Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи


- МАВЗУ: МАИШИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ



Download 466 Kb.
bet12/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

3- МАВЗУ: МАИШИЙ ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ КУРАШ.
(БМТ РЕЗОЛЮЦИЯСИ). МАМЛАКАТИМИЗДА ОЛИБ
БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Аёллар ҳуқуқи халқаро ҳамжамият диққат марказидаги масалалардан биридир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми бўлмиш аёл ҳуқуқларига оид бир қатор ҳужжатларни қабул қилган. 1967 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисида”ги деклорация, 1979 йил 18 декабрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенциялар шулар жумласидандир. Ушбу ҳужжатлар халқаро ҳуқуқнинг муҳим манбаи сифатида барча давлатлар миллий қонунчилиги учун меъёрий мезон бўлиб хизмат қилади. Уларда аёлларнинг мамлакат равнақи, жамият ва оила тараққиётидаги алоҳида ўрни эътироф этилиб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлардан фойдаланишда эркаклар билан тенгликни таъминлаш, бу ҳуқуқларни реал рўёбга чиқариш механизмларини вужудга келтириш; аёллар манфаатлари камситилишига ва ҳуқуқлари чекланишига йўл қўймаслик талаби илгари сурилган.


Ушбу халқаро ҳужжатларда аёлларга нисбатан камситиш унинг инсон сифатидаги қадр-қиммати, оила ва жамиятнинг фаровонлигига қарши қаратилгани, мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида эркаклар билан тенг шароитлардаги иштирокига халал бериши ва аёлнинг ўз мамлакати ва инсониятга хизмат қилишда имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқаришига тўсқин эканлиги баён этилади. “Аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш тўғрисида”ги деклорация 11 моддадан иборат бўлиб, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясида белгиланган нормаларга тўла мос келади. Унда барча одамлар эркин ҳамда ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқларида тенг бўлиб туғилишлари, жинсидан қатъий назар, унда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлишлари лозимлиги белгиланган.
Хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш йўлида БМТ Бош Ассамблеясининг Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция ҳам алоҳида ўрин тутади. 21-моддадан иборат бўлган мазкур Конвенцияда хотин-қизларнинг камситилиши тушунчасига қуйидагича таъриф берилади:
“...сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаровий ва бошқа соҳаларда оилавий шароитларга кўра, эркак ва аёлларни ҳар қандай фарқлаш, жинсий белгиларга кўра истисно қилиш, чеклаш, тан олмаслик, йўққа чиқаришни англатади”.
БМТнинг Бош Ассамблеяси 25 ноябр кунини 1999 йилнинг 17 декабр кунида қабул қилинган 54/134 рақамли қарори билан Халқаро Аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш куни деб эълон этиб, барча ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотларни мазкур кунда жамоатчиликни ушбу долзарб муаммо ҳақида хабардор этишга бағишланган тадбирларни ташкиллаштиришга чақирди.
Аёллар ҳуқуқини ҳимояловчи фаоллар 25 ноябр кунини аёлларга қарши тажоввузларни буткул йўқ қилиш куни сифатида 1981 йилдан бери нишонлаб келади. Мазкур сананинг нишонланиши 1960 йилда Доминикан Республикасининг раҳбари Рафаэл Трухилио (1930-1961) буйруғи билан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари – уч Мирабал опа-сингилларининг ваҳшиёна ўлдирилишидан кейин одатга кирган.

Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish