Умурзоқов, А. Тошбоев



Download 0,6 Mb.
bet89/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

10.8.4-жадвал. Асосий воситалар ва мулкларни ҳисобга олиш дафтари
Асосий воситалари счёти 200_ йил учун
1 бино-иншоот ва техниклар





Ёзув асоси (хўжалик муомаласи, ҳужжат- нинг тартиб рақами)

Номи

Миқдори

Қиймати, сўм

Эслатма

1.

1.01 га қолдиқ

Ферма

1

641000










биноси

1

42000







Трактор

1

96000







Т28х4













Прицеп ва













ҳ.к.







Жами:

к

1157000






Асосий пода. Чорва моллари тури ва гуруҳи

соғин сигирлар


Ёзув санаси



Хўжалик муомаласи, ҳужжатнинг тартиб рақами

Мазмуни


Кирим

Чиким

бош


тирик вазн, кг

қиймати, сўм

бош


тирик вазн, кг

қиймати, сўм

1.01.га
қолдиқ







64


20480


7000000


-


-


-


8.11

№2 шартнома ва ҳ.к.



Ҳисобдан чиқарилиб боқувга қўйилди

-

-

-

1

310

64600

10.8.5-жадвал. Ёш моллар ва паррандалар тури. Бузоқлар.

Ёзув санаси

Хўжалик муомаласи, ҳужжатнинг тартиб рақами

Мазмуни

Кирим

Чиқим

бош


тирик вазн, кг



қиймати, сўм



бош


тирик вазн, кг



қиймати, сўм



1.01.2002га
қолдиқ

41

4920

420000

-

-

-







10.8.6-жадвал. Шартномаларни, жўнатиладиган ва келиб тушадиган ҳужжатларни рўйхатга олиш дафтари



Шартнома тузилаётган, ҳужжат жўнатилаётган (келган) ташкилот номи, манзили

Нима учун

Амал қилиш муддати



Эслатма


















Мисол: Янги ташкил қилинган «Нур» фермер хўжалигининг 1 январ 2000 йилга баланси қуйидагича.
Баланс (7-жадвал) маълумотларидан кўринадики, «Нур» фермер хўжалигида фаолият бошлаш учун 2002 йил 1 январда жами 10052,0 минг сўмлик маблағи мавжуд.
10.8.7-жадвал. Баланс.

«Нур» фермер хўжалиги 1.01.200_йил (минг сўм).
Актив Пассив






0100

Асосий воситалар

8157,0

-

8510

Устав капитали

6050,0

-

1000

Материаллар

43,0

-

6010

Кредиторлар

2,0

-

1100


Ёш моллар ва паррандалар

420,0


-


6910


Банк кредитлари

4000,0


-


2010


Асосий ишлаб чиқариш

6,0


-














5110


Ҳисоб-китоб счёти

1426,0


-

















Баланс

10052,0

-




Баланс

10052,0




Шундан 6050,0 минг сўми фермер хўжалиги эгаси (Айтбоев Г.К.)нинг ўз хусусий капитали, 2,0 минг сўм кредитор қарз ва 4000,0 минг сўми эса банкдан олинган қарз(пассивда). Энди «Нур» фермер хўжалиги фаолият қилиш учун етарли маблаққа эга. Лекин, тадбиркор шу маблағ (10052,0 минг сўм)нинг 6050,0 минг сўми ўз маблағи, 4002,0 минг сўми эса қарз эканлигини эътиборидан чиқармаслиги лозим.
Демак, корхона маблағлари балансининг актив томонида, шу маблағларнинг вужудга келиш манбалари эса пассив томонида кўрсатилиб, маълум муддатга фермер хўжалигининг аҳволини ифодалайди. Баланс маълумотларидан хўжаликнинг қандай маблағларга эга эканлиги ва шу маблағларнинг қайси манбалардан пайдо бўлганлигини, яъни ўз маблағими ёки қарз эканлигини кўриш мумкин. Бундан ташқари, асосий ҳисобот бўлиб ҳам ҳисобланади.
Шундан сўнг, «Нур» фермер хўжалиги фаолият бошлади ва унда январь ойи давомида қуйидаги хўжалик муаммолари содир бўлган. Бу муаммолар тегишли дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилиб, рўйхатга олинди (8-жадвал) ва ҳоказо.
10.8.8-жадвал. «Нур» фермер хўжалигида содир бўлган хўжалик муомалалари бўйича тузмаган проводкалар



Муомала мазмуни ва асос бўлувчи дастлабки ҳужжатлар



Сумма


Счётлар боғланиши

Дт

Кг

1

2

3

4

5

1.


Беда пичани ведомости

сарфланади.

20ц.

1-Ем

хашак

сарфлаш

12340


2010


1060


2.


Бир бош сигир асосий подадан ҳисобдан чиқарилиб, боқувга қўйилди. 12.01.2002 й. №2 Далолатнома.

64600


1120


0171


3.


7.10.15.18.20. ва 26 январь кунлари аҳолига сотилган сут учун кассага нақд пул кирим қилинди (касса кирим ордери)

42000


5110


9010


4.


Шу кунлари кассага кирим килинган даромадлар банкдаги ҳисоблашув счётига топширилди (пул топширганлик тўғрисидаги патта (квитанция) нусхаси ва банк кўчирмаси)

42000


5110


5010


5.


Электр таъминоти ва коммунал хизматлар (28,01) учун тегишли идораларнинг счётлари тўланди(тўлов топшириғининг нусхаси ва банк кўчирмаси)

2400


6010


5110


6.


29.01. Иш ҳақи ҳисоблаш ведомости (В-8 шакл)га асосан, ҳисобланган иш ҳақи суммаси ушланди:

66000


2010


6710





а) нафақа фондига ажратма (2,5%) б) даромад солиғи (ставка бўйича) в) касаба уюшмаси бадали (1,0%)

1650
22885
660

6710
6710
6710

6520
6410
6520




Жами:

25195

6710

-

7
29,0
1

Иш ҳақи суммасига нисбатан ажратмалар ҳисобланади а) касаба уюшмаси (федерациясига) (1,2 %)
б) бандлик фонди (биржа)га 1,5 %
в) ижтимоий суғурта фондига 37, 3 %

792
990


24618

2010
2010


2010

6520
6410


6520




Жами:

26400

2010

-




Ҳаммаси:

51595







8.

Юқорида ҳисобланган солиқлар, суғурта органларига ажратмалар ва бошқа қарзлар ҳисоблашув счётидан ўтказилади (тўлов топшириғининг нусхаси ва банк кўчирмаси)










9.

Иш ҳақидан ушланган суммалар: А) касаба уюшмасига 1,0% Нафақа фондига ажратма 2,5% Даромад солиғи (ставка бўйича)

660
1650


22885

6520
6520


6410

5110
5110


5110




Жами:

25195

-

5110




Ҳаммаси:

51595

-

-

9 3
02



Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан кассага олинди (чек, касса кирим ордери,банк кўчирмаси):
-иш ҳаки бериш учун
-хизмат сафари учун

40805
1250

5010
5010

5110
5110




Жами:

42055

5010

5110

10.


Кассадан берилди (тўлов ведомости, касса чиқим ордери):
-иш ҳақи
-хизмат сафари учун Аллаяров К.га

40805
1250



6710
4420



5010
5010






Жами:

42055

-

5010

Йил бошида ёки корхона фаолият бошлаган вақтида дастлабки балансга асосан,


«Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари» (Т-1 шакл)га барча мавжуд маблағлар ва манбалар бўйича тегишли счётлар очилиб, уларга балансдаги счётлардан қолдиқлар ўтказилади. Сўнгра ой давомида содир бўлган хўжалик муомалалари тегишли дастлабки
ҳужжатларда расмийлаштирилиб, ҳар бир муомала мазмунига қараб ушбу дастлабки ҳужжатларда олдиндан счётлар алоқаси белгиланади. Шундан сўнг Т-1 шаклининг 3-
«Муомала мазмуни» деган устунида ой ва шу ойда содир бўлган барча хўжалик муомалалари позицияли усул билан хронологик тартибда (муомаланинг содир бўлишига қараб кетма-кет) ёзиб борилади. Шу билан бирга дафтарнинг «Сумма» устунида қилинган ҳар бир муомала суммаси икки ёқлама ёзув усули билан бир вақтнинг ўзида маблағлар ва манбаларнинг тегишли турларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган счётларнинг «Дебет» ва «Кредит» устунларида ҳам акс эттирилади.
Фермер хўжаликларида меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашувлар, даромаддан бюджетга тўланадиган солиқлар ҳамда суғурта органлари ва бошқа фондларга ажратмаларни ҳисобга олиш учун «Иш ҳақини ҳисобга олиш ведомости» (В-2 шакл) юритилади (9-жадвал).
Ведомостда иш ҳақи ва унга қўшимча ҳисоблаш, даромад солиғи, нафақа фондига ажратма, алимент, касаба уюшмасига ажратма кабилар иш ҳақидан ушланиб ҳамда иш ҳақи суммасига нисбатан ҳисобланиб бюджет ва суғурта органларига ўтказиладиган суммалар ҳисоб-китоб қилинади. Суммалар жамланиб, текширилгандан сўнг, бевосита ведомостда, олдиндан проводка тузилади ва тегишли (Т-1) шаклга ўтказилади. Бунда 3-«Муомала мазмуни» устунига “В-8 шакл-Иш ҳақи ҳисобланган ведомостига асосан” деб ёзилиб ҳисобланган, қўшилиб ҳисобланган ва ушланган суммаларнинг ҳар бир тури бўйича номма- ном алоҳида қатор билан тегишли суммалари ўтказилади. Сўнгра ведомостнинг шу бетига
«суммалар Т-1 шаклга ўтказилади» деб ёзилади ва шу кунги сана билан бухгалтер имзо қўяди.
Маълумки, бозор иқтисоди шароитида бюджетга тўланадиган солиқлар, суғурта органларига ва бошқа бюджетдан ташқари органларга ажратмалар турлари кўпаяди ҳамда уларнинг меъёри (ставкаси) ўзгариб ҳам туради. Уларнинг ҳисобланиши, тўланиши (ўтказилиши)ни ва ой охирига қарз бўлиб қолаётганини турлари бўйича акс эттириш ва назорат қилиб бориш учун «Бюджет, суғурта ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоблашувлар» ведомости (10-жадвал) очиш мақсадга мувофиқдир.
Ой охирида маблағлар ва уларнинг манбаларини ҳисобга оладиган барча счётларнинг дебет ва кредит оборотлари жамланади. Барча счётлар бўйича дебет ва кредит оборотларининг алоҳида жами 4-устундаги суммалар жамига тенг бўлиши керак. Бу тенгликдан суммаларнинг счётларда тўғри акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилинади ва охирига, яъни кейинги ойнинг 1-санасига қолдиқ чиқарилади.
Ушбу чиқарилган қолдиқлар текширилиб, тўғрилигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг кейинги ойнинг 1-санасига (бизнинг мисолимизда 1 февралга баланс тузилади). Бунинг учун чиқарилган қолдиқлар тегишли счётлар бўйича «дебет» устунидагилари баланснинг
«активи»га, «кредит» устунидагилари «пассив»га ўтказилади.
Демак, ҳисобнинг соддалаштирилган шаклида баланс тузиш бевосита «Хўжалик муомалаларини ҳисобга олиш дафтари» (Т-1 шакл) орқали амалга оширишлар экан, кейинги ойларда ҳам ҳисоб юритиш шу тартибда давом эттирилаверади.
Баланс ҳисоботи фермер хўжаликларида асосий ҳисобот шаклларидан бўлиб, унинг тўғри, аниқ ва ўз вақтида тузилиши кўп жиҳатдан жорий ҳисобни тўғри ташкил этишга боғлиқ.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, фермер хўжаликларида бухгалтерлик ҳисобининг соддалаштирилган шакли қуйидаги шарт-шароитлар бўлганда қўлланилиши мумкин:

  • харажатлар ҳисобот даври (ойи)да тўлалигича маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш ва хизмат кўрсатиш)га сарфланганда;

  • олган маҳсулотлари (бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар) учун буюртмачиларнинг кичик корхонадан ҳамда кичик корхонанинг бошқа ташкилотлардан қарзи бўлмаганда, яъни сотилган маҳсулот олинган материаллар ҳамда бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоблашувлар муомала содир бўлиши билан дарров амалга оширилганда;

  • оддий ишлаб чиқариш усулини амалга ошириш, яъни мураккаб бўлмаган цикл доирасида бир ёки бир неча хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда (иш, хизмат бажарилганда), буюртма бўйича иш бажарилганда;

  • олдиндан (аванс қилиб) харажат ва маҳсулот олиш ҳоллари бўлмаганда;

  • даромадлар ва харажатларни олинган ҳамда тўланган нақд пуллар асосида ҳисобга олиш имконининг мавжудлиги кичик корхоналарда бухгалтерлик ҳисобининг соддалаштирилган шаклини қўллашда муҳим омил ҳисобланади, яъни даромадлар сотилган маҳсулотлар (бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар) учун кассага нақд пул билан олинганда;

  • харажатлар эса материаллар, иш ва хизматлар учун тўланган нақд пул сарфланиши каби қайд қилиб борилганда.


Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish