Маҳсулот таннархи. Бу кўрсаткич ишлаб чиқаришга ва фермер хўжалиги фаолиятига иқтисодий баҳо беришда жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, бир йилда етиштирилган маҳсулотга қанча жорий харажатлар қилинганлигини ифода этади. Эркин рақобат амал қилган бозор иқтисоди шароитида ҳар бир корхона маҳсулотининг нархи бозор баҳосига катта таъсир этолмайди. Аммо етиштирилаётган маҳсулотга қилинаётган харажатлар даражаси, яъни маҳсулот таннархи корхона фаолиятига бевосита боғлиқ. Шунинг учун корхона харажатларини камайтирадиган технологияларни қўллаш, экинлар ҳосилдорлигининг, чорва маҳсулдорлигининг ўсишини таъминлаш, маҳсулот бирлигига харажатларни камайтиришга, таннарх пасайишига ва натижада ялпи даромад ҳамда фойда ошишига олиб келади.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини таҳлил этишда ишлаб чиқаришнинг асосий ресурслари (омиллари) бўлган асосий ва айланма фондлардан самарали фойдаланишни ифода этувчи кўрсаткичлардан ҳам фойдаланиш мумкин. 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга етиштирилган ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, 1 сўмлик асосий ва айланма фондларга етиштирилган ялпи маҳсулот (фонд қайтими) ёки 1 сўмлик ялпи
маҳсулотга тўғри келадиган фондлар (фонд сиғими) айланма фондларнинг айланиш коэффициенти ва ҳоказолар.
Иқтисодий кўрсаткичларни амалиётда, Сурхондарё вилояти фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш самарадорлигини таҳлил қилишдан кўриб чиқамиз.
12.2.1-жадвал. Сурхондарё вилоят фермер хўжалигининг ялпи маҳсулот кўрсаткичлари таҳлили
(Млн. сўм)
|
|
|
|
|
|
|
|
Олинган ялпи даромад
|
10678,3
|
16766,6
|
22570,2
|
32671,4
|
51338,1
|
480,1
|
Шу жумладан
|
|
|
|
|
|
|
а) пахтадан
|
7847,9
|
11734,7
|
14918,3
|
22831,2
|
36547,7
|
466,0
|
б) ғалладан
|
2830,4
|
5032,2
|
7651,9
|
9840,5
|
14790,4
|
522,6
|
Жами сарф харажат
|
9605,5
|
15033,6
|
18003,8
|
25972,4
|
36324,0
|
378,2
|
Шу жумладан
|
|
|
|
|
|
|
а) пахтадан
|
7452,8
|
11163,5
|
12183,2
|
18150,6
|
25464,0
|
341,7
|
б) ғалладан
|
2152,7
|
3870,1
|
5460,7
|
7821,8
|
10860,0
|
504,5
|
Жами олинган фойда
|
1072,8
|
1733,0
|
4566,4
|
6699,0
|
15014,1
|
1399,5
|
Шу жумладан
|
|
|
|
|
|
|
а) пахтадан
|
395,1
|
571,2
|
2735,1
|
4680,6
|
11083,7
|
2805,3
|
б) ғалладан
|
677,7
|
1162,1
|
2191,2
|
2018,7
|
3930,4
|
580,0
|
Рентабеллик даражаси
|
11,2
|
11,5
|
25,4
|
25,8
|
41,3
|
30,1 пункт
|
Шу жумладан
|
|
|
|
|
|
|
а) пахтадан
|
5,3
|
5,1
|
22,4
|
25,8
|
43,5
|
38,2
|
б) ғалладан
|
31,5
|
30,0
|
40,1
|
25,8
|
36,2
|
4,7
|
Жадвал маълумотларидан маълумки, 2000 йилда вилоят бўйича фермер хўжаликларининг ялпи маҳсулоти 10678,3 млн.сўм бўлган бўлса, 2004 йилга келиб бу кўрсаткич 51338,1 млн.сўм ёки 480,1 фоизга ошди. Маҳсулот ортиши билан бир пайтда сарф
харажатлар камайиб соф фойда 139,9 фоизга, пахтачиликда 280,6, ғаллачиликда эса 580
фоизга ошди. Натижа хўжаликнинг рентабеллик даражасини ошганлигини кўрсатди.
Таҳлиллардан маълумки, фермер хўжаликлари ҳар бир имкониятдан тежамли ва оқилона фойдаланганлиги сабабли юқори самарага эришган. Турли мулкчилик муносабатлари асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ширкат ва фермер хўжаликларининг иқтисодий кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда келтирилган.
12.2.2-жадвал. 2004 йилда Сурхондарё вилоят қишлоқ хўжалик субъектларида маҳсулот етиштириш самарадорлиги
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳосилдорлик ц/га
|
|
|
|
|
|
|
Пахтачилик
|
27,7
|
26,5
|
28,4
|
45,1
|
40,2
|
38,4
|
Ғаллачилик
|
38,0
|
36,3
|
41,1
|
91,0
|
89,7
|
63,0
|
Маҳсулот таннархи, 1 ц сўмда
|
|
|
|
|
|
|
Пахта хом-ашёси
|
18560
|
19750
|
16450
|
13320
|
13480
|
14080
|
Дон
|
7200
|
8100
|
6410
|
5130
|
5148
|
5490
|
Сотиш баҳоси, 1 сўм
|
|
|
|
|
|
|
Пахта хом-ашёси
|
21500
|
20300
|
23740
|
25790
|
2556
|
24006
|
Дон
|
8370
|
7870
|
8730
|
9830
|
9728
|
91310
|
1 к.ни сотишдан олинган фойда (К)
|
К2940
|
К550
|
К7200
|
К12470
|
К11770
|
К9926
|
Кўрилган зарар (-)
|
-170
|
-397
|
К2320
|
К4700
|
К4580
|
К3641
|
Рентабеллик (К) ёки зарар (-) даражаси (%)
|
|
|
|
|
|
|
Пахтачилик
|
К15,8
|
К2,8
|
К43,5
|
К95,6
|
К87,3
|
70,5
|
Ғаллачилик
|
-2,3
|
-4,9
|
К36,2
|
91,6
|
89,0
|
66,3
|
2004 йилда вилоят бўйича пахта ҳосилдорлиги 27,7 ц/га бўлган бўлса, ширкат хўжаликларида 26,5 ц/га, фермер хўжаликларида 28,4 ц/га ташкил этиб, илғор фермер хўжаликларидан Денов туманидаги Баҳриддин фермер хўжалиги 45,1 ц/га, Лочин-40,2 ц/га, тупроқ шароити оғир, сув билан кам таъминланган Қизириқ туманидаги Қорақасмоқ фермер хўжалиги 38,4 ц/га ҳосил олган. Демак, илғор хўжаликлар вилоят ўртачасидан 1,5-2 бараварга гектаридан юқори ҳосил олишга эришди. Бир центнер пахта хом-ашёсидан олинган даромад вилоят бўйича 21500 сўмни ташкил этган бўлса, фермер хўжаликлари бўйича 23740 сўмни, илғор Баҳриддин фермер хўжалиги 25790 сўмни ташкил этди. Бу эса вилоят ўртачасига нисбатан 3,6 минг сўм кўпдир. Рентабеллик кўрсаткичлари вилоят пахтачилигида 15,8 фоизни ташкил этган бўлса, фермер хўжаликларида 43,5 фоизни, Баҳриддин фермер хўжалигида 95,6 фоизни ташкил этди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ҳар бир қилинган сарф-харажат учун 15,8-95,6 минг сўм фойда олинди.
Шундай қилиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалик субъектларидан энг юқори самарага эришган хўжалик шакли фермер хўжалиги эканлиги амалиётда ўз тасдиғини кўрсатди.
Фойда ва рентабеллик
Фойда ва фойдалилик – барча корхоналар каби фермер хўжалиги корхоналари фаолиятининг энг асосий ва якуний кўрсаткичидир.
Ҳозир амалда қўлланилаётган Низомга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти молиявий натижаларини шакллантиришда фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари қўлланилади:
Маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда. Бу маҳсулотларни (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
ЯФ=ССТ-Ит;
Бунда: ЯФ – ялпи фойда;
ССТ – Сотишдан олинган соф тушум;
Ит – Сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи.
Асосий фаолиятдан кўрилган фойда. Бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс қўшимча асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар сифатида аниқланади.
АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ
Бунда: АФФ – асосий фаолиятдан олинган фойда; ДХ – давр харажатлари;
БД – асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; БЗ – асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |