Умурзоқов, А. Тошбоев


Фермер хўжаликларини бошқариш фаолияти



Download 0,6 Mb.
bet92/125
Sana02.06.2022
Hajmi0,6 Mb.
#630357
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   125
Bog'liq
Фермер хужалиги буйича-unlocked

11.1.1. Фермер хўжаликларини бошқариш фаолияти


Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси ва унинг ҳудудий вакилликлари нодавлат ва нотижорат ташкилот сифатида фақатгина ихтиёрийлик ва кўнгилли равишда аъзо бўлган фермер хўжаликларининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади. Фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий вакилликлари нодавлат ва нотижорат жамоа ташкилоти бўлиб, улар фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида тузилган. Уюшманинг асосий вазифаси:

    • фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини давлат ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар олдида ҳимоя қилиш;

    • фермер ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, жорий этиш ва давр талабидан келиб чиққан ҳолда, уларга ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ёки уларнинг тайёрланишида иштирок этиш;

    • қишлоқ хўжалигида ер муносабатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

    • фермер хўжаликларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти, шунингдек, хорижда ишлаб чиқарилган илғор технологияларни жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш;

    • фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг касбий малакаларини оширишга қаратилган семинарлар, конференциялар ёки кўргазмали амалий машғулотлар ўтказиш;

    • фермер хўжаликлари учун иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турли йўналишлар бўйича йўриқномалар, қўлланмалар ва ахборотномалар тайёрлаб чоп этиш;

    • консалтинг ва маркетинг хизматларини ташкил қилиш, фермерларни ўқитиш каби долзарб масалалар бўйича ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиши зарур.

Уюшма ўз-ўзини молиявий маблағ билан таъминлаш тамойили асосида фаолият кўрсатиб, қуйидаги молиявий маблағлар унинг асосий даромад манбаи ҳисобланиши мумкин:

    • ўз аъзоларининг бадаллари;

    • семинар, конференция ва кўргазмали амалий машғулотлар ўтказиш;

    • чет эл грантлари ва турли ҳомийлик ёрдам маблағлари;

    • фермер хўжаликлари учун турли йўриқномалар, қўлланмалар ва ахборотномалар тайёрлаб чоп этиш ва бошқа тадбирлар.

Фермер хўжаликлари уюшмаси ўз аъзоларининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, янги технология ва илғор тажрибаларни жорий қилишда ҳамкорлик кўрсатиш, турли хил консультатив-ахборот марказларини ташкил этиб, улар орқали деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ва аъзоларининг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини оширишга ёрдам беради.
Фермер хўжаликлари уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари уюшманинг олий органи бўлган съезд томонидан сайланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқлансалар-да, уюшманинг ҳудудий вакилликлари раҳбарлари тегишли (вилоят, туман) ҳокимликларнинг тавсиясига биноан, Уюшма раиси томонидан тайинланадилар.
Фермер хўжаликлари уюшмасининг вилоят филиаллари ажратилган штатлар, ташкил этилган бўлимлар, қўйилган мақсад ва вазифалари жиҳатидан Республика фермер хўжаликлари уюшмасининг марказий ижро бошқарувини такрорлайди. Вилоят вакиллиги ходимларининг асосий вазифаси Республика уюшмаси ва вилоят ҳокимлигидан олинган топшириқ ва вазифаларни, тақсимланган моддий-техника фондларини туман вакилликларига етказиш ва уни бажарилишини назорат қилишдан иборатдир. Уюшманинг вилоят ва туман вакилликлари юқорида белгиланган вазифаларни бажариб, жойларда фермер хўжаликларининг муаммоларини ҳал қилиш ёки уларга муайян бир хизмат турини кўрсатишда бевосита қатнашадилар.
Уюшманинг туман филиаллари фермер хўжаликлари билан иш олиб боргани ҳолда, улар ҳам барча топшириқ ва вазифаларни вилоят вакиллиги ва туман ҳокимиятидан олиб, ўз навбатида вилоят вакиллиги фаолиятини такрорлайди. Фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, долзарб муаммоларни ҳал қилишда ташаббус кўрсатиб, фермер хўжаликларига бевосита амалий ёрдам беради. Туман вакилликларининг асосий вазифаси вилоят вакиллиги ва маҳаллий ҳокимиятлар буйруғига биноан, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш ва фонд бўйича марказлашган моддий- техника ресурсларини бевосита фермер хўжаликларига етказишдан иборатдир.
Янгидан ташкил этилаётган фермер хўжаликлари “мажбурий-ихтиёрий” равишда бир вақтнинг ўзида “фермерлар бирлашмаси (уюшмаси)”га, шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси туман вакиллигига ёки қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига аъзо бўлмоқда. Амалиёт тажрибаларининг кўрсатишича, мазкур бирлашмалар(уюшма) ҳозирги кунда кўпроқ фермер хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва ҳуқуқий ҳимоя қилувчи эмас, балки назорат органига айланиб қолмоқда.
Бундан ташқари, деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги ва маҳаллий органлари томонидан ҳар йили фермер хўжаликлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш амалиёти қўлланилиб, аттестациядан ўтиш учун фермерлар бирлашмаси (ёки уюшмаси) раиси фермер хўжалигининг фаолияти бўйича ёзма хулоса бермоқда. Ана шу хулосаларга асосан, фермер хўжалигининг раҳбари аттестациядан ўтказилади. Бизнинг
фикримизча, ушбу ҳолат фермер хўжаликлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ва улар эркинликларини чеклаш ҳисобланиб, қонун томонидан қатъий ман этилган. Ўтказилаётган аттестацияни олиб бориш тартиби, ташкилий ва бошқа жиҳатларининг савияси жуда паст бўлиб, кўп ҳолларда бош мезон сифатида фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш режасининг бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги тўғрисидаги кўрсаткичлари олинади.
Фермер хўжаликларининг кооператив бошқаруви.

Ширкат хўжаликлари негизида ташкил этилган фермер хўжаликларини демократик бошқариш тизимини яратиш, фермер хўжалиги фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ишлаб чиқариш ва истеъмол йўналишларида ўзаро ёрдам беришга қаратилган “Фермерлар Концепцияси” Низомининг мақсади, фермер хўжаликларини кооперациялаш жараёнини ташкил этишдан иборатдир.
Чизма-1. “Фермер хўжаликлари кооперацияси”нинг намунавий ташкилий


тузилмаси
Кооперациянинг самарали фаолияти унинг таркибини ташкил этувчи ва ўзаро бир- бирига боғлиқ субъектларнинг муносабатларига боғлиқ. Бу субъектлар қуйидагилардан иборат:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish