Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи



Download 466 Kb.
bet20/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

ДАРСЛАРДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН
Бир куни аллома Хинг Ши ўз ўқувчиларининг жўшқин муҳокамаси устидан чиқди, олдиларига келиб сўради:
– Нима тўғрисида тортишдинглар?
– Устоз, биз инсоннинг қайси уч нуқсони энг муҳимлигини аниқлашга уриндик.
– Хўш, қандай хулосага келдингиз?
– Биз энг муҳим нуқсонлар – ожиз, кар ва соқов бўлиш, дедик.
– Сиз айтиш лозим бўлганнинг ярмини айтипсизлар. – деди Хинг Ши.
– Ярмини? – ҳайрон бўлишди ўкувчилар. – Лекин биз барча уч нуқсонни айтдик-ку!
– Ҳа, лекин сизлар бегона одам қалбининг мусибатига кўр, ёрдам сўрашига кар, овутишга гунг бўлиш билан бирга яна шу бепарволикка кўникишдан дахшатлироқ нуқсон йўқлиги тўғрисида эслашни унутибсиз.
***
Цзигун сўради:
– Олижаноб инсон бирор кишидан нафратланадими?
Муаллим жавоб берди:
– Нафратланади. Бировлар ҳақида гап ташувчи, ғийбатчилар –нафратланарли; яхши фазилат соҳибларини ҳақорат қилувчи пасткашлар нафратли; мард бўлса-да, урф-одатларни адо этмайдиганлар –нафратланарли; журъатли, аммо қайсар кишилар – нафратланарланарли.
Кейин Муаллим сўради:
– Сен-чи, Ци, сен ҳам бировдан нафратланасанми?
– Мен бировларнинг ақли билан яшайдиганлардан, итоатсизликни мардлик дегувчилардан, чақимчиликни тўғрилик аломати деб санайдиган одамлардан нафратланаман.
***
Устоз айтади:
– Мен билимдон бўлиб яралган эмасман, шу боис билимни ўтмишдан олишга жидду жаҳд қилдим.
– Ҳақиқий билим – кимнингдир билимсизлигидан сақланмакдир.
– Фикрламай илм олмоқ –беҳудалик; билим билан суғорилмаган тафаккур эса хатардир.
–Ҳақиқатни кўрмоқ ва унга интилмоқ – жасорат ёки тарбия маҳсули.
– Кимки нокамтарлик билан ёлғон сўзлар экан, унинг жимжимадор сўзлари фақат ва фақат мусибат келтиради.
– Садоқат ва самимиятни сақлаб қолмоқ – чўққининг қорни ушлаб қолишидек чиройлидир.
– Эзгулик учун яралган ёхуд эзгуликдан мутлақо мосуво инсонни кўрмадим. Кимки эзгуликка интилар экан, ҳамиша ҳурматда бўлур.
– Жароҳат учун адолатни, эзгулик учун фақатгина эзгуликни қалқон билинг.
– Эҳтиёткор инсон ҳам баъзан адашади.
– Ширин сўзлар ва таъма кўнгилдан чиққан самимият белгиси эмас.
– Ҳеч бир дўст ўзинг каби бўлолмайди.
– Олий одам уч ҳолатда ўзини сақлай олади: ёшликда ҳирсдан, кучга тўлганда жанжалдан, кексаликда очкўзликдан.
– Қаерга бормагин, эътиқодинг сен билан бўлсин.
– Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.
– Жахл чиққанда, ақл таслим бўлади.
– Агар ўз қалбингга назар ташласанг-у, бирор қора доғ кўрмасанг, унда безовталик нега, ҳадик нимага?
– Моддиётнинг ортида эзгулик ниш урмоғи учун беш нарса кифоя: кўнгил кенглиги, самимият, шиддат, яхшилик ва жиддийлик.
– Ўз хатоларингни тан олишдан уялма, акс ҳолда улар жиноятга айланади.
– Интиқомга тараддудланишдан аввал икки қабрни ҳозирлаб қўй.
– Ҳар бир ҳилқатнинг ўз гўзаллиги бор, бироқ ҳар ким ҳам уни кўра олмайди.
– Жароҳатларни унут, лек зинҳор яхшиликни ёдингдан чиқарма.
– Кимки исрофни билмаса, азобни билур.
– Эшитдим – унутдим. Кўрдим – эслаб қолдим. Бажардим –тушундим.
– Билимсизлик –инсоният учун энг қоронғу тундир.
– Ҳаракатдаман-ку дея эмакламоқ – бу ҳаракат эмас.
– Эркаклар табиати ўхшаш, уларни фақатгина одатлари ажратиб турур.
– Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадур.
– Агар инсон йўлга мақсадсиз чиқса, қадам босар-босмасданоқ фалокатга йўлиқур.
– Ҳақиқатпарвар инсоннинг биринчи қадами – нўноқ, аммо манзили – порлоқ бўлажак.
– Олий одам майда ишлар билан кўзга кўринмас, аксинча буюк ишларга бел боғлайди. Майда одам эса буюк ишларга ишонмайди, уни сафсата деб билади, шу боис унинг тақдири ҳам ўзи каби майда бўлиб қолади.
– Олий одам ўзидан ва ўзгалардан ҳамиша мамнун, ҳар қачон, ҳар қаерда сокин; пасткаш одам эса ҳамиша тушкун, ён-атрофи мусибат билан тўла.
– Агар йўқотишларга дуч келсангиз, ваҳимага тушманг. Йўқотиш ортидан, албатта, топилмалар ҳам келади.
– Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим.
– Ортда қолган ишлар тўғрисида баҳслашиб, уларни қоралашдан наф йўқ. Чунки улар – ўтмишга айланиб бўлган.
– Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин.
– Олий одам Ҳақиқатга дўстдир, манфаатга эмас.
– Иш қуроли соз, ўткир бўлган одамнинг ишида унум, даромадида барака бўлади.
– Эзгулик узоқ-узоқларда, олисдами? Мен оқкўнгил, яхшилик улашгувчи инсон бўлмоқчиман. Бас, яхшилик ўз қўлингда!
***
Қайсидир куни Ўқитувчи сўради:
– Одамлар билан муносабатда биз учун нима энг катта муаммо яратади?
Ўқувчилар ўйланиб қолишди. Охири, улардан бири айтди:
– Ким биландир учрашувга келишганимда, келаман, у бўлса мутлоқо йўқ. У мени кутишга мажбур қилса, қоним қайнайди.
Бошқа ўқувчи айтди:
– Кимдир менга нимадир ваъда қилиб, бажармаса, роса жаҳлим чиқади.
Учинчи ўқувчи шикоят қилди:
– Одам аниқ жавоб бермаганда, менинг нафратим келади. Фарқи йўқ: мен унга иш таклиф этаманми ёки дам олиш кунини қандай ўтказишини сўрайманми.
Ўқитувчи биринчи ўқувчидан сўради:
– Айт-чи, ўзинг ҳеч бўлмаса, бир марта қаергадир кечиканмисан?
– Бундай ҳолатларни эслолмайман, балким болалигимда... Мен доимо соатга қарайман ва шошиламан.
Иккинчи ўқувчидан сўради:
– Сен ҳамиша ўз ваъдаларингни бажарасанми?
– Ҳа, – жавоб берди ўқувчи, – бу менга қийин бўлса ҳам!
Учинчи ўқувчидан сўралди:
– Сен ўзинг гапларингда доимо аниқмисан?
– Мутлақо! – хитоб қилди у.
– Энди эса тасаввур қилинглар, – деди Ўқитувчи. – Сиз ҳеч қаерга шошилмаяпсиз, сўзларингизга жавоб бериш шарт эмас, кимгадир умумий сўзлар айтишингиз мумкин.
Ўқувчиларга айтилганларни адо этиш мушкул туюлиб, ўйланиб қолишди. Ўқитувчи давом этди:
– Биласизларми, бизларни бошқалардан кўра, ўзимизга рухсат этмаганларимиз ғазаблантиради. Биз уларники, деб ўйлаганимиз, кўпинча, ўзимизнинг муаммоларимиздир.
***
Устоз шогирдларидан бири кимнингдир муҳаббатига эришмоқчи бўлганини билибди.
– Севгини талаб қилма, унга бундай эришмолмайсан, – деди Устоз.
– Лекин нега?
– Айт-чи, уйингга таклиф этилмаган меҳмонлар бостириб келса, бақириб эшикни очишни талаб қилишса, роса безор қилишса, сен нима қиласан?
– Мен эшикни кучлироқ ёпаман.
– Сен ҳам ўзга юраклар эшигига бостириб кирма, унда улар ҳам сенинг олдингда яна-да кучлироқ ёпилади. Кутилган меҳмон бўлгин, қаршингда ҳар қандай қалб очилади. Ўзингда севгингни топ, шунда ҳеч қандай қулф бардош беролмайди. Чунки севги сезилмас бўлса-да, кўпдан бери очилмаган юрак қулфини ҳам ихтиёрсиз очиши мумкин бўлган калитдир. Гулдан ўрнак ол, у асаларилар орқасидан қувламайди, уларни ўзига жалб қилади. Сенинг севгинг ошиғингни “учириб келтирадиган” гулшира бўлсин.
***
Бир сержаҳл, ўзини тута олмайдиган йигит бор экан. Бир куни отаси унга бир халта мих берибди ва ғазабини тута олмаса, ҳар сафар девор устунига биттадан мих қоқишни тайинлапти.
Биринчи кун устунга ўнталаб мих қоқилди. Келаси хафта у ўз ғазабини босишни ўргана бошлади, ва кунма-кун устунга қоқиладиган михлар сони камая борди. Йигит тушунди: ўз мижозини назорат қилиш, мих қоқишдан осонроқ.
Бора-бора у бир марта ҳам ўзини йўқотмайдиган бўлди. Буни отасига айтди. Отаси, агар ўғли куни бўйи аччиғланмаса, кун охирида устундан бир мих суғуриб олиши мумкинлигини айтди.
Вақт ўтди ва шундай кун келдики, йигит отасига устунда битта ҳам мих қолмаганини айтди. Отаси ўғлини қўлидан тутиб устун олдига олиб келди:
– Сен ишни яхши уддаладинг, лекин устунда қанча тешик қолганини кўраяпсанми? Устун энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди. Сен бировга жаҳл устида ёмон гапирсанг, унинг дилида шундай чандиқлар қолади ва сен кейин неча марта кечирим сўрасанг ҳам, аҳамияти йўқ.
***
Ҳинд донишмандларидан бири шундай деган эди:
“...Хонангдаги ойна сен унинг ёнидан тўхтамай ўтиб кетиш учун эмас, балки хонангдан одамлар ёнига чиқар экансан, ўз ташқи қиёфангни тўла тартибга келтиришинг учун қўйилган. Бу ҳеч ким сени озод эта олмайдиган шартлардан биридир. Лекин сен ойна олдида кўйлагинг ғижимини тузатаётиб ўзинг ҳақида эмас, балки, сеннинг кийимингнинг исқиртлиги кўзга ташланиши ёки сенинг ўз киймингда кулгили кўринишинг, яъни ташқи қиёфанг одамларни ғазабланишига сабаб бўлиши ёки бўлмаслигини ўйлашинг керак. Шуни эсингда тутки, қашшоқликка энг олдин исқиртлар маҳкум бўладилар”
* * *
Шарқлик донишманд шогирдларига қуйидагича тушунтирарди:
– Одамлар одатда, уч усул билан ҳақоратлашади. “Сен эси паст, сен қул, сен нўноқ”. Агар бу сиз билан юз берса, дарҳол оддий ҳақиқатни эсланг: фақат аҳмоқ бошқани аҳмоқ дейди, биргина қул бошқанинг қул бўлишини истайди, истеъдодсиз одам ўз уқувсизлигини бировда кўради. Шунинг учун ҳеч қачон, ҳеч кимдан хафа бўлманг ва бировни ҳақоратламанг, токи тилга олганларингиздек бўлмаслик учун.
***
Бир киши Умар Ҳайёмни кўпчилик олдида ҳақоратлади.
– Сен Худосиз, имонсиз... салкам ўғрисан!
Бунга жавобан Ҳайём биргина жилмайди.
Бу манзарани кўриб турган, шойи чолвор кийган олифта Ҳайёмдан сўради:
– Сен қандай бу ҳақоратларга чидайсан? Сенга бу гаплар алам қилмаяптими?
Умар Ҳайём яна жилмайди ва айтди: “Мен билан юргин”.
Олифта унинг орқасидан чанг қазноққа кирди. Ҳайём тутантириқ ёндирди ва сандиқни очиб, уни титкилади. Ундан мутлақо нокерак, тешик яктак топди ва олифтага узатиб деди:
– Бу сенга лойиқ, кийиб кўргин.
Олифта яктакни ушлади, унга қаради ва ғазабланди:
– Менга бу кир жулдур нега керак? Кўрмаяпсанми, мен жуда яхши кийинганман-ку. Сен эса, балким, ақлдан озгандирсан!
У яктакни қайтариб улоқтирди.
– Мана кўрдингми, – деди Ҳайём. – Сен жулдир ва кир кийимни кийишни асло хоҳламадинг. Мен ҳам худди шундай, шаънимга айтилган ифлос сўзларни ўзимга олмадим. Ҳақоратга хафа бўлиш – бизга ташланган жулдурни кийишнинг ўзгинасидир.
***
Бир куни Устоз ўқувчиси билан йўлда кетаётган эдилар. Қарасалар, рўпарадан бир киши изтиробга тушганча, шайтоний сўзлар билан сўкиниб, йиғлаб-сиқтаб келаяпти.
– Нима бўлди, дўстим? – сўради Устоз.
– Мени ҳозир қандайдир аблаҳ энг ёмон сўзлар билан ҳақоратлади.
Бунинг устига ўринсиз. Мен унга нима қилибман?
– У сени ҳақоратлаши мумкин эмас, – деди Устоз.
– Қанақасига? Ахир ҳозиргина ҳақоратлаган бўлса! – ҳайрон бўлди йўловчи. – Сен уни ҳатто билмайсан, мени ҳам биринчи марта кўраяпсан, буни қандай тасдиқлайсан?
Ўқитувчи ундан бир неча қадам нарига кетди, ерга тикилди, кейин эгилиб ниманидир кўтарди ва киши олдига келиб қўлидагини узатди:
– Ол, бу сенга албатта ёрдам беради.
У беихтиёр таклиф этилганни олди, лекин бу қўнғиз эканини кўриб, қўрқди ва ҳашоратни ташлади.
– Буни нега бергандингиз?
– Кечир дўстим, мен сени қўрқитишни хоҳламас эдим. Лекин ўқувчимда сенга керакли нарса аниқ бор.
У ўз ўқувчисига қараб:
– Бу қадрли жанобга, боғда дам олганимизда топган нарсамизни бергин, – деди.
– У нима? – чўчиди йўловчи. – Агар яна қанақадир жирканч нарса бўлса, олмайман!
Бу орада ўқувчи тугунни очди ва олма олди. Йўловчи қип-қизил, ширин мевани кўриб ҳайрон бўлди ва ҳеч қандай фириб йўқлигига ишонди, миннатдорчилик билдирди, лекин олмади.
– Нега олмаяпсан? – қизиқди Устоз. – Қўнғизни олгандинг-ку!
– Қўнғизни мен беихтиёр олдим, сиз нимани бераёганингизни кўрмадим! Олма эса менга керакмас.
– Ҳаётда ҳам ана шундай: кўпинча биз ўзимизга керак бўлмаганларни, ҳатто жирканчликларини ўйламасдан қабул қиламиз. Бизга беришяптими – оламиз. Лекин “бериш” ва “берди” ўртасида муҳим фарқ бор. “Бериш” бу тенг даражада икковимизга боғлиқ ҳаракат. Мен сенга ниманидир беришим мумкин, лекин сен қабул қилмагунча, менинг ҳаракатим такомилга етмаган, яъни мен бераяпман – сен олмаяпсан. Бордию, мен сенга нимадир берсаму сен уни қабул қилсанг – ҳаракатим амалга ошган бўлади. Аксинча, сен қабул қилмагунча, мен сенга ниманидир беролмайман! У ёмон бўлсада, сенга азият етказа олмайди. Худди шундай, сени кимдир ҳақорат қилса, сен танлашинг мумкин: ҳақоратни қабул қилиш (кўпинча биз буни ўйламасдан бажарамиз) ва роса хафа бўлиш ёки шунчаки уларнинг сенга керакмаслигини англаб мутлақо қабул қилмаслик ва азиятдан холи бўлиш. Мана, бошда мен нима учун у одам сени асло ҳақорат қила олмайди, деб
айтдим. Ҳа у сени ҳақоратлади, лекин сен ўзингни ранжитадиган сўзларни қабул қилиб ҳаракатинг амалга ошишига “ёрдам” бердинг, холос!
***
Устоз шогирдларидан сўрабди:
– Нега дераза ойнасига тош отилса, у синади?
– Чунки тош оғир , – жавоб берди биринчиси.
– Чунки ойна синувчан, – деди иккинчиси.
– Чунки тошни улоқтирган қўл кучли, зарба эса аниқ, – жавоб берди учинчиси.
– Учовларингиз ҳам тўғри жавоб бермадинглар, – деди Устоз. – Дераза шунинг учун синганки, у ёпиқ бўлган! Йўлда очиқ кўнгил билан юришни ўрганинг. Шунда душман ўқи ёнлаб ўтади, қалбни синдирмайди.
***
Ривоят қилишларича, кунларнинг бирида шогирд пири комил устозидан сўрабди:
- Устоз, кўпдан-кўп олиму алломалар мулк жамлаш ва дунёпарастликни қоралаганлар, лекин аҳли дунё пулсиз ва бедавлат одамни одам ўрнида кўрмайди. Пулга рўжу қўйиши нимаси ёмон ва нимаси ахлоққа зиёндир?
Устоз шогирдининг бу саволига бир ҳикоят билан жавоб қайтарибди:
- Султонлардан бири мавлоно Жалолиддин Румийга 5 халтача олтин юбориб, уларни қабул қилишни сўрайди. Талабаларнинг бириси олтинларни унинг олдига келтирганда, мавлоно унга мени чиндан ҳам яхши кўрсанг, бу олтинларни ташқаридаги анави катта ботқоққа элтиб, ирғитгин дебди. Устознинг айтганини дарҳол бажарибди. Албатта, буни кўпчилик билибди, бойликни, хусусан, олтинни жондан ортиқ севадиган кимсалар ўша олтинларни топиб олиш учун ўзларини ботқоққа уришибди, лекин, юзлари, уст-бошлари балчиққа булғаниб, қараб бўлмас бир ҳолга келишибди. Мавлоно уларнинг бу аҳволини талабаларга кўрсатиб, бу олтинлар кўриб турганингиздек, дунё ахли зохирини булғагандек, қалбларини ҳам қорайтириб, кирга чўлғайди. Менинг гапларимни нотўғри англаманг, дунё
учун уринмаслик керак, демайман, бироқ мол-дунё хирсини қалбингизга йўлатманг, демоқчиман. Ҳақиқий сармоя, мол-мулк кўп олтин ё кумуш соҳиби бўлиш эмас, балки илм, маърифат, касб-ҳунар, ихлос, одоб ва тафаккур соҳиби бўлмоқдир.
***
Ўқувчи устозига айтди:
– Сиз жуда доносиз. Сиз доимо яхши кайфиятда юрасиз, ҳеч қачон жаҳлингиз чиқмайди. Менга ҳам ўзингиздай бўлишга ёрдам беринг.
Устоз рози бўлди ва шогирдидан картошка ва бир пакет олиб келишини сўради.
– Агар сен кимдандир ғазаблансанг ва ундан ранжисанг, картошканинг бир томонига ўз исмингни, бошқа томонига жанжал қилган одамнинг исмини ёзгин ва пакетга солгин.
– Бори-йўғи шуми? – ҳайрон бўлди ўқувчи.
– Йўқ, – жавоб берди устоз. – Сен бу пакетни ўзинг билан доимо олиб юр ва ҳар сафар кимдандир хафа бўлсанг, пакетга картошка қўшгин.
Ўкувчи рози бўлди. Орадан қанчадир вақт ўтди. Ўқувчининг пакетида картошкалар кўпайди ва етарлича оғирлашди. Уни ўзи билан доимо олиб юриш ноқулай эди. Бундан ташқари, пакетга олдин солинган картошкалар бузила бошлади, моғорлади, баъзилари кўкариб, ёқимсиз ҳид чиқара бошлади.
Ўқувчи устоз олдига келиб:
– Буни энди ўзим билан олиб юра олмайман. Биринчидан, халта ҳаддан ташқари оғир бўлди, иккинчидан, картошка бузилди. Менга бошқа нарсани таклиф қилинг.
Устоз жавоб берди:
– Сенинг дилингда ҳам худди шундай бўлаяпти. Кимгадир жаҳл қилсанг ёки ундан хафа бўлсанг, дилингда оғир ранж пайдо бўлади. Фақат сен уни дарҳол сезмайсан. Кейин улар кўпаяди, одатий бўлади, одатлар феълга эврилади. Тўпланган ранж бижғийди, оғирлашади, қусурлар яратади. Бу юк тўғрисида унутиш осон эмас. Ахир уни доимо ўзинг билан олиб юришингга тўғри келади. Мен сенга бу жараённи бошдан кечиришга ва кузатишга имкон бердим. Ҳар сафар ранжимоқчи бўлсанг ёки аксинча, кимнидир хафа қилсанг, ўйла, сенга шу оғир юк керакми?!
***
Ўқитувчи тенгдоши билан хафалашган ўқувчисидан сўради:
– Нега сенинг жаҳлинг чиқади? Нега хафа бўласан? Тинчланиш ва кечирим яхши эмасми?
– Нега мен унга илтифот қилишим ва уни кечиришим керак? – ўзини оқламоқчи бўлди ўқувчи.
– Сўзингни бўлганим учун кечирасан, – деди ўқитувчи. – Сенга икки савол беришга ижозат бер ва ўшанда мен сенинг “қандай” ва “нега”ларинга жавоб бераман.
Ўқувчи маъқуллаб бошини силкитди.
– Сен хафа бўлганингда ва жаҳлинг чиққанда, ўзингни яхши сезасанми ёки тинч, осойишта пайтингдами?
– Албатта, кейингисида, – жавоб берди ўқувчи. – Лекин айтинг-чи, қандай хафа бўлмаслик мумкин? Бу жуда қийин-ку.
– Сен асосийсини тушунгин, ҳар сафар кимнидир айблаш ёки хафа қилиш қамчиси билан урмоқчи бўлганингда, биринчи бўлиб ўзингни урасан.
***
Ривоятга кўра, турмуш ўртоғи оламдан ўтгач, юртни малика бошқара бошлабди. Юрт тинч, эл фаровонлиги ҳақидаги гаплар бошқа бир юрт подшосининг қулоғига етибди. Зукко ва тадбиркор малика висолига етишиш ҳақидаги орзу унга тинчлик бермай қўйибди. Совчи юборибди, натижа чиқмабди. Қараса, маликага таҳдид ўтказмаса бўлмайдиган. Аёл кишининг жангу-жадалларга уқуви йўқ, деб ўйлабди подшо. “Агар менга турмушга чиқмаса, юртини вайрон қиламан,”- деб элчи юборибди. “Турмуш ўртоғим гарчи дунёдан ўтган бўлса ҳам, унга садоқатимни сақлайман. Илонни инидан яхши сўз чиқаради, яхши сўз ўрнига қиличини қинидан суғурадиган кишига турмушга чиқмайман. Юрт ҳимоясига келсак, тарбиямизни олган фарзандларимиз бор,”- жавоб берибди малика. Подшо маликанинг эли бой бўлса, хазинасида катта миқдорда бойлиги йўқ деб ўйлаб: “Ё яхшилик билан менга турмушга чиқиб, юртларимизни бирлаштирсин ёки хазинасидаги қимматбаҳо нарсаларини совға қилиб юборсин,” – дебди элчига.
Элчини тинглаган малика бисотидаги энг қимматбаҳо кўйлагини олиб келишларини буюрибди. Кўйлакка маликага тегишли қимматбаҳо барча дуру жавоҳирлар қўшиб тикилган бўлиб, турмуш ўртоғи ҳаётлигида совға қилган экан. Элчи кўйлакни подшога олиб бориб кўрсатибди. Кўйлакни кўрган подшо аёл кишининг кўйлагига ғурурини алмаштиргиси келмай, совғани ортига қайтариб юборибди. Элчи қайтариб келган кўйлакни олмай туриб, малика сўрабди:
- Шоҳингиз кўйлакни очиб кўрдими?
- Ҳа, кўрсатдик.
- Унда бу кўйлакни қайта киймайман. Кийишдан ҳаё қиламан. Унинг назари тушган кўйлакни кийсам, эримнинг хотирасига нисбатан хиёнат қилгандай сезаман ўзимни. Чунки менга етишишни орзу қилган подшоҳингиз ўзимни кўрмаган бўлса-да, мени шу кўйлакда тасаввур қилган. Вафосизлик қила олмайман. Уни сотиб эл корига яратинглар, -дебди вазирларига.
***
Қўшни уйларда икки оила турарди. Бирлари доимо жанжаллашади, бошқасида сокинлик ва ҳамжиҳатлик ҳукмрон.
Бир куни олдинги уйдаги хотин қўшниларникидаги тинчликка ҳасад қилиб, эрига айтди:
– Бор ва қарачи, нима қилишаяптики, уларникида ҳамиша осойишталик.
Эр қўшниларникига ўтиб, уйдаги ахволни кузатди: аёл пол юваяпти, эри ташқаридан келаяпти. Хотини ошхонага шошилди, сув тўла челакни кўрмади, унга қоқилди, сув тўкилди. У эридан кечирим сўради:
– Кечирасан, азизим, мен айбдорман.
– Йўқ, сен мени кечир, айбдор менман.
Қўшни эркак ҳайрон бўлди ва уйига кетди. Уйда хотини сўради:
– Хўш, билдингми?
– Ҳа, тушундим: Бизда ҲАММА ҲАҚ, уларда эса ҲАММА АЙБДОР.
***
Бир подшоҳ ўз донолиги билан танилган эди. Шунга қарамай, ҳаёти осойишта эмасди. Бир куни у аллома Тасёга илтимос билан мурожаат қилди:
– Менга ёрдам бер. Бу ҳаётда жуда кўп нарса жахлимни чиқаришга қодир.
Мен кучли хис-туйғуларга дучорман, бу ҳол менга жуда халақит қилади. Бунга Устоз жавоб берди:
– Сенга қандай ёрдам беришни биламан. Бу узукни таққин. Унда: “бу ўтиб кетади!” ибораси ўйиб ёзилган. Сен нимадандир ғазаблансанг ёки кучли суюнсанг, ёзувга кара, у сени ҳушинга келтиради. сен ҳоврингдан тушасан.
Вақт ўтди, подшоҳ Устоз маслахатига амал қилди ва осойишталикка эришди. Лекин кун келди, одатдагидек, узукка қараб тинчланмади, аксинча – янада кучлироқ жаҳли чиқди, узукни панжасидан суғурди ва ҳовузга улоқтиришни хоҳлади, лекин тўсатдан узукнинг ичкари томонида ёзув борлигини кўрди. У синчиклаб қаради ва ўқиди: “Бу ҳам ўтади...”
***



Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish