Майхўрлик. Алкоголизм жамият муаммоси бўлиб, бу босқинчилик, зўравонлик, ўғирликлар, майда безориликлар – булар бир қарашда жамият муаммоси, аммо ана шу юқорида қайд этилган жараёнларнинг деярли барчасида инсон саломатлигига жисмонан, руҳан, қолаверса, ижтимоий-иқтисодий зарар етказилади. Унинг оилада юзага келтирадиган муаммоларига бир назар солсак, бунданда ачинарли ва жирканчли ҳолларни кузатиш мумкин. Оилаларнинг бузилиши, етим-есир болаларнинг кўпайиши, майиб-мажруҳ фанзандларнинг дунёга келиши, янги туғилган чақалоқлар орасида касалланиш даражасининг ошиши, болалар ўлими эҳтимолининг ошиши бундан ташқари, бундай оилаларда қаровсиз, назоратсиз болаларнинг кўпайиши ва ниҳоят жамиятнинг асосини ташкил
этмиш оиланинг парокандаликка юз тутишига олиб келади.
Маст кишидан ақл, ҳаё ва сабр кетади. Модомики, инсон шулардан ажралар экан, одамгарчиликдан чиқади.
Бу ва кўпгина бошқа салбий иллатлар, ярамас, хунук, жирканч одат-сарқитлардан сақланиш керак. Агарда кимда-ким, ана шу иллатларнинг бирига йўлиққан бўлса, дарҳол ундан қутилиш чорасини кўрмоғи зарур. Бошқача айтганда, бу иллат, бу хунук, ярамас, жирканч одатдан “даволаниш” керак
Ўғирлик. Инсонга тегишли бўлмаган моддий ва маънавий қийматга эга нарсаларни эгасининг рухсатисиз ёки олдиндан уни бу ҳақида огоҳлантирмай туриб ўзлаштириб олиш ёки фойдаланиш тушунчасини англатади. Ўғирлик натижасида жабрланувчилар албатта кўрадиган ёки кўришлари мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ёки уни камайтириш чораларини кўрмаслик ўғирликнинг оғирлаштирувчи ҳолати ҳисобланади.
Ўғрилик баъзан ҳайвонот дунёсида ҳам, яшаш учун кураш воситаларининг
биттаси шаклида намоён бўлади. Аммо ҳайвонот оламида ўғрилик тасодифий, эпизодик табиатга эга, масалан овқат маҳсулотларини ўғрилаш шаклида. Ҳайвонлар орасида фақат ўғриликка ихтисослашган турлар ёки индивидлар бўлмайди, бунинг сабаби ойдин - ҳайвонот оламининг моддий бойликлари жуда чекланган, бу бойликларнинг доимий ва тикланиб турадиган захиралари йўқ, маънавий бойликлар эса ҳайвонот оламида умуман бўлмайди. Одамларга хос бўлган ўғриликнинг мотивацияси жуда содда.
Бу – шахс учун керакли бўлган бойликларга, бошқа усуллар билан амалга ошиши қийин ёки умуман мумкин бўлмаган ҳолларда, қисқа ва тезкор йўл билан эришиш, бунда «вақтинча» хуқуқий ва ахлоқий меъёрлар билан ҳисоблашилмайди. Бирор нарсадан ким фойдаланиши мумкинлигини фақат унинг эгаси ҳал қилади. Айтайлик, сиз ўртоқларингиз билан ўйнаш учун уларнинг уйига бордингиз. Уларнинг уйидан бирор нарсани ўз уйингизга олиб кетишингиз тўғри бўлармиди? Йўқ, ўртоқларингизнинг ота-онаси рухсат бермаса, олишингиз нотўғри бўлади. Агар бирор нарсани берухсат олсангиз, бу ўғрилик ҳисобланади.
Қизиқ, нима учун сизда ўғирлаш васвасаси пайдо бўлиши мумкин? Чунки сизга тегишли бўлмаган нарсани олишни хоҳлаб қоларсиз. Ҳатто атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам, бирор нарсани олаётганингизни ким кўриб туради? Албатта буюк қудратли зот Оллох.Ўғрилар каламушдек писиб, беркиниб яшашга маҳкум бўлади. Тинч, фароғатда яшаш имкони ўғрига берилмайди. Вабодан қочгандай одамлар ўғридан қочадилар. Ўғрининг оила аъзолари ҳам эл-юртга қўшила олмай ёлғиз яшашга маҳкум бўладилар. Нафақат ўзи, балки яқинларининг ҳам бахтсиз бўлишларига сабаб бўлади. Уйида ўғриси бор оиладан қиз олмайдилар, ўғри бор уйга қиз бермайдилар. Бир марта бу иш билан шарманда бўлган умр бўйи тавқи лаънатдан қутила олмайди. Қадимда бундай “ҳунар” эгаллаганларнинг қўллари чопилган. Ҳозир қўллари чопилмаса ҳам, қамоқ жазосидан ташқари ундан оғирроқ жазо – эл назаридан қолишга “сазовор” бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |