Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet142/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Қўлланилиши: ГБ (хафақонлик) ва унинг ҳуружларида (криз). Препарат қўллашни тўхтатиш аста-секин амалга оширилади, чунки бекор қилиш синдроми ривожланади (уйқусизлик, гипертензив криз).
МЕТИЛДОФА – организмда α-метилнорадреналинга айланади, у эса клофелинга ўхшаб МНСдаги α-адренорецепторларни қўзғатади ва қон босимини бошқаришда иштирок этувчи нейронлар фаоллигини сусайтиради. Метилдофа МНСга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва уйқу чақиради. МИТдан ичилганда, препаратнинг 50%гачаси сўрилади. Гипотензив таъсири 4-5соатдан сўнг бошланиб, бир суткагача давом этади. Оғир ҳолларда метилдофани томир орқали киритиш мумкин. Одатда метилдофани беморлар яхши қабул қиладилар, лекин баъзан депрессия, паркинсонизм, диспепсия, оғиз қуриши каби нохуш таъсирлар ривожланиши мумкин. Камдан-кам ҳолларда агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия бўлади.
АПРЕССИНдиазоксид ва миноксидилга ўхшаб, асосан резистив томирларни (артериолаларни) ва майда артерияларни кенгайтирувчи воситаларга киради. Препарат периферик томирларнинг умумий қаршилигини ва қон босимини пасайтиради. Препарат рефлектор тахикардия чақиради. МИТдан яхши сўрилади. Таъсир кучи 1 соатдан кейин энг юқори бўлади. Сўрилган апрессинни 80-90% оқсиллар билан боғланади. Организмда ацетилланади.
Нохуш таъсири: диспепсия, ревматоид артрит ва қизил бўрича каби ўзгаришлар.
ДИАЗОКСИД – препарат артериолалар тонусини туширади. Юрак ишини сусайтиради. Томирга киритилгандан кейин тез ва кучли даражада қон босимини туширади. Таъсири 12-18соат давом этади. Хафақонлик хасталиги ҳуружини бартараф этишда қўлланилади.
Нохуш таъсири: Nа+ионларини ва сувни организмдан чиқарилишини сусайтиради. Гипергликемия, гиперурекимия ривожлантиради.
МИНОКСИДИЛдиазоксидга ўхшаб, томирларнинг силлиқ мушаклари калий каналларининг агонисти хисобланади. Веналарга кам таъсир этади. Периферик томирларнинг умумий қаршилигини камайтиради, тахикардия ва юракнинг минутлик ҳажмини оширади. МИТдан яхши сўрилади (90%), кўп қисми (90%) жигарда парчаланиб, ўзига нисбатан фармакологик фаол метаболитлар ҳосил бўлади. Таъсири 30 минутдан кейин бошланади. Метаболитлари асосан (97%) пешоб билан чиқади(24- 48 баъзан 75соат). Плацентадан ўтади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish