Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet91/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ БОШҚАРИШДА МЕНЕЖМЕНТ
    1. Хўжалик фаолиятини бошқариш тизими


Қишлоқ хўжалигини бошқаришнинг асосий мақсади юқори даражада фойда олиш. Қишлоқ хўжалиги бошқарув аппаратининг тузилиши деганда бошқарув аппарати ва унинг таркибидаги боғланиш тушунилади. Бошқарув аппаратининг таркиби бир-бири билан боғланган бирикмалар ва бўғинлар билан тўлдирилиши унинг ташкилий тизими дейилади.
Ташкилий тизим бошқарув тизимининг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб, бошқарувчи тизим, бошқарув субъекти ташкилий тузилиш шакли демакдир. Бошқарув тизимида ишчи ва ходимларни бошқаришни ташкил қилишнинг расмий қоидалари тартибга солинади.
Идоралар бу тизимнинг таркибий қисмлари, бўғинларидир. Ҳар бир идора ўз ҳаракат доирасига эга. У мазкур идорага маъқул бўлган масалалар доирасини, унинг фаолияти чегараларини, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди. Бошқарув тизими ташқи ва ички омилларнинг таъсири остида таркиб топади. Ташқи омиллар орасида энг муҳими ишлаб чиқаришдир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқарув идоралари ўртасидаги алоқаларнинг турига қараб тизимларни 3 та асосий турга ажратиш мумкин, яъни лавозимли, вазифавий ва аралаш, яъни комбинацияли мунтазам тизимлардир. Уларда битта лавозимда идораларнинг ҳар бир гуруҳи идора қилиш қўлланмаларига асосан, юқори даражада ўзининг раҳбарлик идорасига эга бўлади.
Мунтазам тизимда бошқарувнинг барча масалалари битта канал орқали ҳал этилади.
Дастурли тизим – мақсадли тизимларнинг алоҳида тури ҳисобланади. Бошқарувнинг аниқ тизимини шакллантириш ижодий жараёндир. Бироқ тизимнинг илмий жиҳатдан ишлаб чиқилган шакллари қўлланилса, бу ишларни янада осонлаштириш имконини беради.
Бошқарув тизими ходимлари зарур ишчанлик хислатларига эга бўлиши билан биргаликда билимдон бўлишлари зарур. Ташкилотчилик қобилияти, янгиликни ҳис қилиш, янги техникавий ва ташкилий ғояларни муносиб баҳолай олиши, уларни қўллашда маҳорат, шунингдек, муҳим ишчанлик хислатларидан бири омилкорлик ходимга қўйиладиган асосий талаблардандир.
Бошқарув мутахассислари иш жараёнида бошқаришнинг объект ва субъектларини ажратиб фойдаланади. Объект – бу раҳбарлар билан ишлаш тизимининг асосий унсурлари бўлиб, мутахассислар танлаш, баҳо бериш ва ҳоказолар бўлса, субъект – бу ходимлар билан ишлаш вазифасидир.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқарув ходимлари фаолиятларининг вақти- вақти билан баҳоланиб борилиши улар ишидаги камчиликларни бартараф қилиш имконини беради. Баҳолаш аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Раҳбар ишининг асосий омилларига қуйидагилар киради: бошқариш фаолиятининг моҳияти, бошлиқнинг роллари, бошқариш функциялари ва муваффақиятига қаратилган бошқарув. Бу омилларни чуқурроқ ўрганиш зарур.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш фаолиятида раҳбар-менежер олиб борадиган бошқарув ишларининг сони жуда кўп, лекин улар ишининг асосий моҳиятини аниқлаб олиш лозим бўлади. Маълумки, раҳбар ва ишчиларнинг олиб борадиган ишлари бир-
биридан фарқ қилади. Раҳбар – менежерларнинг ловозимларидан қатъи назар, уларнинг иш фаолиятлари бир-бирига ўхшаш, яъни улар бошқарув билан шуғулланадилар. Ишчиларнинг бажарадиган ишлари, асосан, технологик карталар ва бизнес режада кўрсатилган талаблар ёрдамида олиб борилади. Лекин раҳбар – менежерларнинг кун давомида бажарадиган ишлари ҳар хил ва тез-тез ўзгариб туради. Бошқарув ишларининг ўзгариб туришига асосий сабаб хўжаликда содир бўлаётган ҳолатлардир. Бундай ҳолатларда боқарув ишларининг олиб борилиши, бажариш услублари ва қоидалари ҳамма раҳбар-менежерлар учун, асосан, бир хилдир.
Раҳбар-менежернинг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ишлари умуман маълум. Раҳбар – менежер қандай ловозимда бўлишидан қатъи назар, бу ролларни ўзгартира олмайди, лекин ўзи билмайдиган усулда, ўзига хос равишда бажаради. Раҳбарнинг роллари қуйидагилардан иборат: шахслараро, информацион ва қарор қабул қилиш. Раҳбарнинг шахслараро роли раҳбарнинг вазифаси ва функциясида белгиланган. Раҳбар информацион ролни бажариш учун ишлаб чиқариш ва ташқи муҳитлардан маълумотлар олиб, унинг таҳлили асосида қарор қабул қилиш ролини ижро этади ва амалда қўллайди. Масалан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ресурсларни рационал тақсимлайди ва содир бўлган ҳолатларда ўз ечимига эга бўлади.
Бошқариш фаолиятида раҳбар-менежерлар томонидан бошқарув функцияси ижро этилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш вазифалари: бошқарувни режалаштириш, таҳлил қилиш, назоратдан иборат.
Меҳнатнинг горизонтал тақсимоти қишлоқ хўжалиги корхоналарида (ширкат, агроучастка, фермер, оила пудрати)нинг пайдо бўлишига олиб келади, бу тизим ва тузилмаларнинг мутаносиб ишлаш йўлларини кўрсатиб беради. Натижада бошқарув функциялари пайдо бўлади. Уларнинг вертикал тақсимоти натижасида бошқарув поғоналари ташкил этилади. Бошқарув поғоналари асосан учта: юқори, ўрта ва қуйи поғоналарга бўлинади. Юқори поғонага хўжалик-ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, менежерлар бўлса, ўрта поғонага деҳқончилик, таъминот, сервис хизмати раҳбарлари ва мутахассислар, қуйи поғонага оилавий пудрат, фермер ва цех раҳбарлари киради.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида меҳнат ресурсларини бошқариш жуда муҳимдир. Бизнес ёки кунлик топшириқларни ҳеч ким бажармаса, у ҳеч нарсага арзимайди, бошқариш ва ишлаб чиқариш масалаларининг марказида деҳқонлар, менежерлар, мутахассислар ва раҳбарлар туради. Бошқаришдаги вазифаларнинг ўз вақтида самарали бажарилиши шу раҳбарнинг ишга бўлган муносабатини белгилайди.
Фермер – фермер хўжалигининг муассасаси – фермер хўжалигининг раҳбари ҳисобланади, у ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Фермер хўжалигининг раҳбари:

  • фермер хўжалиги уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгаришлар киритади;

  • фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес режасини тасдиқлайди;

  • фермер хўжалиги фаолиятини ташкил қилади;

  • юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан иш кўради;

  • ишончномалар беради, шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, шунингдек, фермер хўжалиги ходимлари билан меҳнат шартномаларини имзолайди;

  • фермер хўжалиги ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

  • ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;

  • даромадни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади;

  • ходимларнинг хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиб беради;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мехнат дафтарчалари юритилишини ташкил этади, иш ҳақи тўлашни таъминлайди, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ва моддий рағбатлантириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;

  • фермер хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди;

  • фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини ҳал этади.


Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish