Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet146/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Таъсир механизми: адреналин ва норадреналинни пресинаптик мембранадан ажралишини оширади, уларни қайта нейронал шимилишини камайтиради. МИТдан триглицеридларни сўрилишини камайтиради, уларни синтезини сусайтиради, холестерин миқдорини қонда камайтиради, ўртача антидепрессив таъсирга эга. Кам қувват пархезга риоя қилишни осонлаштиради.
Нохуш таъсири: уйқуни бузилиши, оғиз қуриши, кўнгил айнаш, қабзият, аллергик реакциялар, асабийлашиш.
ФЕНФЛУРАМИН – МНСга седатив таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради. Қон босимини ўзгартирмайди.
Таъсир механизми: бош мияда серотонин миқдорини камайтиради, чунки уни ажралишини оширади, қайта нейронал сўрилишни камайтиради ва алмашинувини кучайтиради. Бундан ташқари фенфлурамин дофамин рецепторларини сусайтиради. Препарат периферик тўқималарда глюкозани ўзлаштиришини оширади, триглицеридларни МИТдан сўрилишини ва уларни синтезини пасайтиради. Липолизни кучайтиради.
Нохуш таъсири: дорига тобелик, уйқучанлик, депрессия, МИТнинг яллиғланиши. Катта дозаларда кайф беради. Баъзан дорига қарамлик ривожланади.

СЎЛАК БЕЗЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ВОСИТАЛАР.


КУЧАЙТИРУВЧИЛАР: пилокарпин, карбохолин, антихолинэстераз воситалар-прозерин;
СУСАЙТИРУВЧИЛАР: атропин.
Асосан гиперсаливацияда қўлланилади (гижжалар инвазияси, паркинсонизм, оғир металл тузлари билан заҳарланганда)

МЕЪДА ФУНКЦИЯЛАРИНИ БУЗИЛИШИДА ҚЎЛЛАНУВЧИ ВОСИТАЛАР.


Меъданинг секретор ва мотор функциялари адашган нерв ва МИТ гормонлари орқали бошқарилади. М-н: гастрин, гистамин. Адашган нервни қўзғатилса, меъда секрецияси кучаяди. Кўпгина организмда ҳосил бўлувчи моддалар (секретин, холецистокинин–панкреозимин, простагландин Е2, ичак томирларини фаоллаштирувчи пептид VIP ва меъда секрециясини сусайтирувчи пептид GIP) аксинча меъда секрециясини пасайтиради. (VIP- Vasoactive intestinal peptide), (GIP-Gastric inhibitory peptide)
Меъда ширасининг овқат ҳазм қилиш хусусиятини кераклича таъминлаш учун, меъда безларига фармакологик таъсир кўрсатиши керак. Ушбу безларни фаоллиги сусайганда, кучайтирувчи воситалар ёки ўрнини олувчи воситалар қўллаши керак .Гиперфункциясида эса, аксинча ингибиторлар қўлланилади.
Гастрин, гистамин ва экстрактив моддалар асосан ташхис қўйиш мақсадида қўлланилади. Агар меъда секрециясининг сусайиши – функционал ўзгаришлар туфайли юзага келган бўлса, ушбу воситалар меъда ширасини ажралишини кучайтирадилар, лекин органик жароҳат туфайли бўлса, бундай бўлмайди. Ташхис учун энг яхши восита бўлиб, гастрин ҳисобланади. У овқат қабул қилингандан кейин меъданинг антрал қисмида ҳосил бўлиб, қонга сўрилади ва меъданинг фундал қисмидаги безларга таъсир кўрсатиб, уларда секреция жараёнини кучайтиради. Гастрин таъсир кучи бўйича гистаминдан анча кучли бўлиб, танлаб таъсир этади. Гастрин гистамин каби Нсl ва пепсиногенни, Каслнинг ички омилини ажралишини, ҳамда меъда ости бези секрецияси ва ўт ҳосил бўлишини кучайтиради. Тиббиёт амалиётида синтетик гастрин-пентагастрин қўлланилади. У 2 полипептиддан иборат бўлиб, ҳар бири 5 та аминокислотадан иборат, гастрин молекуласи эса 17 аминокислотадан иборат.
ГИСТАМИН – Н2 рецепторларини қўзғатиб, меъда шираси ва унинг жавҳарлилигини кучли даражада оширади. Гистаминнинг таъсир доираси кенг. У қон босимини пасайтиради, капиллярлар ўтказувчанлигини оширади, бронхоспазм чақиради, ичак спазмига олиб келади. Шу сабабли гистаминни киритишдан аввал, беморларга антигистамин восита берилади, чунки улар гистаминнинг меъда ширасига таъсиридан бошқа ўзгаришларни бартараф этадилар. СО2 гази билан газланган маъданли сувлар ҳам меъда секрециясини оширадилар ва улар даво сифатида қўлланилади. Меъда ширасини ишлаб чиқариш кескин камайса ёки умуман ишлаб чиқарилиши тўхтаса, унинг ўрнига табиий меъда шираси (Succus gastricus naturalis), пепсин (Pepsin – 0.2-0.5 г), суюлтирилган хлорид кислотасини(Acidum hydrochloridum dilutum) ишлатиш мумкин. Tabuletta Acidum-pepsini (1қисм пепсин ва 4 қисм ацидин–бетаин гидрохолидиндан иборат бўлиб, меъдада гидролизланади ва эркин HCl ҳосил бўлади). Табобатда меъда шираси, ацедин-пепсин таблеткалари ва пепсин асосан ахилия, гипоацид ҳолатларда қўлланилади .

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish