг йилликда Марказий Осиёда суғориш ишларини ривожлантиришда янги давр бошланди. Хоразм, Марғиёна ва Кофарниҳонда милоддан аввалги VI–IV асрлардан милодий IV асргача, Фарғона, Сўғд ва Тошкент воҳасида милодий III–IV асрларда суғориш ишлари тараққий этади.
Ўзбекистоннинг жанубий (Занг канали ва бошқа сув манбалари), Тожикистон (Вахш ва Ҳисор водийлари)даги, Тошкент ва Самарқанд воҳаларидаги қадимий суғориш тизимларининг қолдиқлари антик деҳқончиликнинг тез суръатларда ривожланиши милодий I–IV асрларга тўғри келишини тасдиқлайди.
Милодий XII–XIV асрларда Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисмида 2,4 млн. га ер ўзлаштирилган бўлиб, шундан 1,4 млн. гектарида мунтазам суғориб деҳқончилик қилинган. Ўрта асрларда суғориш тизимларини қайта қуриш ва янги типдаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш кенг йўлга қўйилди. Сувни юқорига кўтариб берувчи механизм – чиғирларнинг кашф этилиши ўша даврдаги ирригация техникаси соҳасидаги алоҳида ютуқ бўлди. XX аср бошларида Амударёнинг қуйи оқимида 69 мингдан зиёд чиғир қўлланилди, битта чиғир 2–3 га ерни суғориш имконини берди.
Марказий Осиёда суғориладиган деҳқончилик XIX аср охири ва ХХ аср бошларида ҳар томонлама равнақ топа бориб, ХХ асрнинг иккинчи ярмида янада тараққиёт босқичига кирди.
Сўнгги аср давомида суғориладиган ер майдони 2,36 маротаба кўпайди: 1809,5 минг гектардан (1914 й.) 4276,1 минг гектарга етказилди. Лалмикор деҳқон-чилик майдони 743 минг гектарни ташкил этади. Республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми – 97% суғориладиган ерлардан олин-моқда. Бундай ерларда экинлар ҳосилдорлиги лалми ерлардагига қараганда бир неча (ҳатто 10 ва ундан ортиқ) марта юқоридир: тўғри фойдаланилганда етиштириладиган маҳсулот миқдори бўйича 1 га суғориладиган ер 6–7 га лалмикор ерга, 50 га баланд тоғ ва 100 га чўл яйловларига тенг. Қишлоқ хўжалигининг ўсиб борётган сувга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида республикамизда қудратли сув хўжалик мажмуаси барпо этилган: умумий сув сарфи 2500 м3/сек. бўлган 75 та йирик канал, умумий ҳажми 17,8 км3 (фойдали ҳажми 14,6 км3) бўлган 52 та сув омборлари, 32,4 минг км хўжаликлараро каналлар (шундан 9,4 минг км. га бетон тўшама ётқизилган), 176,4 минг км хўжалик (шу жумладан 133,6 минг км тупроқ ўзанли, 37 минг км бетон тўшамали, 25 минг км бетон новли, 3,7 минг км ёпиқ қувурли) суғориш тармоқлари, 31 минг км хўжаликлараро ва 106,3 минг км (67,1 минг км очиқ ва 39,2 минг км ёпиқ) хўжалик коллектор-зовур тармоқлари ишлатилиб келинмоқда. 3 мингта суғориш қудуқлари, 4800 дан ортиқ вертикал зовур қудуқлари, 24,6 мингдан ортиқ кузатув қудуқлари фаолият кўрсатмоқда. Экин майдонларининг 2,3 млн. гектари (53%) насос станциялари ёрдамида суғорилади.
Ўзбекистон сув хўжалиги комплекс тавсифга эга. Ҳозирги кунда республикамизнинг сувга бўлган умумий эҳтиёжи йилига 56-60 млрд. м3 ни ташкил этади. Унинг 92% қишлоқ хўжалиги, 5,5% маиший-хўжалик ва 1,5% саноат эҳтиёжларига, 0,8% балиқчиликка ва 0,2% энергетика мақсадларига сарфланмоқда.
Суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициенти 1960 йил 0,40 ни ташкил этган бўлса, республика сув хўжалигида амалга оширилган қатор тадбирлар эвазига бу кўрсаткич ҳозирга келиб 0,60–0,64 га етказилди. Республика бўйича ҳар гектар экин майдонининг эҳтиёжи 8–10 минг м3 бўлсада, амалда 13–14 минг м3 сув сарфланмоқда (1960 йил бу кўрсаткич 20 минг м3 ни ташкил этган).

3. XIX аср бошларида дунё бўйича тахминан 8 млн. га ер суғорилган бўлса, XX аср бошларида 40 млн. га, аср ўрталарига келиб эса 100 млн. га ерда суғориб деҳқончилик қилинди. Ўтган аср охирларида унинг кўлами 220 млн. гектардан ортиб кетди, яъни бу умумий ҳайдалма ер майдонининг 16%ни ташкил қилди. Суғориладиган деҳқончиликнинг ривожланиши техника тараққиёти билан бевосита боғлиқ бўлди. Европада 1985 йилга келиб суғориладиган ерлар (собиқ Иттифоқдан ташқари) 16,1 млн. гектарни, Осиёда – 138,3, Африкада – 10,6, Шимолий Америкада – 25,4, Жанубий Америкада – 8,1, Австралия ва Океанияда – 1,9 ҳамда собиқ Иттифоқда 19,95 млн. гектарни ташкил этди. МДҲ давлатлари бўйича суғориладиган деҳқончилик Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасида кенг ривож топди.


Ўзбекистондаги суғориладиган деҳқончилик кўлами МДҲ давлатлари бўйича суғориладиган ер захирасининг 20 ва Марказий Осиё давлатлари захирасининг 50 %дан ортиғини ташкил этади. Республикада суғориладиган ер майдони 1965 йилдан шу кунгача 1,5 млн. гектардан ортиқ кўпайди ва 4,276 млн. гектарга етказилди. Мавжуд сув ресурсларидан тўлиқ фойдаланилган шароитда суғориладиган ерлар кўлами 4,8 млн. гектарга етказилиши мумкин.
Ўзбекистон республикасида суғориладиган майдонлар кўлами 2000 йил жами 4,244 минг га. ни ташкил этган бўлиб, унинг 1227,8 минг гектарини (28,9%) кам шўрланган, 714,6 минг гектарини (16,8%) ўртача ва 200,8 минг гектарини (4,7%) кучли шўрланган тупроқлар ташкил этган.

4. Мелиорация ва ирригация фанларининг равнақида қатор олимларнинг хизматлари беқиёс катта бўлди. Ўсимликларнинг сув режими ва уни бошқариш йўллари П.И.Броунов, К.А.Тимирязев, В.Р.Вильямс, Д.Н.Прянишников, Н.А.Максимов, А.Г.Дояренко, А.Ф.Лебедев ва бошқа тадқиқотчилар томонидан ҳар томонлама ўрганилди.


П.И.Броунов ХХ асрнинг бошларидаёқ ўсимликларнинг сувга муносабати бўйича критик (эҳтиёжи энг ортган) даврларини аниқлади ва ушбу даврларни билиш экинларнинг қулай суғориш режимларини белгилаш имконини беришини уқтирди.
Илмий агрономия равнақига катта хисса қўшган олим К.А.Тимирязев ўсимликларнинг сув таъминоти шароитларини, ҳаво билан ўзаро боғлиқлигини, шунингдек, ўсимлик ҳаётида ёруғликнинг аҳамиятини ўрганиб, ўсимликлар сув режимини самарали бошқариш йўлларини кўрсатди. Унинг илмий ишлари селекцияда сувга талабчан навларни яратиш борасида катта аҳамият касб этди.
Агрономия фанини ривожланишида В.Р.Вильямснинг хизматлари диққатга сазовордир. У ўсимликларнинг ҳаёт омилларини барчаси физиологик жиҳатдан тенг аҳамиятли эканлигини ҳамда улардан бирини иккинчиси билан алмаштириб бўлмаслигини кўрсатди.
Агрокимё мактабининг асосчиси деб эътироф этилган Д.Н.Прянишников минерал ўғитлар қўллаш меъёри ва ўсимликларнинг транспирация коэффициентлари орасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаб, тупроқнинг озиқ режимини ўзгартириш йўли билан транспирация коэффициенти қийматини бошқариш имкониятларини кўрсатади.
Атоқли физиолог олим Н.А.Максимов ўсимликларни сув таъминоти даражасига кўра унинг айрим органларининг ўсиш қонуниятини аниқлаб, унинг асосида ўсимликларнинг сув режимини бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.
Тупроқ агрофизикаси илмий мактабининг асосчиси А.Т.Дояренко тупроқнинг физик хоссаларини, сув ва ҳаво режимларини текшириш усулларини ишлаб чиқди ва амалиётга жорий этди. Шу соҳада А.Ф.Лебедевнинг хизматлари ҳам беқиёсдир: у тупроқнинг сув хоссалари, тупроқдаги сув шакллари ва унинг динамикасини ўрганиш бўйича катта аҳамиятга молик тадқиқотлар олиб борди.
В.В.Докучаев, А.А.Измаильский, П.А.Костичев, Г.Н.Висоцкий, П.С.Коссович, В.Г.Ротмистров ва бошқа бир қатор олимлар томонидан тупроқнинг сув хоссалари турли тупроқ-иқлим шароитларида батафсил ўрганиб чиқилди ҳамда уни самарали бошқариш йўллари кўрсатилди. Мелиорация фанининг асосчиси А.Н.Костяковнинг «Мелиорация асослари» шоҳ асари жуда катта аҳамиятга эга бўлди. В.С.Малигин Зарафшон тажриба даласи ва Мирзачўл тажриба станциясида ғўзани истиқболли эгатлаб суғориш усулини жорий этди. С.Н.Рыжов республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитлари учун ғўзани суғориш, тупроқнинг сув-физик хоссларини бошқаришга оид илмий тавсиялар ишлаб чиқди ва амалиётга жорий этди. С.М.Кривовяз қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш усули ва техникаси ҳамда уларни қулай элементларини аниқлаш бўйича диққатга сазовор тадқиқотлар олиб борди. Н.Ф.Беспалов турли тупроқ-иқлим шароитларида ғўза-беда алмашлаб экишдаги экинларни суғо-риш режимларини ўрганиб, ишлаб чиқариш учун илмий тавсиялар ишлаб чиқди.
Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш фанининг асосчилари И.А.Шаров ва Н.А.Янишевский Марказий Осиёда катта илмий тадқиқот ишлари олиб боришдилар. А.И.Шаров томонидан гидромелиоратив тизимлардан фойдаланишнинг илмий асослари ишлаб чиқилди.

5. Марказий Осиё минтақасида суғориладиган деҳқончилик тараққиёти билан бир қаторда экологик муҳит бузилиши, айниқса, Орол денгизи ҳавзасида «Орол фожеаси» юзага келди. Мирзачўл, Қарши ва Жиззах каби чўлларнинг ўзлаштирилиши, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро воҳасида суғориш майдонларининг кенгайтирилиши, Қорақум каналининг ишга туширилиши ҳамда сувга талабчан экин майдонларининг кенгайтирилиши, шунингдек, халқ хўжалигининг бошқа тармоқларида сувга эҳтиёжнинг ортиши сув манбаларидан олинаётган сув миқдорини 1960 йилдан 1970 йилгача икки маротабадан ортиқ кўпайишига олиб келди. Бу эса ўз навбатида Орол денгизига тушадиган сув миқдорини кескин камайиши, сув сифатини жуда ёмонлашувини келтириб чиқарди. Регионда табиий ва экологик муҳитни мўътадиллаштириш бўйича амалий тадбирларни қўлланилмаганлиги оқибатида сўнгги 40 йил ичида Орол денгизининг майдони 2 марта, сув ҳажми 6 марта камайди, минераллашганлик даражаси ортди. Орол олди районлари – Сирдарё ва Амударё дельталари атрофида 4 млн. га ер чўлга айланди, аҳоли истиқомат жойларининг санитария-гигиена ҳолати ёмонлашди, агроэкотизимни таназзули кузатилмоқда. Қорақалпоғистон республикасида Амударёнинг йиллик сув сарфи сўнгги 12 йил ичида 9,1 дан 2,7 млрд. м3 гача ўзгариб турган бўлиб, энг кам сарф 2000 ва 2001 йилларга тўғри келган ва бунинг натижасида 2001 йил суғориладиган ерларнинг 2/3 қисми суғорилмай қолди, 1999 йил республикада ялпи 189,4 минг т пахта етиштирилган бўлса, 2001 йил бу миқдор 125,4 минг т. га тенг бўлди. 1993 йил ташкил этилган Халқаро Оролни қутқариш фонди томонидан Орол ҳавзасидаги социал-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган Нукус, Алмати, Ашхабад, Душанбе Декларациялари қабул қилинди. Ҳозирги кунда Оролдаги экологик ҳалокат тавсифи ва кўламининг ўсиб бориши Жаҳон ҳамжамиятини бефарқ қолдирмаяпти. Орол атрофида қуриган кўллар эгаллаган 230 минг га ер ва денгизнинг қуриган 4 млн. га ўзани тақдирини улар кўмагисиз ижобий ҳал қилиб бўлмайди.


Орол денгизининг сув сатҳи йилига 60–90 см. дан, сўнгги 30–35 йил ичида 22 м. га пасайиб, унинг мутлоқ баландлиги 31,0 м. гача камайди.
Орол атрофидаги экологик ҳолатни соғломлаштириш мақсадида яқин келажакда қуйидаги шошилинч тадбирларни қўллаш муҳим аҳамият касб этади: суғориш тизимларини қайта жиҳозлаш ва такомиллаштириш эвазига уларнинг фойдали иш коэффициентини ҳамда тежамли суғориш усуллари ва техникаларини жорий этиш негизида сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш; сувдан самарали фойдаланишни таъминлаш; суғориш тизимларидан фойдаланишда қатъий тартибга риоя қилишни кучайтириш; маҳаллий сув ресурслари – коллектор-зовур, чиқинди ва оқова сувлардан кенг фойдаланиш ва ҳ. к.

6. Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 1993 йил 6- майдан кучга кирди. Қонуннинг вазифаси сувга доир муносабатларни тартибга солиш, аҳоли ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланиш, сувни исроф бўлиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш, сувнинг зарарли таъсирларини олдини олиш ва уни бартараф қилиш, сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, шунингдек, сувдан фойдаланиш муносабатлари борасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон, фермер хўжаликлари ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.


Вазирлар Маҳкамаси 1993 йил 3- августдаги 385- сонли «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича вақтинчалик тартиб» қарорини қабул қилган бўлиб, унда сув хўжалиги муассасалари билан сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси янги хўжалик юритувчи субъектлар учун хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар тузиш тўғрисида 2002 йил 5- январда 8- сонли қарор қабул қилган. «Тугатилаётган хўжаликлар ҳудудида ўзаро сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор ҳам шулар жумласидандир. Ушбу «Тартиб» асосида тугатилаётган Ширкат хўжаликлари ҳудудидаги суғориш тизимларига хизмат кўрсатиш ва сув тақсимотини амалга ошириш учун сувдан фойдаланувчилар уюшма (СФУ)лари ташкил этилмоқда.
Юқорида келтирилган қонун ва қарорлар ҳамда солиқ тўғрисидаги Кодекс асосида «Сув таъминоти ва ундан фойдаланиш тўғрисида намунавий шартнома» ишлаб чиқилган бўлиб, у “Таъминловчи” (ҳавза ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари) ва ”Истеъмолчи” (сувдан фойдаланувчи)лар ўртасидаги муносабатларни қонунлаштиради.
Сувдан фойдаланувчилар Уюшмалари томонидан истеъмолчиларга пуллик сув хўжалик иш ва хизматларини кўрсатишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг ўзаро мулкий муносабатлари «Фермер ва бошқа сувдан фойдаланувчилар билан сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ўртасида пуллик сув хўжалик иш ва хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартнома» асосида тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24- мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармони асосида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21- июлдаги «Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 320- сонли қарорига асосан ирригация тизимларини бошқариш маъмурий-ҳудудий принципдан ҳавза принципига алмаштирилди.



Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish