Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи


Донишмандлардан бири шунга ишора қилиб



Download 466 Kb.
bet8/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Донишмандлардан бири шунга ишора қилиб:
“Душманларим тош отди, парво қилмадим. Дўстларим отган гулдан бошим ёрилди”, - деган экан. Демак, инсон ўзига яқин бўлмаган, дўст ҳисобламаган одамлардан етадиган азиятларга улар ҳарчанд катта ва оғир бўлмасин, бардош бериши мумкин. Аммо, дўст деб билган инсондан содир бўладиган кичик азиятни ўзига қаттиқ олар экан.
Оила деб аталган олий қадрият инсондан бир қатор умуминсоний туйғу ҳамда фазилатларни талаб қилади. Негаки, инсоний туйғулар барқарор бўлган оилагина юксалади. Аксинча инсоний туйғулардан узоқлашган оила бир кун парокандаликка юз тутади. Оилани пароканда қиладиган ишлардан энг хавфлиси хиёнатдир. Берунийнинг асарларидан бирида оила ва никоҳ масалаларига путур етказадиган омил – зино қораланган.
Оилада бахтли бўлиш учун талаб қилинадиган энг асосий нарса ишонч ва садоқатдир. Бевафолик бевафо ва унинг турмуш ўртоғигагина эмас, балки яна фарзандларга ҳам салбий таъсир қилади. Бу таъсир доираси уларнинг ота-оналари ва қариндошларини ҳам ўз ичига олади. Асосий зарарни бевафолик қилган киши кўради. Унинг ишидан барака, рўзғоридан путур кетади. Ҳаттоки ўзи ҳам виждонсиз, ёлғончи эканлиги ҳақида ўйлай бошлайди. Шу тахлит муносабатларни давом эттирса, ўта виждонсиз, инсофсиз киши бўлади. Хиёнаткорлар жуда кўп нарсалардан жудо бўладилар. Турмуш ўртоғидан, болаларидан, тинчидан, ҳурматидан, балки ишидан, мартабасидан, ҳатто...
Ношукур ҳаётдан тинимсиз нолийверади. Тўғри, баъзан кишилар “тўлиб” кетганда кимнингдир елкасига бошини қўйиб, йиғлаб олиб енгил тортадилар. Агар бошига мусибат тушганда яқин кишиси билан “ҳасратлашиш”са, йиғлаб енгил тортса меъёрий ҳол ҳисобланади. Аммо арзимаган воқеалардан фожеа ясаб, кўринганга ҳасрат қилавериш ахлоқсизликдир. Хулқида ношукурлик шаклланган кишилар учун кунда нолишга мавзу топилиб туради. Улар учун бахт деган тушунчанинг ўзи эртак. Бундай кишилардан узоқроқ юрган маъқул. Уларни узоқ тинглаш натижасида, сизда ҳам “заҳарланиш” жараёни бошланади. Яхшиси ҳаётдан завқ олиб яшашга ўрганинг. Яшаётганингиз (кўраётганингиз,
эшитаётганингиз, юраётганингиз, соғлигингиз...) ўзи бахт эмасми?


Қимор
Бу ўйинга мубтало бўлсанг, иззаттингни, мол-мулкингни йўқотасан. Жонингни ва оилангни хавфга қўясан. Ҳар ишнинг чегараси бор, аммо қиморбозлик чегара билмайди. У инсонни бахтсизликка бошлайди. Энг ёмони қимор оддий карта ўйнашдан бошланади. Гаров боғлашиш, ҳар қандай ўйинни ўртага пул қўйиб ўйнаш давоси йўқ балога йўлиқиш деганидир.



Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish