ГЕОТЕХНОЛОГИК ШАРОИТЛАР ВА ПАРАМЕТРЛАР
Режа
Геотехнологик параметрлар ва геотехнологик ҳисоблар таҳлили.
Геотехнологик шароитлар ва уларни ер ости танлаб эритиш жарёнига таъсири.
Дарснинг мақсади: Ер ости танлаб эритишнинг геотехнологик параметрларини ўрганиш.
Геотехнологик параметрлар ва геотехнологик ҳисоблар таҳлили.
Уран конларини ер ости танлаб эритиш усулида қазиб олиш самарадорлиги бир қатор табий ва технологик омиллар комплексига боғлиқ бўлади. Геотехнологик шароит деб геотехнологик жараён натижасига, йулига ва имкониятига таъсир қилувчи табъий омиллар комплексига айтилади. Қудуқли ер ости танлаб эритиш жараёни гидродинамик ва физик-кимёвий жараёнларни ўз ичига олади. Юборувчи қудуқлардан руда танасигача, руда танасидан сўриб олувчи қудуқларгача бўлган технологик қудуқлар ҳаракати гидродинамик жараёнлар билан аниқланади. Эрувчан уран бирикмалари ҳосил бўлиши билан қаттиқ ва суюқ фазалар юза қисмида бўладиган гетероген кимёвий реакцияда физик-кимёвий жараёнлар иштирок этади. Геотехнологик жараёнлар натижаларини сифатли таҳлил қилиш имкониятини берувчи ўлчамларга геотехнологик параметрлар дейилади.
Геотехнолик параметрлар геологик, гидрогеологик ва технологик бўлиши мумкин.
Блокларнинг геологик параметрлари қуйидагилар:
участка ёки блокнинг майдони (S, м );
руда аралашган сувли горизонт қалинлиги (M, м);
руда танасининг қалинлиги (m, м);
рудада ураннинг ўртача массали миқдори (с, %);
руда қатламининг майдонли маҳсулдорлиги – 1 м2 рад қатламидан ўтувчи (кг/м2) уран миқдори;
руданинг хажмий массаси (р, т/м3).
Блокнинг (учасканинг) гидрогеологик параметрлари қўйидагилар:
руда аралашган қатламнинг фильтрация коэффициенти (кп, м/сут);
руда аралашган қатламни сув ўтказувчанлиги (T= кп M, м /сут);
руданинг фильтрация коэффициенти (кр, м/сут);
юборишда (QH, м /сут) ва сўриб олишда (Q0, м /сут) гидрогеологик қудуқларни ҳақиқий дебитлари
юборишда (SH, м) ва сўриб олишда (S0, м) ер ости сувларининг ҳақиқий пасайиш ва кўтарилиш даражаси;
қатламнинг ётиш чуқурлиги (hK, м);
ер ости сувининг жойлашиш чуқурлиги (hy, м);
қатламда ер ости сувларининг напор ўлчамлари (H, м).
Блокнинг (участканинг) асосий технологик параметрлари қўйидагилар:
уранни ажратиб олиш даражаси (е, доля от 0 до 1 или процент);
С/Қ (Ж/Т) орасидаги муносабат (f) – уранни ажратиб олишни максимал даражасини таъминлашда ишқорланадиган бирлик кон руда массидан ўтадиган ишчи аралашма массаси (ҳажми);
уранни максимал даражасида (талабдаги ёки белгиланган даража) ажратиб олишда (Рк, кг/кг) бирлик масса уранни ажратиб олиш учун кислотанинг солиштирма сарфи;
уранни максимал даражасида (талабдаги ёки белгиланган даража) ажратиб олишда (Рк, кг/кг) бирлик масса уранни ажратиб олиш учун оксидлаш моддасининг солиштирма сарфи;
руданинг кислота сиғими – уранни максимал даражада ажратиб олиш учун зарур кислота массасининг кон руда массасига нисбати, (R, кг/т).
Фильтрация тезлигининг ишқорлаш тезлигига боғлиқлик коэффициенти (в).
Знание геотехнологических параметров позволяет достаточно просто провести прогнозные геотехнологические расчеты.
Блок чегарасидаги уран захирасини геологик параметрлар асосида ҳисоблаш мумкин (Pu, т):
(1)
Қазиб олиш режалаштирилган уран массаси mu блок чегарасидаги уран захирасининг Pu ажратиб олиш даражасига кўпайтмасига тенг:
(2)
Уранни ажратиб олишни талабдаги даражасига етиш учун зарур бўладиган ишчи раствор миқдори W кон руда массаси ўлчамларига мос келувчи Ж/Т (f) муносабат кўпайтмаси билан аниқланади:
(3)
Махсулдор аралашмада ураннинг ўртача миқдори Сср уран массасининг mu ишчи аралашма ҳажмига W нисбати билан ҳисобланади:
(4)
Агар уранни ажратиб олишни талабдаги даражасига етиш учун зарур Ж/Т (f) муносабат тажриба синовлари натижасида аниқланган бўлса, унда ураннинг ўртача миқдорини ҳисоблаш учун ишчи аралашманинг бир қисми таркибида уран бўлмаган тоғ жинси орқали фильтрланишини ҳисобга олиш зарур. Бундай ҳолда ураннинг ўртача миқдори руданинг фильтрланиш коэффициентини руда аралашган қатламни фильтрланиш коэффициентига нисбатига (кр/кп) боғлиқ бўлади:
Сарфланган кислота массаси Мк уран массаси ва кислотанинг солиштирма сарфига кўпайтмаси билан аниқланади:
(5)
Аналогик равишда сарф қилинган оксид массаси қўйидагича ҳисобланиши мумкин:
(6)
Сарф қилинган кислота массаси тоғ жинси кислота сиғими R бўйича ҳам ҳисобланиши мумкин:
(7)
Блокни қазиб олиш вақти t6 турли усуллар билан ҳисобланиши мумкин. Блокни қазиб олиш вақти t6 энг оддий усул билан, яъни зарур бўлган кислота миқдорини W блокнинг барча қудуқлари дебитлари йиғиндисига нисбати билан аниқланиши мумкин:
(8)
Блокни қазиб олиш вақтини баҳолашни бошқа усули фильтрланиш тезлигининг р ишқорланиш тезлигига боғлиқлик коэффициентини қўллашга асосланган. Блокни қазиб олиш вақти t6 оқим чизиғининг максимал узунлигинининг (l) ишқорланган зонанинг ўртача тарқалиш тезлиги нисбатига тенг:
(9)
Фильтрланишнинг ўртача тезлиги Vcp Дарси қонуни бўйича аниқланиши мумкин, яъни руда аралашган қатламнинг фильтрланиш коэффициенти kn ва қудуқлар орасидаги напорнинг тушиши (S0 +SH) кўпайтмасининг оқим чизиғи максимал узунлигига l нисбати билан аниқланади:
(10)
(9) ва (10) ифодаларни соддалаштирган ҳолда блокни қазиб олиш вақтини t6 баҳолаш учун қўйидаги формулани ҳосил қиламиз:
Блокдан бирлик вақтда ажратиб олинадиган уран массаси шу блокдаги сўриб олувчи қудуқлар дебитлари суммасининг маҳсулдор аралашмадаги уран миқдорининг Сср кўпайтмасига тенг:
Кўп ҳолларда нафақат тўлиқ эксплуатация қилиш даврида қазиб олинадиган блокнинг ўртача характеристикасини, балки уран миқдорини ва ажратиб олиш даражасини вақтга боғлиқлигини ҳам билиш керак.
Ҳаттоки блокни қазиб олишни технологик параметрлари асосида ҳисобларни келтирмасдан туриб уран конларини ер ости танлаб эритиш усулида қазиб олишни самарали баҳолаш мумкин.
1-жадвалда ер ости танлаб эритиш усулини қўллашни самадорлиги нуқтаи назаридан технологик параметрла градацияси келтирилган
Эффективность
Параметр
|
Очень
эффективно
|
Эффективно
|
Менее
эффективно
|
Не эффективно
|
Степень извлечения урана
|
> 0,8
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |