Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи


Ўзбекистон оилавий зўравонликка қарши



Download 466 Kb.
bet16/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Ўзбекистон оилавий зўравонликка қарши

Ўтган йили мамлакат парламенти бировни ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб келганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтирди. Аммо бу юртимизда оилавий-маиший зўравонлик борасидаги аҳволни яхшилашга сабаб бўлди, деб айтолмаймиз.


Жаҳон банкининг “Аёллар, бизнес ва қонунлар – 2016” деб номланган ҳисоботида айтилишича, ҳозирда дунёдаги 46 мамлакатда оилавий зўравонликни тақиқловчи қонунлар йўқ. Улар орасида МДҲ ҳудудидаги уч мамлакат – Россия, Арманистон ва Ўзбекистон ҳам бор. 2017 йилда Арманистон оилавий зўравонликка қарши қонун лойиҳасини қабул қилди ва рўйхатдан чиқди. Ўзбекистон ҳам ҳадемай бу рўйхатдан чиқади!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлда имзоланган “Ижтимоий реаблитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Адлия вазирлиги олдига “Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди, яъни муаммо давлат раҳбари назоратига олинди.
Қандай жавобгарлик бор?
Оилавий зўравонлик бўйича қонунчиликка доир жаҳон тажрибасига назар солсак, қатор эътиборли фактларга дуч келамиз. Масалан, Буюк Британияда зўравонлик оилада, уй ичида содир этилган бўлса, судлар буни ишни оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Судларнинг ҳукм чиқариш учун йўриқномасига 2006 йили бу ҳақида махсус банд қўшилган. Шунингдек, оилада зўравонлик амалга оширилгани ҳақида арз билан ҳуқуқ-тартибот органига мурожаат қилинса, полиция гумон қилинаётган зўравонни 48 соатга шу оила хонадонидан олиб чиқиб кетиши мумкин.
Оилавий-маиший зўравонлик ҳолатлари жиноий ва маъмурий қонунчилик доирасида таснифланади. Зўравонни жазолаш нафақат шу оиладаги муаммога чек қўйиш, балки бутун жамиятни тарбиялаш учун керак. Жавобгарлик зўравонликни тизгинлаб турувчи омиллардан бири саналади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда зўравонликка нисбатан, яъни туҳмат, ҳақорат қилиш, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш, шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, енгил тан жароҳати етказиш ҳамда майда безорилик содир этганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда маъмурий жарималар солишга ва ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш жазолари кўзда тутилган. Ҳар қандай зўравонликка жавобгарлик жиноятнинг ўзига мутаносиб бўлиши қонунчилигимизда қатъий белгиланган.
Жиноят кодексида ҳам зўравонликка нисбатан, яъни қасддан баданга енгил шикаст етказиш, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, қийнаш ва жабрланувчига доимий равишда руҳий босим ўтказиб, уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима, икки юз қирқ соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари, бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, бир йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ва бир йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Юқорида Буюк Британия тажрибасидан келтирилган мисолда зўравонлик оилада содир этилса, жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қабул қилиниши намоён бўлди. Ўзбекистонда эса оиладаги зўравонлик етарлича баҳоланмайди, эътиборга олинмайди. Аслида қонун олдида оилавий ришталар қандайлигидан қатъий назар, барча тенг ҳуқуқлидир. Кўчадаги бегона инсонни ҳақоратлаш ёки унга тан жароҳати етказиш қандай жавобгарликка тортилса, оиладаги шахсга нисбатан зўравонлик ҳам шундай жазоланади.
Айни кунда Адлия вазирлиги томонидан тайёрланаётган “Маиший зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида оилавий -маиший зўравонликка олиб келадиган барча сабаблар ҳамда унинг ҳар қандай кўринишлари қамраб олинади. Энди ҳуқуқ-тартибот органлари оилавий зўравонлик ҳақидаги мурожаатларни қабул қилмасликка ҳаққи йўқ. Ҳар бир ҳолат учун маъмурий ёки жиноий иш очилади, ҳеч бир жабрланувчи ва гумонланувчи эътибордан четда қолмайди.
Ҳар бир инсон қонун ҳимоясида. Ҳуқуқини билган инсон эса бу ҳимояни яхши ҳис этади ва ундан вақтида фойдалана олади. Зўравонликка тоқат қилманг. Йўқ денг ва чора кўринг. Зеро, инсон ҳаёти, шаъни, қадр -қиммати ҳар нарсадан устун.
Маиший зўравонлик – турмуш ўртоғининг жисмоний ва ахлоқий устидан кулиш ҳолатларида ёки молиявий ҳолатини суистеъмол қилишда намоён бўлиши мумкин. Жисмоний зўравонлик жисмоний жароҳатларга олиб келади ва баъзи ҳолатларда ҳаёт учун хавф туғдиради. Аёлга қўл кўтарилади, калтакланади, жисмоний зўравонлик ишлатилади.

Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish