Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи


- МАВЗУ: СТРЕССНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ



Download 466 Kb.
bet11/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

4- МАВЗУ: СТРЕССНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШ
Стресс бу — сиз билан бўлиб ўтган нарса эмас,
балки сиз уни қандай қабул қилишингиздир.

Одам соғлиги уни ҳаётий инқирозлардан ва сиқилишлардан огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш қанчалик муҳим нарса.Доимий ҳаётий ташвишлар ва ундан келиб чиқадиган кучланиш, зўриқиш ҳолати борган сайин одатий тус олади. Замонавий бошқариш фаолиятини ўзи жадал тезлашуви натижаси ўлароқ одамни ҳаёт ритмининг ҳаддан ортиқ зўриқиб ишлашига олиб келади.


Стресс—бу хаяжонланишнинг юкори нукгасидир. Стресс, қўрқув даврида қонга адреналин қуйилади. Бу эса қўшимча куч пайдо бўлишига ёрдам беради.
Замонавий инсон ўзи хоҳламаган ҳолда кучли стресс режимида яшайди ва унда мунтазам равищда асаб зўриқиши тўпланиб боради. Баъзи кишилар атрофдагиларга бақириб бу холатдан осон чикиб кетадилар. Шундай кишилар борки, ўзларининг тарбияси кучлилиги ва маданиятлилиги билан ҳаммасини ичларига ютадилар ва бу билан саломатликларига зарар қиладилар.
Бундай хиссий зўриқиш вазиятларидан чиқиб кетишнинг бошқа йўллари мавжудми? Албатта!
Вазиятдан келиб чиққан ҳолда стрессдан сақланишда шахсий
дастурингиз бўлсин, яъни:
Биринчидан, организмдаги ҳиссий зўриқишни фақатгина бақириш билан эмас, балки турли жисмоний машқлар билан ҳам бартараф қилиш мумкин. Масалан, катта тезликда юқори қаватга кўтарилиш, велосипедда учиш, ўтин ёриш, бовлинг ўйини, караоке ёрдамида қўшиқ айтиш, мусиқа тинглаш, рақс тушиш, қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бирон бир машғулотлар билан шуғулланиш яъни тикувчилик, тўқиш, бисер тўқиш, ва хок.
Иккинчидан, салбий кечинмаларни ижобий хис-туйғулар билан алмаштириш. Энг осони неврологларнинг маслаҳатига кўра вазиятни жиддий қабул қилмаслик ва бу ҳолатдан кулгили бирор сабабни топиб қах-қах отиб кулиш керак. Бу усул хам организмдаги тангликни енгиб ўтишга ёрдам беради.
Учинчидан, совуқ сувда юзни ювиш, муз бўлаги билан юзни артиш ва шу билан бирга совуқ сув ичиш жуда яхши чорадир.
Тўртинчидан, агар имкон бўлса ёқтирган куйингизни эшитиш. Бу усул тезда агрессияни бостиришга ва кайфиятни кўтаришга ёрдам беради. Оз вақтдан сўнг ўзингизни яхши ҳис қилишингиз ва бўлиб ўтган воқеани эсдан чиқаришингиз мумкин.
Кайфиятни кўтаришнинг оддий усулларига ширинликлар билан ўзини сийлаш, харид қилмасада дўкон ва расталарни айланиш, яқин инсонлар билан сайилгохларга бориш, табиат қўйнида дам олишларини уюштириш, уй ва ошхоналарни тозалаш ва ичидаги жихозларни жойларини ўзгартириш ҳам инсонга қувонч бахш этади.
Инсонда доимо муаммолар бўлади. Ҳаётда муаммоларнинг бўлиши муқаррар;
— Бир муаммони ҳал қилгач, иккинчиси туғилади;
— Биринчи муаммодан кейин инсон, албатта, иккинчисига дуч келади;
— Ҳар қандай чиқарилган қарор бугун тўғри бўлса, эртага нотўғридек туюлади;
— Муаммони ҳал қилиш вақти бор, шунинг учун инсонга сабр - тоқат керак;
— Ўз ҳаётингизни такрорланмас деб билинг;
— Ҳар бир одам хато қилишини унутманг;
— Стрессда чўмилиш хавзасига ёки спорт залига бориб шуғулланинг;
— Оилангиз даврасида дам олинг;
— Ҳайвонот боғига бориб, ҳайвонларни томоша қилинг;
— Стрессда эркаклар машина тузатишини, гараж тозалашини, аёллар эса кўпроқ магазин, бозорларга боришини унутманг;
— Стрессда оптимист одамлар билан қизиқарли мавзуларда суҳбатлашинг.



Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish