Умурзоқов, А. Тошбоев


Хўжаликни бошқаришда менежмент ва унинг фаолияти



Download 0,6 Mb.
bet95/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

Хўжаликни бошқаришда менежмент ва унинг фаолияти.


Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришдан аввал маҳсулотни кимга, қанча ва қандай қилиб ишлаб чиқариш режаларини тузамиз. Маҳсулотни кимга, қанча ва қандай миқдорда етиштириш масаласи бўйича маркетинг шуғулланса, шу маҳсулотни ишлаб чиқаришни бошқаришни менежмент бошқаради.
Қишлоқ хўжалигида менежмент (инг. бошқариш, мудирлик, ташкил этиш) – замонавий ишлаб чиқаришни бошқариш (режалаш, тартибга солиш, назорат қилиш), шунингдек, ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш, уни ташкил этиш, демакдир.
Менежерлар корхона ва компания эгалари бўлмаган ёлланма малакали бошқарувчилардир.
Қишлоқ хўжалигида менежмент илғорлар тажрибасини ўрганиб ва умумлаштириб, иқтисодий воситаларни ҳамда табиат ва жамият иқтисодий қонунларининг амал қилишини очиб беради, қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш суръатларини жадаллаштириш билан боғлиқ бўлган масалаларни илмий асосланган тарзда ҳал қилиш қонуниятларини аниқлаб беради.
Қишлоқ хўжалигида менежментнинг вазифаси меҳнатни ташкил этиш, ишчиларни иш билан таъминлаш; хизмат ва ресурсларни тармоқлар бўйича тақсимлаш; тақсимотнинг рационал шаклларини асослаб бериш, ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори ва сифатига қараб ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш; режаларнинг бажарилишига раҳбарлик қилиш; улар устидан назорат қилиш ва ҳоказолардир.
Қишлоқ хўжалик менежери қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишни, режалаштиришни, назорат қилишни, бошқаришни тўлиқ эгаллаш билан
бирга, қишлоқ хўжалиги техникасига доир фанлардан, уларнинг барча янги муваффақиятларидан хабардор бўлиши лозим.
Қишлоқ хўжалигида менежмент табиат ва жамият тараққиётининг объектив қонунларига амал қилиб, хўжаликни иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳолда юритиш базаси бўлиб хизмат қилади.
Қишлоқ хўжалигида менежментнинг вазифаси иқтисодий, илмий, психологик илмларнинг мавжуд ютуқларидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқариш маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш; юқори сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги ғояларни амалиётга татбиқ қилиш асосида мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва халқ фаравонлигини оширишдир. Қишлоқ хўжалигида менежмент қишлоқ хўжалигида бошқарув, ресурс ва одамларни бошқаришдан ташқари олинадиган фойдани кўпайтиришдир.
Қишлоқ хўжалигида менежмент усулларини шартли равишда қуйидаги асосий усулларга бўлиш мумкин: иқтисодий, маъмурий ва ижтимоий-руҳий усул.
Қишлоқ хўжалиги менежментида қўлланиладиган иқтисодий усулларга режалаштириш, рағбатлантириш ва тижоратлаштириш киради. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқаришда иқтисодий усулларни, иқтисодий ҳисоб-китоб, деб тушуниш керак.
Иқтисодий усулларда иқтисодий шароитларни яратиш, ўзининг капитал маблағлари ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, фан-техника тарақиётини юқори даражада рағбатлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулот сифатини ошириш учун муттасил кураш олиб боришдир. Қишлоқ хўжалигида менежментнинг иқтисодий усуллари тўла иқтисодий механизмнинг кичик бўлаги ҳисобланади ва улар ёрдамида ишлаб чиқариш самарадорлиги муаммоси ечилади.
Қишлоқ хўжалигида менежментнинг маъмурий усуллари ҳар бир бўғиннинг юқори бошқарув бўғинларига бўйсунишидир.
Маъмурий усуллар юқори турувчи бўғиннинг бўйсунувчи объектга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишини ҳамда менежментнинг юқорида турувчи идораларнинг бўйсунувчи идораларга фақат қарор билан таъсир кўрсатишлари ҳам киради.
Маъмурий усулларни ишлаб чиқариш бошқарувидаги аҳамияти қанчалик юқори бўлишидан қатъи назар, бошқарилувчи тизимга биринчи туртки берилгандан кейин бу ҳаракат иқтисодий усуллар томонидан сақлаб турилади ва кучайтириб юборилади.
Қишлоқ хўжалигида менежментнинг ижтимоий-руҳий усуллари – мехнаткашларнинг зарурий, фаол, узлуксиз меҳнат фаолиятини руёбга чиқариш усули бўлиб, улар одамларни шахслараро ва руҳий рағбатлантиришни қўлланиши асосида амалга оширилади.
Ижтимоий-руҳий усуллар ҳар бир жамоага ва унинг алоҳида хизматчисига таъсир кўрсатади. Уларга қуйидагилар киради: ишонтириш усуллари, тарбиялаш, руҳий рағбатлантириш, ишловчиларнинг маиший талабларини қондириш, жамоанинг илғор меҳнат анъаналарини сақлаш ва тараққий топтириш.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини оширишда эътиборни янги замонавий технологияларни жорий этишга, харидоргирлигини оширишга қаратиш зарур.
 Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида менежмент фойда олиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини узоқ ва қисқа муддатга
режалаштириш, олдиндан башорат қилиш, ташкил этиш, хизмат ва маҳсулотларни сотиш тизимидир.
Қишлоқ хўжалигида менежер маълум даражада маъмурий-хўжалик мустақиллигига эга бўлган ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бошқариш, сотиш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича мутахассисдир.
Қишлоқ хўжалигида менежернинг вазифаси – қўл остидаги ходимга унинг олдига қўйилган мақсадларни тушунтириш, уларга эришишга ёрдам бериш, қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолияти билан боғлиқ бўлган жараёнларга, жумладан, қишлоқ хўжалиги корхонаси фаолиятини режалаштириш, режани амалга ошириш ва бажарилишини назорат қилишга фаол таъсир ўтказишдир.
Қишлоқ хўжалигида менежмент, аввало, ишловчиларни бошқариш илмидир. Одамнинг хусусиятларини билмасдан туриб, менежернинг муваффақият қозониши ҳақида ўйлаш мумкин эмас.
Одам ресурсларини бошқариш қишлоқ хўжалигида менежментнинг энг асосий қисмидир. Ходимларни танлаш жуда муҳим вазифа ҳисобланади. Янги ишни ташкил этишда корхонада ишлайдиган ишловчилар билан боғлиқ бўлган масалаларни чуқур ўйлаб чиқиш керак, яъни меҳнат ресурсларига бўлган эхтиёжни ҳисоб-китоб қилиш, бажарилиши лозим бўлган ишларнинг рўйхатини тузиш, ишнинг ҳар бир участкасида ишлайдиган кишиларнинг сонини аниқлаш, ишнинг ҳар бир участкаси учун стратегик ва танглик омилларини аниқлаш, ишнинг ташкилий тузилишини белгилаш, хизматчи ва акционерларнинг сонини аниқлаш ва штатларни сақлашга сарфланадиган харажатларни аниқлаш зарур. Молия соҳасидаги билимлар менежер учун асосий билимлардан биридир. Чунки молиявий ҳисоб-китобларсиз бирор қарорга келиб бўлмайди. Шунинг учун менежернинг молияни бошқаришдаги ўрни бениҳоя каттадир. Қишлоқ хўжалигида менежердан ишни самарали, яъни фойдали олиб боришни билиш талаб этилади. Фойдани кўпайтиришнинг иккита асосий имконияти маълум: биринчиси, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш ҳамда сотишни кўпайтириш, иккинчиси, сарф-харажатларни камайтириш.
Бошқариш бозор муносабатлари шароитида ишлаб чиқаришни бошқаришни ишнинг кўзини биладиган кишиларга, ишбилармонларга, тадбиркорларга, айниқса, бошқариш мутахассислари – менежерга бўлган талабни кескин ошириб юборди. Қишлоқ хўжалигида менежер қабул қилаётган техник, технологик ва бошқа қарорлар аниқ иқтисодий ҳисоб- китобларга асосланган бўлиши керак. Маҳсулотдан олинган даромад юқори даражада бўлиши, уни ишлаб чиқариш учун кетган сарф-харажатлар паст бўлишига эришишдан иборат. Менежер рақобатга чидамли фан-техника янгиликларини қўллашни ва сарф харажатларни камайтиришга эришишни билиши керак. Қишлоқ хўжалигида менежментнинг маркетинг соҳасидаги фаолияти, хўжаликнинг имкониятларини фақат унинг ресурс имкониятлари ҳажми билан эмас, балки кўпроқ атроф-муҳитдаги аҳвол билан белгиланади. Бозорда эҳтиёжларни қондириш учун истеъмолчиларнинг истакларини ўрганиш, талаб ва эҳтиёжга қараб маҳсулот ишлаб чиқариш керак. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида маркетинг хизмати, сотишни, сотишдан кейинги хизмат кўрсатишни доимо ўрганиб бориш мақсадида ташкил этилади. Бунда истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш маркетингни бошқаришнинг бош вазифасидир.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалигида менежмент деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларида ҳосилдорликдан ва маҳсулдорликдан фойда олиш, муваффақиятларга
эришиш учун иш фаолиятини тўғри ташкил этиш, технологик жараёнларни тўғри йўлга қўйишни талаб этади.

    1. Download 0,6 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish