ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИДАН ҚАЙТГАН ШАХСЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТГА ҚАЙТА МОСЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ
Инатуллаев Бахромжон Боқижонович
Наманган давлат университети Ижтимоий-маданий фаолият ва мусиқа таълими кафедраси доценти в.б.
Резюме: Мазкур мақолада жазони ўташ муассасасидан қайтган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга қайта мослаштиришнинг зарурати, реижтимоийлашув жараёнининг босқичлари, қайта мослашувчи шахсларнинг сифат кўрсаткичлари, қайта мослашув динамикаси ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: Шахс, маргиналлик, ижтимоий муҳит, ижтимоий масъулият, реижтимоийлашув, ижтимоий профилактика, қадриятлар, ижтимоий институтлар, реижтимоийлашув тамойиллари, реижтимоийлашув динамикаси, рекрация
Начало формы
Конец формы
Бугун Ўзбекистон Республикаси ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар замирида аҳолининг турли қатламини ижтимоий муҳофазалаш, уларнинг жамиятда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини тушунибгина қолмай, унинг фаол иштирокчисига айлантириш масаласи турибди. Бу жараёнда эса жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахслар ҳам муҳим аҳамият касб этиб, уларни ижтимоий ҳаётга қайта мослашлаштириш долзарб масаладир. Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахслар одатда икки ҳолда яъни жазо муддатини тўла ижро этган ва муддатидан аввал озод этилиши мумкин.
Кундалик ҳаётда турли сабабларга кўра хулқ атворида ўзгаришлар юз берган, жиноят йўлига кириб қолган, лекин бугун қилган ишидан пушаймонлик ҳисси мавжуд фуқароларга хукумат томонидан кечиримлилик тамойили асосида ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда. Қонунга риоя қилмаган, бироқ ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг амалдаги ёрқин ифодасидир. Биргина 2017 йил 29 сентябрда Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши билан 2700 нафар махбус жазони ижро этиш муассасасидан озод этилди, айрим махбусларнинг жазоси озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазо турига алмаштирилди. Мазкур ҳужжат амнистия актларидан фарқли равишда маҳкумнинг, ўз айбига иқрорлиги ва пушаймонлиги, ижтимоий ҳолатини қамраб олади. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг давомийлигини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ПФ-5439-сонли фармонининг қабул қилинишида ҳам кўриш мумкин. Унда “афв этиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан афв этиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳуқуқи берилган шахс (орган)лар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма шаклда берилиши”[2.] белгилаб қўйилган. Бу ўз навбатида маҳкумнинг авф этилишининг асосий ташаббускори давлатгина эмас балки маҳкумнинг ўзи бўлиши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахсларни ижтимоий ҳаётга қайта мослаштириш учун муҳим пойдевор вазифасини ўтайди.
Бу ўз ўзидан социология фани олдига турли масалаларни қўядики , бу биринчи навбатда жамиятдаги ижтимоий муҳит ва жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахсларнинг ана шу муҳитга мослашиш масаласидир.
Ижтимоий муҳит – бу инсоннинг яшаши ва ишлаши учун уни ўраб турган ижтимоий, моддий ва маънавий шарт-шароитлар. Муҳит кенг маънода (макромуҳит) ижтимоий-иқтисодий тизимни - ишлаб чиқарувчи кучлар, ижтимоий муносабатлар ва тартиб қоидалар мажмуини, жамиятнинг ижтимоий онг ва маданиятини ўз ичига олади. Тор маънодаги ижтимоий муҳит (микро муҳит) бевосита инсонни қуршаб олган оила, меҳнат, ўқув ва бошқа гуруҳлардан иборат. Ижтимоий муҳит шахснинг шаклланишига ва ривожланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Айни вақтда инсоннинг ижодий фаоллиги, фаолияти таъсирида ижтимоий муҳит ўзгаради, бу ўзгаришлар жараёнида одамларнинг ўзлари ҳам ўзгаради.[3.]
Жазони ўташ муассасасидан қайтган шахслардаги турли психологик ўзгаришлар натижасида оила муҳити, ундаги ўзаро муносабатлар йўналишларини йўлга қўйиш ўзига ҳос мураккаб жараёндир.
Бу бир қатор омилларга бориб тақалади. Биринчидан, оила аъзолари ёшидаги ўзгаришлар, хусусан уларнинг ёш даври психологияси. Иккинчидан, жамиятда рўй берган ижтимоий сиёсий ўзгаришлар. Учинчидан, жазони ўташ муассасасидан қайтган шахсларнинг ўзида юз берган ўзгаришлар, хусусан маргиналлик ҳолати. Бу жараёнда эса бу тоифа шахслар учун реижтимоийлашув жараёни жуда муҳим хисобланади.
Реижтимоийлашув – йўқотилган ижтимоий қадриятлар ва мулоқот қилиш, шахс ҳаёти фаолияти тарзи, хулқ-атвори тажрибасининг тикланиши бўлиб реадаптация асосида рўй беради. Бу жараённи қуйидаги уч босқичда ташкил этиш мумкин:
1. Реижтимоийлашув сифат кўрсаткичлари ва уларнинг даражасини аниқлаш;
2. Реижтимоийлашув профилактикаси;
3. Реижтимоийлашув мониторинги.
Жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашуви биринчи навбатда уларнинг реижтимоийлашув сифат кўрсаткичлари ва уларнинг даражасини аниқлаш зарур. Улар қуйидагилардан иборат бўлади:
Сифат кўрсаткичлари
|
Қуйи даража
|
Ўрта даража
|
Юқори даража
|
Ўрганиш методикаси
|
Ижтимоий масъулият
|
Жамиятдаги ўзгаришлардан хабардор эмаслик;
Фарзанд тарбиясига эътиборсизлик;
Ижтимоий институтлар ҳақида маълумотга эга эмас
|
Жамиятдаги ўзгаришлардан хабардорлик;
Фарзандлар тарбияси билан юзаки шуғулланиш;
Ижтимоий институтлар ҳақида маълумотга эга
|
Жамиятдаги ўзгаришлардан хабардор ва унга ижобий муносабат билдириш;
Фарзанд тарбиясига жиддий эътибор қаратиш;
Ижтимоий институтлар фаолиятида иштирок этиш
|
Ижтимоий сўровнома
|
Руҳий ҳолат
|
Руҳий зўриқиш
Тажовузкорлик: негативизм;
Ёлғизлик хисси кучли;
Жавобгарликни бошқалар зиммасига юклаш;
|
Хавотирлик
Тажовузкорлик: Шубхаланувчанлик;
Ёлғизлик хисси ўртача;
Жавобгарликни ўзи ва бошқалар зиммасига юклаш;
|
Хотиржамлик
Тажовузкорлик: айбдорлик хисси мавжудлиги;
Ёлғиз эмас;
Жавобгарликни ўз зиммасига олиш;
|
Тейлорнинг бозовталанишни аниқлаш методикаси,
Тажовуз холати ташхиси
Бас Дарки тести,
Ёлғизликни ўлчашнинг модификациялашган шкаласи, субъектив назорат даражасини аниқлаш тести
|
Касбий билим, малакаси ва даромад даражаси
|
Муайян касбий билим, малакага эга эмаслик;
Иш жойи мавжуд эмас; Моддий эҳтиёжлар хажмидан паст
|
Муайян касбий билим малакага эга;
Иш жойи мавжуд ; Моддий эҳтиёж хажмига тенг
|
Муайян касбий билим малакаларга эга ва унинг қўллай олиш;
Иш жойида ўз ўрнига эга; Моддий эҳтиёжлар хажмидан юқори
|
Ижтимоий сўровнома
|
Саломатлиги
|
Саломатлик даражаси паст, рекрацияга эҳтиёж мавжуд;
|
Саломатлик даражаси яхши;
|
Саломатлик даражаси юқори.
|
Тиббий ташхис
|
Ижтимоий ҳаётга қайта мослашиш даражаси аниқланган фуқаролар билан кейинги босқичдаги фаолият қуйидагиларни компонентларни ўз ичига олиши зарур:
Ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларига доимий риоя қилиш зарурлиги ҳақида ишончини юзага келтириш;
Шахсда етишмайдиган ижобий сифатларни тарбиялаш ва қандай салбий хислатларни йўқотиш чораларини кўриш;
шахслараро муносабатларда қайта тарбиялашга имкон берувчи тизимни шакллантириш;
Ижтимоий институтлар фаолиятида иштирок этиш;
Миллий анъана ва қадриятларни намоён қилувчи ижтимоий-сиёсий, маданий тадбирларни ташкил этиш;
Касб-ҳунарга йўналтириш;
Моддий қўллаб-қувватлаш;
Тиббий профилактика ишлари.
Бу жараён қуйидаги тамойиллар асосида ташкил этилиши лозим бўлади:
Индивидуал йўналтирилганлиги;
Мунтазамлилиги;
Фойдалилиги;
Мажбурламаслик;
Шахсга ташаббуслик ва иродасини намоён этиши учун имкон бериш.
Бу фаолият натижасида жазони ўташ муассасасидан озод этилганларнинг шахсиятида ўзгаришларни юзага келтириш баробарида уларни жамиятнинг ажралмас қисмига айлантириш, хусусан порлоқ келажакка ишончни покиза туйғулар воситасида шакллантирилиши кузатилади ва бу мунтазам ўрганиб борилиши керак. Шу ўринда яна бир муҳим масалани алоҳида таъкидлаш керакки, бу тоифа шахслар биринчи навбатда оила муҳитига мослашиши бу муваффақият биринчи нишонасидир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз... . Бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли”.[1.]
Шахсни ижтимоий ҳаётга қайта мослашиш кўрсаткичлари ўсиш динамикаси мониторинги қуйидаги сўров асосида ташкил этилиши мумкин:
Қуйида берилган фикрларнинг ҳар бирига ўз муносабатингизни билдиринг. Фақат битта жавоб вариантини танланг.
№
|
Сўров мазмуни
|
Ха
|
Йўқ
|
Билмадим
|
1
|
Мен ўз ҳаётимдан мамнунман
|
|
|
|
2
|
Мени оилам, яқин қариндошларим яхши кутиб олди
|
|
|
|
3
|
Ота-онам ва фарзандлар тарбияси учун мен масъулман
|
|
|
|
4
|
Мен оиламни келажагини тасаввур эта оламан
|
|
|
|
5
|
Мен касб-ҳунарни ўрганишни хохлайман.
|
|
|
|
6
|
Мен жамиятнинг маълум бир соҳасида меҳнат қилишни истайман
|
|
|
|
7
|
Менга жамоа бўлиб ишлаш мақул келади
|
|
|
|
8
|
Мен тадбиркор бўлмоқчиман
|
|
|
|
9
|
Мен дустлар даврасида бўлишни ёқтираман
|
|
|
|
10
|
Мен жамиятнинг бир бўлагиман
|
|
|
|
11
|
Мен ижтимоий соҳада юз бераётган ижобий ўзгаришларни хис этяпман
|
|
|
|
12
|
Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳалқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишига ишонаман
|
|
|
|
1.Оилавий ҳаёт шкаласи 1,2, 3, 4
2.Фаолият шкаласи 5,6,7,8
3.Ижтимоий ҳаёт шкаласи 9,10,11,12
Хар бир “Ха” жавоб учун 2 балл
Хар бир “Йўқ” жавоб учун 0 балл
Хар бир “Билмадим” жавоб учун 1 балл
Максимал балл хар бир шкала учун 8 балл
Мослашиш даражаси
|
Қуйи
|
Ўрта
|
Юқори
|
Изох
|
Оилавий ҳаёт шкаласи
|
1-3
|
4-6
|
7-8
|
|
Фаолият шкаласи
|
1-3
|
4-6
|
7-8
|
|
Ижтимоий ҳаёт шкаласи
|
1-3
|
4-6
|
7-8
|
|
Мониторинг натижаси жазони ўташ муассасасидан қайтган фуқаролар билан олиб бориладиган фаолият давомийлигини белгиловчи асосий манба хисобланади.
Хулоса қилиб айтганда жазони ўташ муассасасидан қайтган фуқаролар билан олиб борилган тизимли фаолият жамиятда ижтимоий барқарорлик кафолатлайди. Чунки, соғлом маънавий муҳит хукмрон булган оиладагина бунёдкор халқ ворислари камол топиши, шунингдек, жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли сонини камайиши ҳамда моддий ва маънавий бойлик яратишга қодир шахсни тарбиялаш билан ҳарактерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |