Урганч – 2020 маъруза мавзулари ва унинг ҳажми «Тасдиклайман» Кафeдра мудири


Тупроқнинг муҳим физик кўрсаткичларидан бири – бу унинг ҳажмий массаси



Download 5,43 Mb.
bet7/48
Sana12.04.2022
Hajmi5,43 Mb.
#545276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
Марузалар матни (2)

Тупроқнинг муҳим физик кўрсаткичларидан бири – бу унинг ҳажмий массаси ва солиштирма оғирлигидир. Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳажмий массаси 1,05 дан 1,8 г/см3 гача (енгил тупроқларда 1,1–1,3; ўртача – 1,4–1,6 ва оғир – 1,7–1,8), солиштирма оғирлиги (нисбий зичлиги) 2,4 дан 2,85 г/см3 гача (енгил тупроқларда 2,60–2,65; ўртача – 2,63–2,67 ва оғир – 2,68–2,85) ўзгариб туради.
Тупроқларнинг ғоваклиги турлича механик таркибли тупроқларда ҳар хил катталикларга эга бўлиб, у тупроқнинг аэрацияси, нам сиғими ва бошқа сув-физик хусусиятларини белгилайди. Ҳажмга нисбатан ғовклик қумда 30–38% ни, қумоқ тупроқларда 38–55% ни ва соз тупроқларда 45–60% ни ташкил этади.


НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР
1. Тупроқдаги сув шакллари ва турлари, уларнинг ҳаракати ҳақида нималарни биласиз?
2. Ўсимликлар учун аҳамиятли бўлган сув шаклини кўрсатинг.
3. Сўлиш намлиги нима? Бу кўрсаткични қандай омиллар белгилайди?
4. Сизот сувлари нима ва унинг аҳамиятини кўрсатинг.
5. Тупроқнинг намланиш даражалари биологик жиҳатдан қандай баҳоланади?
6. Мўътадил намлик кўлами деганда нимани тушунасиз?
7. Тупроқнинг сув-физик хоссаларига нималар киради?
8. Тупроқнинг нам сиғими нима?
9. Тупроқнинг тўлиқ ва чегаравий дала нам сиғимлари ҳақида нималарни билиб олдингиз? 10. Тупроқнинг максимал гигроскопик ва молекуляр нам сиғимлари.


3- мавзу: СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА СУҒОРИШ СУВИ МАНБАЛАРИ


Режа:
1.Сув ресурслари. Ер усти сувлари.
2.Дарёларнинг сув билан тўйиниши.
3.Ер ости сувлари.
4.Маҳаллий сув ресурслари.

1. Сув ресурслари – бу гидросферадаги доимий ва табиатда айланиши жараёнида қайтадан тикланиб турувчи сув захираси бўлиб, унга океанлар, денгизлар, дарёлардаги сувлар, музликлар, ер ости ва тупроқ сувлари, атмосферадаги сувлар киради.


Сув ресурслари табиатда айланиши жараёнида қайта тикланиб туриши билан фойдали қазилмалардан фарқ қилади. Лекин бу сув ресурсларини табиатда чексиз миқдорда дегани эмас.
Барча сув ресурсларини икки турга – ер усти ва ер ости сувларига бўлиш мумкин. Ер усти сувлари таркибига дарёлар, кўллар, сув омборлари, ҳовузлар, каналлардаги сувлар, музликлар, қуруқлик ичидаги денгизлар, ҳудудий сувлар киради. Ер ости сувлари Ер пўстининг юқори қисмидаги сув сақловчи тоғ жинслари қатламларининг ғовак бўшлиқларидаги барча ҳолатдаги сувлардир. Табиатдаги сув айланиши жараёнида сувлар бир турдан иккинчи турга ўтиб туради.
Халқ хўжалигини сув билан таъминлашда қайта тикланиб турувчи ер ости ва ер усти сувлари асосий манба бўлиб ҳисобланади.
Гидросферада 1,5 млрд. км3 га яқин сув мавжуд бўлиб, унинг 94%ни ва қуруқликнинг 72%ни океанлар, 4% (60000 км3)ни ер ости сувлари (унинг 4000 км3 чучук сувлар), 1,6% (24 млн. км3)ни қутблардаги музликлар ташкил этади. Чучук сувлар гидросферанинг 2,5% (35 млн. км3)га тенг бўлиб, унинг 0,25% (360 минг км3) ер усти сувлари (шу жумладан 278 минг км3 кўл ва 83 минг км3 тупроқ сувлари)га тўғри келади. Атмосферадаги сув буғлари эса гидросферанинг 0,001% (14 минг км3)га тенг.
Марказий Осиё тоғликларида узунлиги 10 км. дан ортиқ бўлган 6000 дан ортиқ дарё ва сойлар бор бўлиб, Амударё ва Сирдарё ҳавзасида 3700 тага яқини жойлашган. Ўзбекистондаги барча дарёлар Орол денгизи ҳавзасига тааллуқли. Сув йиғиш ҳавзаси ва оқими бўйича Амударё ҳавзаси энг йирик ҳисобланади. У 227 минг км2 майдондан сув йиғади. Амударёнинг сув сарфи ҳар йили ўртача 79 км3 га тенг бўлиб, шундан Ўзбекистонда 6 км3 (7,5%) шаклланади. Сирдарёнинг сув йиғиш майдони 15 минг км2, йиллик сув оқими ўртача 38 км3 га тенг ва унинг атиги 4 км3 (деярли 10%) Ўзбекистонда шаклланади.
Амударё чўллардан 1415 км масофани ўтиб, Орол денгизига қуйилади. Дарё фақат бошидаги 176 км. лик қисмидагина ирмоқларга (Қундуздарё, Кофарниҳон, Сурхондарё, Шерободдарё) эга. Амударё ҳавзасининг тоғ минтақасида сув сарфи 2500 м3/сек. га тенг бўлса, қуйи оқимида 1500 (сўнгги йилларда 1000) м3/сек. ни ташкил этади.
Сурхондарё Ҳисор тоғининг жанубий ён бағридан сув олувчи Тўполон ва Қоратоғ дарёларининг қўшилувидан ҳосил бўлади. Узунлиги 175 км (Тўполондарёнинг бошланишидан 297 км), сув йиғиш майдони 13500 км2. Тўполондарёнинг ўртача сув сарфи 52 м3/сек., Қоратоғдарёники эса 23 м3/сек. Сурхондарёнинг сув сарфи 76,1 м3/сек.
Ҳисор тоғининг жануби-ғарбий ён бағрида шаклланувчи Шерободдарёнинг узунлиги 177 км, сув йиғиш майдони 2950 км2, сув сарфи 7,5 м3/сек.
Қашқадарё Зарафшон ва Ҳисор тоғларининг оралиғидан бошланади. Узунлиги 378 км, сув йиғиш майдони 12000 км2, сув сарфи 53 м3/сек.
Зарафшон Тожикистондаги Зарафшон музлигидан бошланади. Узунлиги 877 км, сув йиғиш майдони 12300 км2. Сув сарфи 164 м3/сек.
Сирдарё Амударёдан кейинги иккинчи йирик дарё бўлиб, Ўзбекистонда унинг қисман юқори ва ўртача қисми жойлашган. Фарғона водийсидаги 300 км. ли қисмига Исфайра, Шохимардон, Сўх, Хўжабақирган, Оқсу, Подшоота, Косонсой, Ғовасой, Чодаксой каби ирмоқлар келиб қуйилади. Сўнгра дарёга Оҳангарон, Чирчиқ, Келес, Арис дарёлари қўшилади. Дарёнинг узунлиги 2212 км (Норин дарёси билан 2790 км). Сирдарёнинг сув сарфи 1200 м3/сек.
Чирчиқ Ғарбий Тянь-шан ҳудудида шаклланувчи Чотқол ва Писком дарёларининг қўшилишидан вужудга келади. Узунлиги 161 км, сув сарфи 221 м3/сек., йиллик сарфи эса 7,15 км3 ни ташкил этади.
Оҳангарон Чотқол ва Қурама тизмалари оралиғи дан сув олади. Узунлиги 233 км. Сув сарфи 43 м3/сек., йиллик сарфи эса 1,25 км3 га тенг.

2. Марказий Осиёдаги дарёларни тўйиниш тавсифига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:


- муз-қор эриши ҳисобига тўйинувчи – Амударё, Зарафшон, Сўх, Исфайрам, Исфара, Қашқадарёнинг ирмоғи Оқсув, Оқбўра, Панж, Вахш, Бартанг ва бошқалар;
- қор-муз эриши ҳисобига тўйинувчи – Норин, Қорадарё, Сирдарё, Қуршоб, Чирчиқ, Сурхондарё ва бошқалар;
- қор эриши ҳисобига тўйинувчи - Оҳангарон, Қашқадарё, Подшоота, Ғовасой, Косонсой ва бошқалар;
- қор эриши-ёмғир ҳисобига тўйинувчи – Ғузор, Келес, Жиннидарё, Мурғоб, Тажанг ва бошқалар.
Муз-қор эриши ҳисобига тўйинишда баланд тоғликлардаги абадий қор ва музликлар иштирок этишади. Бундай таъминланишда дарё сувларининг йиллик оқими нисбатан кам ўзгаради, энг кўп сув сарфи (тошқин) июль ва август ойларига, яъни суғориш сувига эҳтиёж жуда ортган даврга тўғри келади. Қор эриши-ёмғир ҳисобига тўйинувчи дарёларда сув сарфи катта миқдорларда ўзгариб туради, энг кўп сув сарфи март ва апрель ойларида кузатилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини сув билан бир меъёрда таъминлашда муз-қор ва қор-муз эриши ҳисобига тўйинувчи дарёларнинг аҳамияти каттадир.
Дарёнинг сув билан таъминлаш қобилияти суғориш гидромодули миқдори орқали аниқланади. Суғориш гидромодули дарё оқимини ҳайдаладиган ер майдонига нисбати бўлиб, у 1 км2 майдонга 10–20 л/сек. дан тўғри келсагина экинзорларни сув билан тўлиқ таъминлай олади. Қор эриши-ёмғир ҳисобига тўйинувчи жанубий дарёларнинг суғориш гидромодули 3 л/(сек.∙км2) дан ортмайди.
Кўллар. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида (Орол денгизини ҳисобга олмаганда) умумий майдони 3705 км2 бўлган жами 5367 та кўл мавжуд. Орол денгизи, Иссиқкўл, Судочье, Искандаркўл, Тузкон, Денгизкўл, Айдаркўл каби кўллар шулар жумласидандир.
Дарёларнинг йиллик сув оқимини бошқариш мақсадида сунъий кўллар - сув омборларидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Дарёларда сув сарфи кўпайган даврларда ва тошқин сувларини тўплаб, сув сарфи энг камайган давр – меженда бу сувлардан фойдаланиш имконини беради. Марказий Осиё давлатларида Чордара (Қозоғистон, умумий ҳажми 5,2 км3), Қайроққум (Тожикистон, 4,16 км3), Норак (Тожикистон, 10,5 км3), Тўхтағул (Қирғизистон 19,5 км2) каби йирик сув омборлари барпо этилган.
Республикада ҳозирги кунда умумий ҳажми 17,8 км3 ва фойдали ҳажми 14,6 млрд. м3 бўлган 52 та сув омборларидан фойдаланилмоқда. Улар ер усти сувларининг йиллик оқимини 20%гача бошқариш имконини бермоқда. Йирик сув омборлари жумласига қуйидагилар киради: Туямўйин (умумий ҳажми 7,8 км3), Таллимаржон (1,5 км3), Чорвоқ (2,0 км3), Каттақўрғон (0,9 км3), Чорвоқ (2,0 км3), Фарҳод (2,0 км3), Тўдакўл (1,2 км3), Андижон (1,75 км3) ва бошқалар.

3. Ер ости сувларининг динамик ва статистик захираслари фарқланади. Динамик захираси деганда ер ости сувларининг тўйиниш ҳажми тушунилса, статистик захирасига сув ўтказувчи жинслардаги гравитацион сув ҳажми киради. Республикада ер ости сувларининг динамик захираси 1038,2 м3/сек., эксплуатацион захираси эса 907,7 м3/сек. га тенг бўлиб, ҳозирги кунда унинг 39,8 м3/сек. миқдори ишлатилмоқда. Келгусида ер ости сувларидан фойдаланиш миқдорини 461,5 м3/сек. гача етказиш мумкин.


Хўжаликда фойдаланиш учун яроқли бўлган ер ости сувлари республиканинг барча ҳудудларида мавжуд бўлиб, унинг 2/3 қисми тоғ минтақасининг тўртламчи ётқизиқларида, 1/3 қисми эса текислик ҳудудида тарқалган. Амударё дельтасида 265 м3/сек. эксплуатацион чучук ер ости сувлари захираси мавжуд. Ер ости сувларининг умумий эксплуатацион захирасидан 800 м3/сек. чучук бўлиб, қолганлари 2-3 дан 15 г/л. гача минераллашгандир.
Ер ости сувлари иккита сув ўтказмайдиган қатлам ўртасида жойлашган бўлиб, улар босимсиз ва босимли (артезиан сувлар) бўлиши мумкин. Босимли ер ости сувлари ер юзасидан 10–30 м ва ундан катта чуқурликдаги қум-шағал ётқизиқларда жойлашади.

4. Коллектор-зовур сувлари юқори минераллашганлик даражасига (5-7 г/л ва ундан юқори) ва турлича туз таркибига эга. Бу кўрсаткичлар тупроқнинг шўрланганлик даражаси ва тавсифи, шўр ювиш меъёри, сизот сувларнинг минераллашганлик даражаси каби омилларга боғлиқ бўлади.


Ўзбекистонда суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришнинг ҳавза схемасига асосан республикадаги мавжуд сув ресурслари тўлиқ ишлатилган шароитда суғориш майдони 4,83 млн. гектарга етиши аниқланган. Бунинг учун 60,4 км3 миқдордаги чекланган сув ресурси белгиланган: унинг 50,3 км3 дарё сувлари, 7,8 км3 чиқинди ва коллектор-зовур сувлари ҳамда 2,3 км3 ер ости сувларидир.
Коллектор-зовур сувларидан экинларни суғоришда фойдаланиш кўлами йилнинг сув билан таъминланганлик даражасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Масалан, 1982 ва 1986 йилларда экинларни суғориш учун республика бўйича 2002,1 ва 2134,6 млн. м3 ишлатилган бўлса, сув билан қулай таъминланган 1984 йили 1369,1 млн. м3 миқдорида фойдаланилган. Худди шу ҳолат сув таъминоти паст бўлган 2000 ва 2001 ҳамда сув таъминоти мўътадил бўлган 2002 ва 2003 йилларда кузатилди.

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish