Молиянинг иктисодий мохияти ва унинг объектив зарурлиги



Download 73,5 Kb.
bet1/2
Sana28.04.2022
Hajmi73,5 Kb.
#586688
  1   2
Bog'liq
MARKETINGNI REJALASHTIRISHNING OBYEKTIV ZARURLIGI VA AHAMIYATI


marketingni rejalashtirishning obyektiv zarurligi va ahamiyati
Режа:


1.Молия иктисодий категория сифатида иктисодий муносабатларда тутган урни.
2.Пулнинг пайдо булиши билан молиявий муносабатларнинг объектив равишда вужудга келиши.
3.Молия муносабатларини характерловчи белгилар.
4.Молиявий муносабатларда давлатнинг иктисодий роли.


1.Молия иктисодий категория сифатида иктисодий муносабатларда тутган урни.
Молия уз мохиятига кура иктисодий категория булиб, хозирда ижтимоий-сиёсий тузуми турлича булган давлатлар томонидан бирдек фойдаланилмокда. Бу категория бошка иктисодий категориялар (пул, фойда, таннарх, бахо, киймат, иш хаки ва х.к.) каби жамиятдаги маълум муносабатлар, мехнат мезони ва истеъмол меъёри, ишлаб чикаришни рагбатлантириш, миллий даромадни таксимлаш каби муносабатларнинг мохиятини белгилайди. Бозор муносабатлари шароитида молия категоиясининг ахамияти кучайиб, ижтимоий ишлаб чикаришни тартибга солиш маъмурий-буйрукбозлик усулида бошкаришни тулик алмаштиради. Молиянинг мавжудлиги, энг аввало, жамиятда товар ва пул муносабатларининг мавжудлиги билан боглик. Молия муносабатларининг ривожланиши жамиятда мехнат таксимоти, мулкчилик шакллари хужалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-хукукий фаолиятининг иктисодий жихатдан алохидалиги хамда ташки иктисодий алокалар билан хам богликдир. Миллий даромаднинг таксимланиши пул шаклида амалга оширилади.
Молия категорияси узида куйидаги хусусиятларни акс эттиради:
- биринчидан, икки субъект уртасидаги пул муносабатлар. Яъни молиянинг вужудга келиши ва фаолият курсатишига материал асос булиб, факат пул хизмат килади (агарда иктисодий муносабатларда пул иштирок этмас экан, молия хам пайдо булиши мумкин эмас);
- иккинчидан молиявий муносабатлар жараёнида субъектлар турлича хукук ва мажбуриятларга эга булади. Масалан, улардан бири булган давлат махсус макомга эга;
- учинчидан, молиявий муносабатлар жараёнида пул маблагларидан умумдавлат фондлари шаклланган. Шунга биноан айтиш мумкинки, ана шу муносабатларда молиянинг фондлилик хусусияти вужудга келади;
- туртинчидан, давлат бюджетининг даромад кисмига маблагларнинг узлуксиз келиб туришини таъминлаш учун мажбурий характерга эга булган соликлар, йигимлар ва бошка туловларнинг хукукий нормаларини ишлаб чикадиган ва жорий киладиган давлатнинг узига хос фискал аппарати пайдо булади.
Хулоса килиб айтганда, молия - бу хамиша пул муносабатлари булиб, ушбу муносабатда иштирок этадиган томонлардан бири, албатта, махаллий хокимият ёки унинг ваколатидан олган бирор бир орган булиши шарт.
Молия иктисодий категория булгани учун - унинг ички мохиятини очиб берувчи куйидаги таъриф берилади. Шундай килиб, «Молия - бу иктисодий категория булиб, жами ижтимоий махсулотнинг кийматини таксимлайди ва кайта таксимлайди, натижада, хукумат ихтиёрида марказлашган пул фондлари (даромад)и хужалик субъектлари итиёрида эса марказлашмаган пул фондларини шакллантиради ва улардан самарали фойдаланишга хизмат килади.


2.Пулнинг пайдо булиши билан молиявий муносабатларнинг объектив равишда вужудга келиши.
Кишилик жамиятининг ривожланишидаги дастлабки мехнат таксимотининг содир булиши натурал хужаликнинг емирилиши ва товар хужалигининг шаклланиш тараккиётини вужудга келтирди.
Товар хужалигининг шаклланиши кийматнинг оддий шаклини пайдо килди ва кейинчалик кийматнинг умумий ва пул шаклларининг вужудга келиши билан давом этди. Ишлаб чикариш жараёнининг эволюцион тарихий тараккиёти натижасида объектив иктисодий категория сифатида дастлабки молиявий муносабатлар хам шакллана бошлади.
Молия давлатларнинг ривожланиши ва уларни молиявий ресурсларга булган эхтиёжининг ортиши билан боглик холда узлуксиз товар-пул муносабатлари шароитида пайдо булди.
Молиявий муносабатларнинг мохияти ва унинг ривожланиш конуниятлари, у камраб оладиган товар-пул муносабалари ва ижтимой такрор ишлаб чикаришдаги роли жамиятнинг иктисодий тузилиши ва давлатларнинг функциялари билан бевосита богликдир.
Тарихий категория сифатида молия давлатларнинг пайдо булиши ва жамиятдаги мехнат таксимотининг пайдо булиши жараёнида вужудга келди.
Молия тушунчасининг мазмуни, «пул тулови», «даромад», «тулов» деган характердаги маъноларга эга булиб, термин дастлаб XIII-XV асрларда Италияда пайдо булди.
Молия дастлаб хар кандай пул туловларини англатган булиб кейинчалик бу тушунча иктисодий субъектлар уртасидаги пул муносабатлари тизимининг мухим элементларидан бирига айланиб колди.
Аммо хар кандай пул муносабатлари хам молиявий муносабатлар хисобланавермайди. Шунинг учун хам молия ва пул уртасидаги узаро богликлик билан биргаликда уларни солиштириб булмайдиган фаркли томонлари хам мавжуддир
Чунончи, пул товарлар дунёсидан ажралиб чиккан ва барча товарлар учун умумий эквивалент ролини уйновчи махсус товардир. Утган аср иктисодчилари пулни товарларнинг товари деб ифодалаганлар ва унинг куйидаги хусусиятларини изохлаб берганлар.
Биринчидан, пулнинг истеъмол кийматида бошка товарларнинг киймати уз ифодасини топади.
Иккинчидан пулда ифодаланадиган аник мехнатнинг асосини абстракт мехнат ташкил килади.
Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий мехнат ижтимоий мехнат сифатида намоён булади.
Шунга асосланган холда пул хам товар, лекин бошка товарлардан фарк килувчи хусусиятларга эга булган махсус товар деган хулосага келиш мумкин. Пулнинг махсус товар сифатида хусусияти шундаки, у барча товарларнинг кийматини узида ифода килувчи, умумий эквивалент хисобланади.
Умумий эквивалент вазифасини узок йиллар давомида олтин бажариб келган булса-да, товар хужалигининг ва пул муомаласининг ривожланиши когоз пуллар, бошка кредит воситалари, юзага келишига, кредит ва пул маблагларининг банкда бир хисоб ракамидан иккинчи хисоб ракамига утказилиши каби жараёнларнинг пайдо булишига олиб келган.
Пул кандай шаклда булишидан катъий назар - пуллигича колади. Юкоридагиларга асосланган холда пулнинг мохиятини куйидагича таърифлаш мумкин. Пул - бу махсус товар хужалигидаги ижтимоий ишлаб чикариш муносабатларини ифодалайди.


3.Молиянинг вужудга келиши шарт-шароитлари ва уни характерловчи белгилар.
Молия - бу давлат томонидан ташкил килинган пул муносабатлари мажмуаси булиб, бу жараёнда иктисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларни амалга ошириш учун пул маблаглари умумдавлат ва махаллий фондларнинг шаклланиши хамда фойдаланиши амалга оширилади.
Молиянинг пайдо булиши узига хос шарт-шароитларни такозо килади. Бу шарт-шароитлар куйидагилардан иборат:
Биринчи шарт-шароит. Марказий Европада биринчи буржуа революцияси натижасида монархия режимлари сакланиб колсада, аммо монархларнинг хокимияти анча чекланди, давлат бошлиги (монарх)нинг хазинадан ажралиши юз берди. Пул маблагларидан умумдавлат фонди-бюджет пайдо булади ва давлат бошлиги ундан уз хохишича (бир узи) фойдалана олмайди.
Иккинчи шарт-шароит. Бюджетнинг шаклланиши ва ишлатилиши доимий характерни олади, яъни маълум таркибдаги, структурадаги ва билан мустахкамланган давлат даромадлари ва харажатлари тизими вужудга келади.
Учинчи шарт-шароит. Пул формасидаги соликлар соликлар асосий характерни эгаллайди холбуки, илгари давлатнинг даромадлари асосан натура туловлари ва мехнатни буйсундириш асосида тикланган.
Шундай килиб, давлатчиликнинг ривожланиши ва пул муносабатлари бу боскичда яратилган махсулотни киймат формасида таксимлаш мумкин булди.
Шуни хам кайд килиш лозимки, молиянинг узига хос характерли белгилари куйидагилардан иборат:

  1. Пул муносабатлари характеридан иборат.

  2. Таксимлаш характеридан иборат

  3. Фондли характеридан иборат.






4.Молиявий муносабатларда давлатнинг иктисодий роли ва функциялари.
Давлатнинг пайдо булиши билан молиянинг пайдо булиши объектив шарт-шароитлари давлатлар жамият иктисодий тизимидаги роли ва унга тегишли функцияларда намоён булади.
Давлатларнинг иктисодий роли жамият иктисодий тизимида мулкчилик муносабатларининг ислох килиш, институционал узгаришлар. Иктисодий самарадорлик ва ижтимоий тенглик меъёрларини таъминлашдан иборатдир.
Давлатнинг иктисодий роли унинг куйидаги функцияларида намоён булади:
- тартибга солиш;
- кайта таксимлаш;
- назорат функцияси.
Бу функцияларнинг мазмунини куйидагича изохлаш мумкин.
1. Тартибга солиш функцияси - давлат амал килиши зарур булган сохалар мавжудки, уларни тулаконли амал килишда давлат бош позицияда булади (масалан, мудоафа, ижтимоий химоя тизимлари ва бошкалар). Давлат турли хил институционал тизимлар воситасида ижтимоий сиёсатни реализация килади. Тартибга солиш сохалари: давлат молияси; пул муомаласи; накд пулсиз хисоб-китоблар; валюта курслари; иктисодий хавфсизлик ва бошкалар.
2. Кайта таксимлаш функцияси - яратилган миллий даромад ишлаб чикарувчилар ва истеъмолчилар уртасида кайта таксимлашнинг объекти хисобланади. Бундай кайта таксимлашнинг механизми сифатида солик ва бюджет тизими хисобланади.
3. Ижтимоий функцияси. Утиш даврининг асосий муаммоси хисобланувчи ижтимоий химоя тизимларини шакллантириш ва ахолининг кам таъминланган катламини химоя килиш давлатнинг асосий функцияси хисобланади. Бу функциянинг реализация килиниш механизми куйидагича булади: трансферлар тизими, республика ва махаллий даражадаги ижтимоий дастурлар, адресли ижтимоий ёрдамлар.
Давлатнинг иктисодий роли ва функцияси ижтимоий-иктисодий жараёнларни тартибга солишнинг молиявий сиёсатини ва молиявий усулларини аниклаб беради.



Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish