Узбекистон Республикаси хужалигини иктисодий районлаштириш



Download 89 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi89 Kb.
#24326
Bog'liq
Узбекистон Республикаси хужалигини иктисодий районлаштириш


Узбекистон Республикаси хужалигини иктисодий районлаштириш

Режа:


  1. Узбекистон Республикаси хужалигини иктисодий районлаштириш.

  2. Худудий-иктисодий ривожланиш уз мохиятига кура иктисодий географик жараёндир.

  3. Худудларни иктисодий йуналишлари.

Узбекистон Республикаси хужалигининг иктисодий районлаштириш.


Хар кандай мамлакатнинг худуди бу унинг табиий бойлиги, миллий иктисодиётининг ривожланишидаги мухим омилидир. Бинобарин,мавжуд худуд имкониятларидан, худуднинг демографик, экологик ва иктисодий сигими-салохиятидан тугри ва самарали фойдаланиш, ижтимоий- иктисодий ривожланишнинг негизидир.
Мустакил мамлакатнинг уз мулкига, жумладан, ер майдонига эгалик килиш, энг аввало, унинг худудий жихатдан тугри ташкил этилиши ва бошкарувини назарда тутади. Ушбу муаммоларнинг долзарблиги ва кескинлиги, давлат худудининг кулами, геосиёсий урни билан белгиланади.
Узбекистон Республикаси узининг ер майдони буйича жахон хамжамиятида уртача мавкега эга. Бу жихатдан у Европадаги Швеция,Осиёдаги Ирок ва Африкадаги Марокаш мамлакатлари билан деярли тенг. Республикамиз майдони жихатидан Хамдустлик давлатлари орасида бешинчи, Урта Осиёда эса Туркманистондан кейин иккинчи уринда туради.
Мамлакатнинг умумий чегара узинлиги 6221 км. Давлат чегарасининг энг катта кисмлари Козогистон ва Туркманистон билан, энг кискаси жанубда жойлашган Авгонистонга тугри келади. Айни пайтда, республика худудининг шимоли – гарбдан жануби-шаркка томон, Куйи Амударё минтакасининг Устюрт кисмидан Фаргона водийсининг Андижон вилоятигача чузилганлиги унинг ижтимоий-иктисодий ривожланиши, маъмурий-худудий тузилмаси ва бошкарув тизимларига турлича таъсир килади. Чунончи, мамлакатнинг бу шаклдаги геокиёфаси унинг куп мамлакатлар билан кушничилигини, шунингдек, худудининг транспорт инфраструктураси ва ташки иктисодий алокалар жихатидан утувчанлиги ёки транзит хусусиятига эга эканлигини билдиради.
Шубхасиз, республиканинг айнан ана шундай геосиёсий мавкей унинг ривожига ижобий таъсир курсатади. Бирок, шу билан бирга, мамлакат худудининг чузинчоклиги унинг ички ижтимоий-иктисодий ривожланишини ташкил этиш хамда ахоли турли хил хизмат курсатиш сохаларини жорий килишда маълум кийинчиликлар тугдиради. Бундай вазият, айникса, мамлакат ягона транспорт тизимини шакллантиришда мухим ахамият касб этади. Шу боис, хозирги кунда нефть ва галла (дон) мустакиллиги каторида Узбекистоннинг йул мустакиллиги хам нихоятда долзарб муаммодир. Худди шу максадда Учкудук-Жанубий Коракалпогистон, Гузор-Бойсун-Кумкургон темир йуллари хамда Ангрен-Наманган автомобил йулларининг курилиши жадал суръатлар билан олиб борилмокда. Мазкур йулларнинг ишга тушиши билан мамлакатимизнинг йул мустакиллиги таъминланди, кушни ва худуди туташ мамлакатлари Киргизистон ва Тожикистон давлатларининг ички мунтазам транспорт алокаларининг амалга ошириши Узбекистонга боглик булиб колади.
Маълумки, хар бир мамлакатнинг ривожланиши пировард натижада унинг доирасида худудий мехнат таксимотини ташкил этилганлиги билан ифодаланади. Шу нуктаи назардан караганда собик СССР даврида “Умум reyuf Иттифок” мехнат таксимотини ута марказлашганлиги туфайли алохида республикалар имконият ва эхтиёжлари тулаконли эътиборга олинмасди. Колаверса, туртта собик иттифокдош республикалар – Узбекистон, Киргизистон, Тожикистон ва Туркманистон ягона Урта Осиё иктисодий район сифатида караларди ва бу район худудий мехнат таксимотида яхлит шаклда урин олган эди. Табиийки, бундай шароитда республикалар даражаси ва айникса; уларнинг ички худудлари “Умумиттифок” мехнат таксимотида инобатга олинмасди.
Агар бу масалага янада кенгрок карайдиган булсак, купгина собик иттифокдош республикалар худудий мехнат таксимотида анча кейинги боскичлардан урин олган эди. Унинг биринчи боскичи халкаро ёки мамлакатлараро мехнат таксимоти булиб, бунда алохида давлат сифатида СССР иштирок этарди. Иккинчи боскич-халкаро социалистик мамлакатлар мехнат таксимоти, учинчиси- Бутуниттифок ва туртинчиси-йирик иктисодий район (Урта Осиё) ичидаги мехнат таксимоти булиб, у амалда яхши ривожланмаган эди. Алохида республика доирасида эса бу жараён янада заиф булган.
Демак, хозирги кунда хар бир мамлакат ичида худудий мехнат таксимотини амалга ошириш асосий вазифалардан хисобланади.Ушбу муаммони ижобий хал этиш уз навбатида мамлакат иктисодий район ва минтакаларнинг янги тизими ва турини шакллантиришга илмий пойдевор булиб хизмат килади. Иктисодий районлар эса эндигина шароитда куп боскичли тарзда ажратилади.
Мамлакатимизнинг худуди, унинг давлат чегаралари дахлсиздир; айни пайтда,биз кушни давлатларнинг худуд ва чегараларининг хам дахлсизлигини тан оламиз. Бинобарин, хар бир мамлакат ягона геосиёсий тизим сифатида узининг мустахкам ва баркарор ички тузилишига, маъмурий-худудий булинишга эга булиши керак. Бу уринда айтиш жоизки, утмишда Узбекистон худудининг маъмурий вилоятларга булиниши, вилоятлар сони ва чегаралари тез-тез узгариб турган. Масалан, бир вактлар Наманган ва Андижон, Сурхондарё ва Кашкадарё вилоятларининг бирлаштирилганлиги купчиликга маълум. Айникса, Сирдарё ва Жиззах хамда Навоий ва Бухоро вилоятларининг ажратилиши ёки уларнинг яна кайта кушилиши, бунинг натижасида Самарканд вилоятининг гох кенгайиб, гох кискариб туриши мамлакат (республика) ички маъмурий-худудий тузилмасини баркарорсизлигига олиб келар эди. Айни вактда улар маъмурий- иктисодий районлар турига хам мос келади. Айни вактда бундай «географик уйинлар» куп жихатдан салбий окибатларга сабабчи булади. Хусусан, вилоятлар доирасидаги куйи маъмурий районлар- кишлок туманларининг тури ва таркиби узгарувчан булган.
Хозирги кунга келиб, айтиш мумкинки, мустакил Узбекистон Республикасинингбиринчи даражали маъмурий бирликлари – вилоятлари сон жихатдан тугри ажратилган ва ушбу маъмурий тузилмаларда худуднинг ижтимоий – иктисодий ривожланиш учун кулай имкониятлар мавжуд. Айни пайтда, улар маъмурий иктисодий районлар турига тугри келади.
Аммо мамалакатимизда айникса, мустакилликка эришганидан сунг, иктисодий районларга ажратиш анча муаммоли ва шу билан бирга, долзарб масаладир. Муаммонинг асосий сабаби, энг аввало республика ичида худудий мехнат таксимотининг кенг куламда ривожланмаганлигидир. Бундан ташкари, мамлакат худудининг табиий ва иктисодий географик жихатдан узига хос хусусиятлари хам районлар тури ва таркибини мунозарали килиб куяди. Масалан, Фаргона иктисодий районининг чегараси хеч кандай шубха колдирмайди. Чунки, у алохида географик минтакада жойлашган. Куйи Амударё иктисодий райони (Коракалпогистон Республикаси ва Хоразм вилояти) хам бу борада аникликка эга. Колган иктисодий районлар таркиби эса купчиликда бир хил фикр тугдирмайди.
Уйлаймизки, катта иктисодий ва демографик салохиятига эга булган ва мухим сиёсий вазифани бажарувчи Республика пойтахти Тошкент ва Тошкент вилояти алохида иктисодий район максадида ажратилишига хаклидир. Шунингдек, асосан янги ерларни узлаштириш негизида вужудга келган Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг Мирзачул иктисодий райони доирасида белгиланиши хам мунозарага урин колдирмайди. Худди шунга ухшаш Навоий ва Бухоро вилоятларида умумлаштирувчи, район ташкил килувчи мухим омил булиб, Кизилкум чули ва унинг табиий бойликларидан фойдаланиш хизмат килиши мумкин. Сурхон водийсининг нисбатан алохида, Хисор тогларининг жанубида мамлакатимиз чеккасида жойлашгани, уни хам хозирча иктисодий район даражасида ажратишга сабаб була олади.
Таъкидлаш жоизки, юкорида белгиланган иктисодий районлар ва уларнинг таркиби озми – купми объектив хусусиятига эга. Айни пайтда Самарканд ва Кашкадарё вилоятларининг бу борадаги масалалари эса айтарлича аник эмас. Баъзилар уларни ягона Самарканд – Карши иктисодий райони сифатида ажратилса (бунга маълум тарихий ва иктисодий географик асослар мавжуд), бошкалар бу вилоятларни алохида – алохида район шаклида куришни эътироф этадилар. Бу ерда иккинчи фикр назаримизда мунозаралирок туйилади. Гап шундаки, Кашкадарё вилоятининг унинг анча катта ва табиий захираларига бой булган худудини алохида иктисодий район даражасида кабул килиш имкониятлари йук эмас. Бирок, бу фикр ажралиб колган майдони нисбатан кичик Самарканд вилотига унча тугри келмаслиги аник.
Хамма нарсани хаками вакт деганларидек ушбу муаммони ечими хам хозирги янгиликларга боглик булиб колди. Чунончи, Гузор – Бойсун – Кумкургон темир йулининг курилиши муносабати билан Кашкадарё ва Сурхон водийси уртасидаги иктисодий алокадорлик анча ривож топади, якинлашади. Шу боис, уларни биргаликда Жанубий – иктисодий район шаклида ажратиш имконияти тугилади. Бунинг учун Хисор тогининг икки ёнбагридаги турли фойдали казилмаларни ва айникса, туз конларини янги темир йулининг ишга туширилиши шарофати билан узлаштирилиши хам бу худудларни богловчи ва умумлаштирувчи омил сифатида хизмат килади.
Шундай килиб Кашкадарё вилоятининг мамлакат иктисодий районлар тизимидаги урни анча равшанлашади. Энди эса муаммо булиб, Самарканд вилояти колади. Фикримизча Бухоро, Навоий ва Самарканд вилоятларини биргаликда кадимий ва анъанавий ном билан Зарафшон иктисодий райони деб юритилса, катта хатолик булмас. Бунга далил тарзда тарихий – географик асос – Зарафшон дарёси, Самарканд ва Навоий, Навоий ва Бухоро вилоятлари уртасида катта худудий тафовут йуклиги (бу, айникса, Нурота, Хатирчи ва Кизилтепа туманларига тегишли) хамда улка табиий салохиятини умумийлиги, жумладан олтин конларининг мавжудлиги ва бошка омилларни келтириш кифоя.
Юкоридаги фикр ва мулохазалардан келиб чиккан холда, Узбекистон худудида куйидаги иктисодий районларни ажратиш мумкин.

  1. Тошкент иктисодий райони – Тошкент шахри ва Тошкент вилояти;

  2. Мирзачул иктисодий райони – Жиззах ва Сирдарё вилоятлари;

  3. Фаргона иктисодий райони – Андижон, Наманган ва Фаргона

вилоятлари;

  1. Зарафшон иктисодий райони – Бухоро, Навоий ва Самарканд

вилоятлари;

  1. Жанубий иктисодий район – Сурхондарё ва Кашкадарё

вилоятлари;

  1. Куйи Амударё иктисодий райони Коракалпогистон Республикаси

ва Хоразм вилояти.
Уз навбатида, районларнинг баъзи бирларини йирикрок иктисодий
минтака шаклида бирлаштирилса хам булади. Масалан, Тошкент ва Мирзачул районларини Марказий, Зарафшон ва Жанубий районларни Жанубий – Гарбий иктисодий минтака даражасида белгилаш мумкин. Колган географик жихатдан яккол ажралиб турган районларни айнан шу таркибда иктисодий минтака сифатида каралишини тавсия этамиз (Куйи Амударё – шимолий – гарбий, Фаргона водийси – шаркий минтака).
Шу билан бирга, асосий иктисодий районлар узларидан кичикрок булган маъмурий – иктисодий районлар (вилоятлар) хамда уларнинг таркибида туманлараро худудий иктисодий бирликлар (округлар) ажратилади. Чунончи, Кашкадарё вилоятида Шахрисабз, Карши, Муборак ёки Косон, Сурхондарё – Термиз ва Денов, Наманган вилоятида – Наманган ва Чуст, Коракалпогистонда – Нукус, Турткул – Беруний, Чимбой, Кунгирот атрофи куйи даражадаги иктисодий районлари шаклланмокда.
Турли боскичдаги иктисодий районлар узларининг географик урни, табиий ва демографик шароитлари, экологик вазияти ва ресурс имкониятлари буйича бир – бирларидан фарк килишади. Энг мухими – бу худудларнинг иктисодий йуналишлари ухшаш эмас. Бинобарин, уларнинг хар бирига хос ва мос ривожланиш дастури булмоги лозим. Бундай дастурлар эса ушбу районларни атрофлича урганиш ва бахолаш, тахлил ва ташхиз килиш асосида ишлаб чикилади ва у мамлакатнинг махсус минтакавий сиёсати доирасида амалга татбик этилади. Бунинг учун энг аввало хар бир районнинг хозирги ахволи, унинг «харорати» аникланмоги лозим.
Модомики, барча тармоклар ва худудларни бир вактнинг узида бирдай юкори даражада ривожлантириш имкониятлари мавжуд эмас экан, у холда бундай имконият ва зарурият бор булган алохида тармок ёки районларга устувор ахамият берилади. Табиийки, бу ерда хамма район ва вилоятлар ижтимоий – иктисодий ривожланиш даражасини мутлок тенглаштириш тугрисида гап булиши мумкин эмас. Демак, бозор муносабатларига хос ракобат худудлар уртасида хам юзага келади. Бирок бу ракобат соглом ва эркин булиши хамда давлат томонидан тартибга солиниб туриши керак.
Хозирги шароитда хар бир вилоятдан ва унинг рахбариятидан ташаббускорлик ва тадбиркорлик талаб этилади, уларнинг узлари, илгаридек юкоридан курсатма кутмасдан, ривожланиш йуллари ва имкониятларини кидирмоклари лозим. Бу хусусда, айникса, худудларнинг инфраструктура тизими буйича тайёланганлиги, экологик холати ва бошка шарт- шароитлари, хорижий сармоядорларникизиктира олишлари ва жалб этишлари мухимдир.
Мамлакат миллий иктисодиёти ва кудратини юксалтиришда барча вилоятларнинг узига муносиб урни ва улуши бор. Масалан, Коракалпогистон Республикасида Орал буйи минтакасидаги экологик муаммони хал этиб бориш, мавжуд кимё саноати хом- ашёси ва табиий газ захираларидан туларок ва самаралирок фойдаланиш, ахоли яшаш шароитини, унинг саломатлигини тубдан яхшилаш, ижтимоий инфраструктура тизимини такомиллаштириш, енгил ва озик-овкат саноатини жадал ривожлантиришга алохида эътибор берилади. Шунингдек, ушбу республикани мамлакатимизнинг ички районлари билан бевосита темир йул билан боглаш хам долзарб масала хисобланади.
Хоразм вилоятида асосий масала мехнат ресурсларидан тула фойдаланиш, кишлок инфраструктураси ва саноатини ривожлантириш , экология сохасидаги муаммоларни бартараф этишдан иборатдир. Айни пайтда, унинг истикбол йуналишини Коракалпогистон Республикаси билан биргаликда, мамлакатимизнинг энг чеккасида ва Европа давлатларига нисбатан якин жойлашган иктисодий минтака доирасида олиб борилиши максадга муофикдир.
Бухора вилоятининг якин келажакдаги ривожланиши энг аввало Коровулбозор нефтни кайта ишлаш мажмуасини кенгайтириш билан белгиланади.Шу билан бирга бу ерда кишлок хужалиги ва агросаноат мажмуига хам катта эътибор берилади.
Навоийвилоятининг юкори даражадаги индустриал ривожланиши сакланиб колинади ва у яна жадаллашади. Вилоят худудида хали урганилмаган табиий захиралар ва маъданлар куп. Улар асосида рангли металлургия, кимё ва ёкилги саноати ривожланиб боради. Шунингдек, бу ерда ва хусусан , вилоят жанубида экологик муаммоларни хал этиш, енгил ва озик-овкат саноатини, сугорма дехкончиликни ривожлантириш мухим масалалардандир.
Самарканд-мамлакатимизнинг кадимий ва хозирги кундаги « иккинчи шахар » мавкеини саклаб колади. Ушбу шахар ва унга буйсунувчи вилоятда агросаноат мажмуи, рангли металлургия, халкаро туризим ва бошкаларга устувор ахамият берилади.
Узбекистон Республикаси иктисодиётини мустахкамлашда Кашкадарё вилоятининг алохида урни бор. У айникса, ёкилги – энергетика, кимё, дон, пахта ва бошка махсулотларни етиштиришда мухим уринни эгаллайди. Мамлакатимиздаги энг йирик Кукдумалок нефть хамда Шуртан газ конларининг узлаштирилиши, улкан Таллимаржон ГРЭС ининг ишга туширилиши наинки вилоят, балки бутун мамлакат иктисодий ривожига кучли таъсир курсатади.
Кушни Сурхондарё вилоятининг якин келажакда истикболи кумир, туз, рангли металл конларидан фойдаланиш, Гузор – Бойсун – Кумкургон темир йулини ишга тушириш , ингичка толали пахта етиштириш ва уни кайта ишлаш билан тавсифланади. Шу билан бирга, вилоятнинг ривожланиши унинг иктисодий ва сиёсий географик мавкейни хисобга олган холда амалга оширилади.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг хозирги иктисодий ва айникса, саноат салохиятлари унча юкори эмас. Бу борада Жиззах вилояти бироз ресурс имкониятларига эга (рангли ва нодир металлар, курилиш материаллари хом ашёси ва х.к. ). Сирдарё вилояти эса мамлакатимизда минерал хом ашёга танкис булган район хисобланади. Мавжуд имкониятлардан келиб чикиб, ушбу вилоятларни асосан агросаноат мажмуи хамда уларни эркин иктисодий минтака макомида ривожлантириш маъкулрок. Бунинг учун районнинг иктисодий географик мавкей , унинг Тошкент, фаргона ва Зарафшон районларининг уртасида жойлашганлиги хам кулайлик яратади.
Фаргона иктисодий райони вилоятларнинг ривожланиши, энг аввало, бу ердаги ортикча мехнат ресурслари ва кишлок хужалик хом ашёлари билан белгиланади. Шунингдек, Асакада ишга туширилган «УзДЭУ» автокорхонаси минтака саноатининг тармоклар ва худудий таркибига катта узгаришлар киритади.
Андижон вилоятида машинасозлик ва енгил саноат, Фаргонада куп тармокли саноат мажмуи – енгил, нефть – кимё, курилиш материаллари, озик – овкат, мебель, Наманганда – енгил саноат устивор даражада ривожланиб боради. Айни пайтда водийда пахта (айникса, «Андижон усули» асосида), пилла, узум ва мева етиштириш, улар билан боглик агросаноат мажмуини ривожлантириш уз анъанавийлигини саклаб колади.
Тошкент иктисодий районида Ангрен – Олмалик тог – кон саноати, рангли ва кора металлургия, тукимачилик саноат тармоклари, шахар атрофи хужалиги ривожланишига асосий ургу берилади. Шу билан бирга вилоятда экологик вазиятни яхшилаш хам долзарб масала хисобланади. Мамлакатимиз мустакилликка эришгандан сунг унинг пойтахти Тошкентга булган муносабат тубдан узгариб бормокда. Авваломбор бу ерда пойтахт шахарга хос ва мос булган сохалар, хусусан, унинг сиёсий функцияларига катта эътибор берилади. Модомики, Тошкент жахон хамжамияти ва геосиёсий тузилмасида расман бутун Узбекистон номидан «муомала» килар экан у ана шу масъулиятли ва нуфузли бош вазифага муносиб даражада булиши давр талабидир. Шу сабабдан пойтахтимиз Тошкентда якин келажакда хам ободонлаштириш ва шахар курилиш борасида куп ишлар олиб борилади.
Хар канданй сиёсий жихатдан мустакил давлатнинг кудрати ва салохияти, энг аввало, унинг бош шахри – пойтахти билан ифодаланади. Айни вактда пойтахт шахар мамлакат вилоятлари ва уларнинг маъмурий марказлари, йирик саноат, фан ва техника марказлари билан бакувватдир. Мамлакат ичкарисида ягона ва мустахкам хужалик тизимининг мавжудлиги унинг пойтахтига бемалол ташки геосиёсий вазифаларни бажаришга имкон беради.
Худудий иктисодий ривожланиш уз мохиятига кура, иктисодий географик жараёндир. Унинг асосида худудий мехнат таксимоти, хужалик тармокларининг шаклланиши ва иктисодий районларнинг вужудга келиши ётади. Ушбу жараён бир вактнинг узида ишлаб чикаришнинг ихтисослашуви мужассамлашуви билан биргаликда содир булади. Худудий мужассамлашув эса энг аввало шахарлар тури ва тизимида уз аксини топади.
Демак, шахарлар мамлакат ижтимоий – иктисодий хаётини ташкил этишда, худудий таркиб ва тизимининг ривожланишида мухим ахамиятга эга. Бу уринда айникса йирик шахарлар ва шахар агломерацияларининг роли катта.
1998 йил маълумотига кура, республикамизда 121 шахар ва 113 шахар посёлкалари ёки шахарчалар мавжуд. Уларнинг барчасида 8889 минг киши яшайди, умумий урбанизация курсатгичи 37.9 %га тенг.
Жами шахарлардан 17 тасининг хар бирида 100 минг кишидан зиёд ахоли бор, яъни улар катта шахарлар гурухини ташкил этади. Мамлакатимизнинг энг катта шахарлари (ахоли сони буйича Тошкент, Наманган, Самарканд, Андижон, Бухоро, Карши, Нукус, Кукон, Фаргона ва бошкалар.)
Шу билан бирга, 14 та шахарлар урта боскични ташкил этишади. Улар: Бекобод, Шахрисабз, Хужайли, Каттакургон, Денов, Янгийул ва хоказо. Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази Гулистон шахрида 55 минг, кончилар шахри Зарафшонда 53 минг, темирйулчилар шахри Когонда 52 минг, автомобилсозлар шахри Асакада 50 минг киши истикомат килади.
Шундай килиб, 31 да шахардан ташкари колган барча урбанистик бирликлар кичик шахар гурухини ташкил этади. Уларнинг купчилиги кишлок районларини маъмурий маркази, темир йул станциялари ва «ресурс» шахарчалардан иборат.
Албатта, мамлакатнинг геосиёсий ва худудий хужалик тузилмасида йирик шахарлар етакчи хисобланади. Бирок, барча иктисодий минтака район ва вилоятлар бундай шахарлар гурухи билан бирдай таъминланмаган. Масалан: Марказий (Тошкент), Шаркий (Фаргона) ва Жанубий Гарбий минтакаларнинг хар бирида йирик шахарлар 5 тадан шимоли гарбда улар камрок атиги (Нукус ва Урганч). Худди шундай вилоятларнинг урбанистик таркибида хам бирдай вазият йук. Чунончи, Тошкент ва Фаргона вилоятлари бу хусусда анча олдинда, колган вилоятларда (Сирдарё вилоятидан ташкари) биттадан йирик шахар мавжуд.
Йирик ва урта шахарлар географияси айни пайтда мамлакат худудий – иктисодий тузилмасининг узагини («ковургасини») ташкил килади. Бинобарин, уларнинг ривожланишини тартибга солиб бориш республиканинг минтакавий сиёсатини амалга оширишда асосий тайянч омил булиб хизмат килади.
Якин келажакда йирик марказлардан Нукус, Карши, Навоий ва Жиззах шахарларини купрок ва устиворрок ривожлантириш максадга мувофик. Уларни биринчи даражадаги усиш кутблари сифатида куриш мумкин. Айни пайтда Тошкент ва Фаргона водийси йирик шахарларни ривожланиши ер сув, экологик муаммоларни эътиборга олган холда амалга оширмок маъкул. Худди шу нуктаи назардан типик саноат шахарчалари Чирчик, Ангрен ва Олмаликнинг хам усишини тартибга солиш лозим.
Охирги 5 – 10 йил давомида Узбекистон йирик шахарлари гурухининг олдинги сафларида узига хос «мусобака» борди. Самарканд, Наманган, Андижон шахарларининг демографик жихатдан ривожланиши бир хил булмади. Бунинг натижасида турли сабабларга кура Наманган Андижондан узиб кетди ва охирги йилларда у хатто анъанавий иккинчи шахар Самарканддан хам олдинги уринга чикиб олди.
Хар шахарнинг узига хос тарихий, маданий, илмий техникавий маъмурий – сиёсий, иктисодий географик урни бор. Уларнинг баъзилари бу хусусда дунёда маълум ва машхурдир. Айни шу нуктаи – назардан ёндашганда, тарихий Самаркандга алохида эътибор бермок зарур, уни яна «сайкали руйи замин» даражасига кутариш керак. Бу билан авваламбор Буюк
Сохибкирон Амир Темур яратган кадимий давлатнинг пойтахти – дорулсалтанатининг мавкеи янада тикланади.
Тугри, шахардаги ахоли сонининг микдори унинг ривожланганлиги, кудрати ва салохиятининг, катталигининг бирдан – бир курсатгичи, мезони эмас. Бирок, аксарият холатда айни ана шу омил эътиборга олинади. Шу жихатдан самарканднинг демографик ривожланишини бироз жадаллаштириш талаб этилади. Бунга эса, энг аввало «механик» равишда яни унинг якинида жойлашган Самарканд шахар хокимиятига карашли Кимёгарлар, Фарход, Хисрав шахарчалари хамда туташ кишлокларни шахарнинг маъмурий таркибига киритилишни назарда тутиш керак.
Шунингдек, колган йирик шахарлар ривожланиши хам мамлакат регионал сиёсатини амалга оширишда эътиборга олиниши, бу муаммолар улар ташкил этган ва бошкараётган худудий – иктисодий тузилмалар доирасида олиб борилиши лозим. Айни чогда урта шахарлар ва айникса Гулистоннинг ривожини жадаллаштириш зарур. Чунки у бу хусусда яъни вилоят марказлари орасида анча оркада колмокда.
Олдин таъкидлаганимиздек, кичик шахарларнинг катта муаммолари мавжуд. Уларнинг ахамияти айникса мамлакатимизнинг кишлок жойлар ижтимоий – иктисодий тараккиётини фаоллаштиришда ифодаланади, уз аксини топади. Бинобарин, куйи маъмурий районларнинг марказлари – «биринчи пойтахтлари» булмиш кичик шахар ва шахарчалар ривожланиш муаммолари хам назардан четда колмаслиги лозим.
Шундай килиб, Узбекистон Республикасини сиёсий, иктисодий ва ижтимоий ривожлантиришда унинг мустакиллиги ва мустахкамлигини ички жихатдан таъминловчи худудлар – вилоят, шахар ва районларнинг урни каттадир. Шу боис, юкорида баён этилган фикрлардан келиб чиккан холда мамлакат худудларининг ижтимоий – иктисодий ривожланиши буйича давлатнинг махсус минтакавий сиёсати ва максадли дастурлари илмий асосда яратилиши замон талабидир.
Download 89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish