Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet93/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

кооперация аъзолари (фермер хўжаликлари ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ турли соҳада ишлаётган ташкилот ва корхоналар);

  • бошқаришнинг демократик тамойилларига асосан, сайланадиган кооперация Кенгаши;

  • ижро гуруҳи (ёлланма мутахассислар).

    Кооперацияга кирувчи фермерларнинг мустақиллиги дахлсиз бўлиб, улар тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан мустақил равишда шартнома тузадилар.
    Кооперация Кенгаши фермерларнинг умумий мажлиси томонидан бир йил муддатга тузилади ва Кенгаш ҳайъати сайланади. Кенгаш ҳайъати кооперацияга кирган фермерлар сонига қараб 5-7 кишидан иборат бўлиши мумкин. Кенгаш ва унинг раиси жамоатчилик асосида иш юритиб, унинг аъзоларидан бири бир йил муддатга Кенгаш раиси қилиб сайланади.
    Кенгаш ваколатига қуйидагилар киради:

    • ер, сув ва бошқа ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

    • фермерларга маҳсулот етиштиришда уларни ихтисослаштириш бўйича тавсиялар бериш;

    • экинлар навларини танлаш ва юқори ҳосилли ўсимликлар уруғларини танлашда маслаҳат ва тавсиялар бериш;

    • агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишга кўмаклашиш;

    • сервис хизматидан фойдаланиш ва сервис хизмати баҳоларини белгилаш бўйича тавсия бериш;

    • тижорат банкларидан кредит олишга кўмаклашиш, кредит кооперативини ташкил қилиш;

    • маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш, фермерлар маблағларини бирлаштириш ҳисобига тайёрлов, қайта ишлаш, сотиш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил қилиш;

    • фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

    • фермерларни ахборот маълумотлари билан таъминлаб туриш.

    Кооперациянинг ташкилий асосларига – кооперация жараёнига кирувчи аъзоларнинг аризаси, кооперациянинг низоми, унинг бошқарув кенгаши ва органлари, ишлаб чиқариш тизимлари режа ва бухгалтерия бўлимларини ташкил этиш, технологик жараённи бошқаришни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини моддий-техника ресурслари билан таъминлашни ташкил этиш ва бошқа ташкилий омиллар киради. Унинг иқтисодий асосларига – молиявий маблағлар, турли шартномалар, кооператив тўловлари, бадаллари, солиқ ва бошқа тўловлар, кредитлар, инвестиция шу каби иқтисодий омиллар киради.
    Кенгаш олдига қўйилган вазифалар ижро аппарати орқали амалга оширилади.
    Ижро гуруҳи Кенгаш томонидан танлов асосида олинган 4-5 ёлланма мутахассислардан иборат бўлиб, шартнома асосида фаолият юритади. Ижро гуруҳи мутахассисларининг маоши фермер хўжаликлари даромадидан ажратма ҳисобига тўланади.
    Ижро гуруҳи мутахассислари кооператив Кенгашига ва фермерлар умумий йиғилишига ҳисобот берадилар. Ижро гуруҳи бош менежери туман ҳокимияти ва ташкилотлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштирувчи ҳамда фермерлар ва сервис хизмати кўрсатувчи корхоналар билан муносабатларни фермерлар берган ваколат доирасида амалга оширади.
    Хуллас, фермер хўжаликлари кооперацияси қишлоқ хўжалигининг қуйи бўғинида бошқарув тизимининг асосий ташкилий ва ҳуқуқий шакли ҳисобланиб, содда ва демократик тамойилларга асосланган бўлиб, унда барча кооператив аъзолари – фермерларни бошқарувда қатнашишини таъминлайди.
    Бошқаришнинг бу демократик шаклининг тўлақонли фаолият кўрсатиши ва фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни самарали фаолият юритиши учун кооперация муносабатларини ташкил қилиш ва ривожлантиришни давлат миқёсида иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш зарур бўлади. Жумладан, республикамизда “Қишлоқ хўжалиги кооперацияси тўғрисида” махсус қонун қабул қилиниб, унда қишлоқ хўжалигидаги барча хўжалик юритувчи субъектларни ихтиёрийлик асосида кооперацияга аъзо бўлиб киришининг тартиби, томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги, кооперация кенгаши бошқарувини ташкил этиш ва унинг ваколатлари доираси, пай бадалларини тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари, кооперациядан чиқиш ва унга аъзо бўлиш каби талабларнинг ҳуқуқий ечими ўз аксини топиши зарур. Бундан ташқари, амалдаги солиққа тортиш
    тизимида кооперация фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган имтиёзлар кўзда тутилиши лозим.
    Фермер хўжаликларининг фаолиятини ўзаро кооперация шаклида бошқариш ва мувофиқлаштириб, янада самарали ишлашларини таъминлашга қаратилган ушбу услуб чет элларда амалий тажрибалар натижасида асосланган ва дастлабки даврда фермер хўжаликларининг оёққа туриши ва босқичма-босқич ривожланишида муҳим рол ўйнаган.

      1. Download 0,6 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   125




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish