Фермер хўжалигида менежмент фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш йўллари
Қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг ишлаб чиқилиши, жорий қилиниши, ҳукм суриши, тараққиёти ва такомиллашуви маълум жонли, буюмлаштирилган меҳнат сарфлари билан боғлиқ, уларнинг солиштирма оғирлиги ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари таркибида салмоқли ўрин эгаллайди.
Қишлоқ хўжалигида менежмент тизими ишлаб чиқаришга бевосита боғлиқ бўлган харажатларга икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан қўшимча харажат, яъни хизматчиларнинг иш ҳақи, ишлаши учун зарур воситалар сақлаб туриш ва ишлатиш сарфлари ҳамда бевосита ва билвосита харажатлари юзага келади. Қишлоқ хўжалигида менежмент тизими ўз фаолияти учун қўшимча харажатларни талаб қилмасдан хўжалик фаолиятини яхшилашга кўмаклашади. Қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг самарадорлигини оширишда ўзига хос сарф-харажатлар ҳисобга олиниб, тартибга солиб борилиши зарур. Қишлоқ хўжалигида менежмент тизимида амалга оширилган тадбирларнинг салмоқли қисми ишлаб чиқилган маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилгандир.
Менежмент фаолияти иқтисодий самарасини ҳисоблаш учун самарадорлик ўлчови сифатида соф фойдани ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳолатда қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг жорий қилиниши ва ҳукм суришидан келадиган иқтисодий самара қуйидаги қисмлардан иборат:
а) ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, маҳсулотнинг улгуржи баҳосини ошириш, мазкур маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилаш натижасида йиллик фойданинг ўсган қисмидан;
б) ишлаб чиқаришда қишлоқ хўжалик корхонасининг ҳақиқий фойдасини камайтирувчи унумсиз ишларни камайтириш ва бутунлай бартараф этиш натижасида тежалган йиллик пул маблағи бўладиган ва хўжаликнинг ишлаб чиқариш фондлари учун тўланадиган йиллик пул маблағини тежалган қисмидан ташкил топади.
Ҳозирги вақтда ушбу кўрсаткич, асосан, режалаштирилмайди. Бу тизим натижалари қишлоқ хўжалик корхонаси хўжалик фаолиятининг хулосалари билан таққослаш имконини беради.
Режа ва ҳақиқий самарани ҳисоблашда қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг жорий қилиниши ва ҳукм суриши оқибатлари ҳисобга олинади. Масалан, табиий ресурслардан фойдаланилгани учун тўловлар, атроф-муҳитни ифлослангани учун тўловлар ва жарималар тўланишининг оқибатларини аниқроқ ҳисоблашга имкон яратади.
Шу билан бирга қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг жорий қилиниши ва фаолиятидан келадиган йиллик даромад қуйидаги формула билан ҳисобланади:
П=(П2хА2-П1хА1)х(С1ха1-С2ха2)=(Ф1-Ф2)хЕф-(Р2-Р1)-(Ш2-Ш1),
Бунда:
П – қишлоқ хўжалигида менежмент тизимининг жорий қилиниши ва
фаолиятидан келадиган йиллик даромад – иқтисодий самара;
П1, П2 – бир дона маҳсулотнинг сотувидан келадиган даромад, яъни экспортдан, юқори сифат ҳисобидан ва ҳоказолар, сўм;
А1, А2 – маҳсулотнинг йиллик ҳажми, натурал ҳажмда;
С1, С2 – бир дона маҳсулотга тўғри келадиган ишлаб чиқаришдан ташқари йўқотишлар, сўм;
а1, а2 – ҳар бир дона маҳсулот учун ўрнатилган ишлаб чиқаришдан ташқари йўқотишлар;
Ф1, Ф2 – корхонанинг ишлаб чиқариш фондлари, яъни асосий ва айланувчи фондларнинг ўртача йиллик қиймати, сўм;
Еф – корхонанинг ишлаб чиқариш фондлари учун тўланадиган тўловнинг меъёрий коэффициенти;
Р1, Р2 – бюджетга тўланадиган белгили тўловлар, сўм;
Ш1, Ш2 – атроф-муҳит ифлослангани учун тўланадиган жарималар, сўм.
Эслатма: «1» ва «2» индекслари қишлоқ хўжалигида менежмент тизимини киритишдан олдинги ва кейинги фаолиятини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |