Ҳирсий зўравонлик
Кимдир сизнинг ихтиёрингизга зид равишда, жисмоний ва ҳиссий тазйиқ ўтказиб, жинсий жиҳатдан «шилқимлик» қилиб, ғазабингизни қўзғатса ёки қалбингизга қўрқув солса, ёхуд кўнглингизни чўктирса, бу ҳолат ҳирсий зўравонликдир.
Хатто, сизга тегинишларини истамаслигингизни аниқ билдирсангиз ҳам, сизга қаҳр билан тикилиб, беодоб сўзларни айтганларида, ўзингизга нисбатан қилинаётган шилқимликка чек қўя олмаслигингиз эҳтимол. Сиз у одамни яхши билишингиз, ҳатто қариндоши бўлишингиз мумкин. Бундай вазиятда кишилар кўпинча, улар билан жинсий муносабатда бўлишингиз учун, иғвогарлик йўлини тутишлари, товламачилик қилишлари ёки сизга кўп миқдорда пул таклиф қилишлари мумкин. Бу ҳирсий зўравонлик дейилади. Ҳар ким, ҳар қачон ва қаерда бундай ҳодисага дуч келиши хеч гaп эмас.
Ҳирсий зўравонлик қўрқитиш, дўқ-пўписа, хўрлаш ва зўрлик билан амалга оширилиши мумкин. Ўғил болалар ҳам, қиз болалар ҳам жинсий зўравонликка дуч келишлари эҳтимолдан холи эмас. Кўпроқ қизлар зўравонлик қурбони бўлишади. Одамларни зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилувчи қонунлар мавжуд бўлса-да, бундай зўравонлик ва зўрлашлар тўғрисида қонун ҳимоячиларига камдан-кам хабар берилади ва муҳокама қилинади. Нима учун бундай?
Чунки кўпчилик одамлар зўрлаш қурбони бўлган кишини қоралашади. Бироқ шуни ёдингизда тутингки, зўравонлар қилаётган иш жиноят бўлиб, улар жазоланиши лозим. Улар оғиз очмаслигингиз учун сизга таҳдид солиши ёки товламачилик қилиши ҳам мумкин. Чунки ҳеч кимга айтолмаслигингиздан унинг кўнгли тўқ. Бирок, бошингизга мусибат тушган экан, ўзингиз ишонган, сизни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган бирор одамдан маслаҳат олишга ҳаракат қилинг. Бундай одам онангиз ёки дўстингиз бўлиши мумкин. Буни қилиш сиз учун оғиp бўлиши, уялишингиз мумкин. Лекин сиз қўрқувни енгиб, ҳақиқатни айтишга
ўзингизда жасорат топишингиз керак.
Айрим одамлар зўрлик қурбони ўзини айблаши керак дейишлари, ўзини тутиши ёки кийиниши билан шу ҳолатни келтириб чиқарган деб ўйлашлари мумкин. Шуни ёдингизда тутингки, ҳақиқат - бу эмас. Сизни қоралай олмайдилар. «Йўқ» деган сўзингиз «йўқ»лигича қолиши лозим. Агар ёрдам изламасангиз, бу ҳодисанинг оқибатлари сизни узоқ вақт таъкиб қилади ва қийнайди.
Агар бундай ҳодиса сизнинг дўстингиз билан содир бўлса, унинг ёнида бўлишингиз энг яхши кўмакдир. Аксарият ҳолларда зўравонликдан сўнг одамнинг ўзига келиш жараёни қийинчиликлар билан ўтади. Энг муҳими -зўрланган одам мададга муҳтожлигини, у ўзини айбдор ҳис этмаслиги кераклигини ва унга маломат қилмаслик лозимлигини тушунишидир. Бу ҳодиса ҳар қаерда, ҳар қачон, кундузи ҳам, кечаси ҳам рўй бериши мумкин. Кечқурун ёлғиз юрмасликка ҳаракат қилинг, қоронғу жойларга борманг, ўзингиз яхши билмайдиган одам билан юрманг.
Нафс
Бир бой давлатмандлигидан керилиб, шайхга дебди:
- Сизга қанча пулу олтин керак бўлса, мана мендан сўранг!
- Йўқ, - дебди шайх. Мен қулимнинг қулидан нарса сўрамайман!
- Ие, қанақасига сизга қул бўлай?
Шайх жавоб берибди:
- Нафс менинг қулим, сен эса нафснинг қулисан!..
Do'stlaringiz bilan baham: |