Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи



Download 466 Kb.
bet21/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Ахлоқ-одоб ўгитлари китобидан
Қўрғошин қалам ёзув чиройли бўлиши учун баъзан ёғочларга ён бериб, ортга қайтади. Сен ҳам гоҳида ортга қайтишдан қўрқма! Камсмтиб сенга зарар берган кимса асли яхшилик қилган бўлади.
***
Бир киши “Аёллар поябзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан”, деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: “Бу гапга нима дейсиз?” дейишди. Шунда ҳаким зот: “Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини поябзал ҳисоблайди.
Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл тождир. Бу кишини маломат
қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар”, деди.
***
Бир ҳаким зотдан: “Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз?” деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди: “Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми?”
***
Энг кўп бахт-саодатга эришиш имкони бор маҳлуқ инсондир. Фақат шарт шуки, у ўзини бошқалар билан солиштиришни бас қилиши керак.
***
Аёл йиғласа, оғзига қўлини қўяди.
Эркак йиғласа, кўзига қўлини қўяди.
Гуноҳ қўпроқ қайси аъзодан содир бўлса, ўша ерни яширгандек...
***
“Ёмонлик фақат ёмонлик ила сўндирилади”, дегувчи кимса ёлғон айтибди. Агар бу сўзнинг эгаси тўғри гапираётганини иддао этаётган бўлса, ёнаётган олов ёнига яна бир олов ёқсин-чи кўрамиз: бу икки оловдан бири иккинчисини ўчирадими ? Шундай экан, сўзнинг тўғриси: “Ёмонлик фақат яхшилик билан бартараф этилади. Чунки олов олов билан эмас, сув билан сўндирилади”.
***
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
- Одамларнинг энг ярамаси, энг ёмони ким?
- Одамларнинг ёмонлик қилаётганлигини кўра туриб, кўрмасликка олган, бепарво, лоқайд бўлганидир, - дея жавоб берди Луқмони Ҳаким.
***
Болалар ҳаётда ўсиб улғаяр эканлар уларнинг толелари икки нарсадан айри бўлмайди: ё бахт-саодат бўлади ёки гумроҳлик йўлига кириб, бахтсиз бўлиб қолади. Болалар қандай қилиб бахтли бўлишлари мумкин. Агар бола ота-онасининг гапига қулоқ солса, уларнинг айтган йўлидан чиқмаса, берган маслаҳатларини жон деб қабул қилса, уларга шунчаки қулоқ солиб қўя қолмай, бутун кучи билан амал қилишга уринса ва доимо ёдида тутса, бундай бола улғайиб албатта бахтли бўлади.
Бола қандай қилиб бахтсиз бўлиб қолади?! Агар у ўз отасининг беғараз, чин кўнгилдан меҳрибонлик билан айтган сўзларига қулоқ солмаса, маслаҳатларини олмаса, бора-бора йўлдан адашади, оқибат-натижада бахтсиз бўлиб қолади. Улар катта бўлганларидан кейин ўз бахтсизликларига ўзларини айбдор деб ҳисобламай, ота-оналарига туҳмат тошларини отишади, бахтсизликларининг сабабчиси қилиб уларни кўрсатишади.
***
Бир куни Анушервон ўзи танҳо ўтирган эди. Кўп ўтмай унинг олдига Юнон, Мубад, Фаррухзод, Бузургмеҳр ва бошқалар кириб келишди.
Анушервон уларга қараб деди:
- Бу катта анжуман бўлди. Келинглар, ҳар биримиз биттадан ҳикматли гап айтайлик, токи сўзимиз бошқаларга ибрат бўлсин!
Сўнг Мубадга қараб:
- Сен нима дейсан? - деди.
Мубад деди:
- Икки нарса борки, улар бир-биридан яхшидир. Масалан, ҳунар билимдан яхши, иш эса яхши сўздан афзал.
Анушервон:
- Кенгроқ тушунтир! - деди.
Мубад давом этди:
- Ҳар кимнинг ҳунари бўлмаса у қуруқ девор билан тенг. Ҳар кимнинг сўзи чиройли бўлса-ю, иши ёмон бўлса, фойдасиз шамол кабидир.
Анушервон Хуршидга караб:
- Сен нима дейсан? - деди.
Хуршид:
- Жаҳонда икки нарса бор, ўша икки нарсадан ҳеч нарса яхши эмас, биринчиси - хурсандчилик, иккинчиси - беозорлик! - деди.
Анушервон:
- Кенгроқ тушунтир! - деди.
Хуршид:
- Ҳар ким борига қаноат қилиб хурсанд яшаса, ҳеч кимга эҳтиёжи тушмайди. Кимки ҳеч кимга озор бермаса, ҳеч кимни хафа қилмаса, ҳеч кимдан хавф етмайди! - деди.
Анушервон Бузургмеҳрга қараб:
- Сен нима дейсан? - деб сўради.
Бузургмеҳр:
- Эй Анушервон, одамлар қуйидаги нарсаларга амал қилмасалар ҳеч қачон хурсандчилик юзини кўрмайдилар, масалан, борига қаноат қилмаса, етолмайдиган нарсасига интилса, бировнинг қўлидаги нарсага тама кўзи билан қараса! - деб жавоб берди.
Анушервон ундан ҳам кенгроқ тушунтиришни сўради.
У деди:
- Хурсанд шундай кишики, нима топса, ўшанга қаноат қилади, топганига шукр қилиб, умрини ғамсиз ўтказади. Тама ва очкўзлик эса ўз жонини қийнашдир. Тамагир ва очкўз киши ҳеч қачон рост йўлдан юрмайди, ҳамиша кўнгли иллатли бўлади. Ҳар ким ўзини яхшилик йўлига солса, ҳамма ёмонликдан омон бўлади, жаҳонда тинч ва осуда яшайди.
Анушервон Юнонга қараб:
- Сен нима дейсан?— деди.
Юнон эса шундай деб жавоб қилди:
- Етти нарса борки, ҳар ким бу етти нарсага амал қилса, дунёда яхши номли бўлади. Биринчи - дунёда донолар маслаҳати билан иш қилса, иккинчи - ўз ватанида бўлса, учинчи - одил бўлса, тўртинчи - сабрли бўлса, бешинчи - қайсар бўлмаса, олтинчи - фойдасидан бошқаларни ҳам баҳраманд қилса, еттинчи - камтар бўлса!
Анушервон Юнондан ҳам бу сўзларни кенгроқ тушунтиришни сўради.
Юнон деди:
- Маслаҳат марваридга ўхшайди, одамларни тош деб ҳисобланса, шу тошлар орасидан бирорта марварид сўз чиқиши мумкин. Ишни ўз жойида муносиб ҳолда қилмасанг, зиёни етади. Одиллик билан иш қилинса, бу ишга ҳеч ким қарши чиқмайди. Сабр ва чидам барча мушкул ишларни енгиш калитидир. Қайсарлик эса энг ёмон хислат. Камтарлик барчанинг ҳавасини ва ҳурматини қўзғатадиган ёқимли одатдир.
Анушервон бу ҳикматларнинг ҳаммасини ёзиб олдиришга фармон берди.
«Жовидони хирад»
***
Луқмони ҳакимдан:
- Нега ҳадеб ўғлингга насиҳат қилаверасан? – деб сўрашди.
У эса жавобига шундай деди:
- Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбият қилгани кабидир. Боғбон ниҳолдан ўсиб чиққан номуносиб шохларни бутаб туради, ён-атрофида эса фойдасиз гиёҳларнинг ўсиб чиқишига йўл қўймайди. Унинг яхши ўсиши учун бутун кучини сарфлайди. Шундай қилинса, ниҳол бақувват бўлиб ўсади. Катта бўлганда ширин-шакар мева қилади. Борди-ю, ортиқча шохлари кесиб турилмаса, ниҳол тез ўсиб етилса-да, яхши ҳосил бермайди, боғбонга эса ундан фойда кам бўлади. Демак, билингки, бола ҳам худди ниҳолнинг ўзидир. Агар у тарбият қилинмаса, ёмон феълларга мубтало бўлади ва фалокат хашаклари ўртасида сўлиб битади!

Боғбондан парвариш кўрмаса ниҳол,


Улғайиб ўсолмас, тополмас камол!

Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish