«ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА БИЛИБ ОЛИНГ» ТЕСТИ
Ушбу методикани ўтказиш учун тоза варақ олиб, унга квадрат расмини чизинг. Квадратнинг ичига уй, дарахт, девор, йўл, қуёш, ҳовуз, илон каби элементларни тасвирланг. Бу элементларни шундай жойлаштирингки, сизда яхлит, бир бутун сурат ҳосил бўлсин. Расм чизиб бўлингач, тест натижалари ҳисоблаб чиқилади. Энди ишга киришишингиз мумкин. Тоза оқ қоғоздаги квадрат ичида мавжуд бўлган элементлардан иборат бир неча расмлар жойлашади.
Расмлар таҳлили:
Дарахт (мустақиллик).
Катта, шохлаб кетган дарахт.
Агар катта, шохлаб кетган дарахтни тасвирлаган бўлсангиз, сиз атрофингиздагиларни бутунлай ўзингизга буйсундира оладиган шахссиз. Баъзида сизнинг хатга-ҳаракатларингиз эгоистик кўринишда бўлиб, атрофингиздаги кишиларни ўзингиздан узоқлаштиришингиз ҳам мумкин. Агар сиз тасвирлаган дарахт думалок шаклда, ўзига хос, ҳаётда мавжуд бўлмаган дарахт бўлса, сиз доимо ўз кучингизга ишонишингиз мумкин.
Шохлари яланғочланган дарахт.
Агар дарахтнинг ҳамма шохлари яланғочланган ва тепага қараган бўлса, бу сизнинг аниқ-равшан мақсадларингиз мавжудлигидан далолатдир. Сиз ҳаётда нимага эришмоқчи эканлигингизни биласиз ва мустақил шахслар тоифасига мансубсиз.
Шохлари эгилган дарахт.
Шохлари эгилган дарахт тасвирланса, сиз табиатингизга кўра пессимистсиз ва баъзида сизни депрессия қамраб олади. Шу туфайли сиз муҳим муаммоларни ҳал қилишда бошқалардан ёрдам олишга тайёрсиз. Ўз қобиғингизга ўралиб олманг, мулоқотда очиқ юз бўлсангиз сизнинг ҳаёт йўлингизда ёрдам қўлини чўзувчи инсонни учратасиз.
Гуллаётгаи дарахт.
Гуллаёгган дарахт сизнинг қизиқарли инсон эканлигингизни билдиради. Сиздаги энг асосий фазилат - ўзингизга бўлган ишонч ва хотиржамликдир. Мустаҳкам шохлар сиздаги оптимизм ифодаси ҳисобланади. Барча дўстларингиз сизни давранинг жони деб биладилар.
Қуёш (отага муносабат).
Катта думалоқ қуёш тасвири сиз билан отангиз ўртасида ўзаро бир-бировни тушуниш ва муҳаббатга асосланган мустаҳкам муносабатлар ўрнатилганидан далолатдир. Агар куёш уйдан юқорида жойлашса, бу отангиз ўз томонидан қилинадиган моддий сарф-ҳаражатлар туфайли сизнинг муҳаббатингизни қозониши мумкинлигини билдиради. Ёрқин кичкина қуёш - кўпроқ сиз ва отангиз ўртасида сезиларли масофа мавжудлиги белгиси бўлиб, у қандайдир сабабларга кўра отангиз томонидан юзага келтирилган. Кўпинча ота образи аслида қандай бўлса, шундайлигича тасаввур қилинмайди. Баъзида қуёш билан бир қаторда унинг ёрқин нурларидан қуриб кегаёган дарахт ҳам тасвирланиши мумкин. Сиз эса, отангизга тик қараш учун журъат етишмаслиги сабабли жабрланасиз.
Қуёшнинг ярмини тасвирлаш, одатда отаси йўқ кишиларга хос. Отангиз ажралиш туфайли оилангизни тарк этган ёки ҳаётдан кўз юмган бўлиши мумкин. Сиз эса, жуда ёш бўлганлигингиз ёки улгурмаганлигингиз туфайли отангиз билан муносабатларингизни яхши йўлга қўя олмагансиз. Бундай вазиятда энг муҳими - ғамга берилмаслик ва ҳар хил гапларга эътибор қилмаслик. Бошқаларга нисбатан сизга қийинроқ, лекин сиз бардошлисиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |