Нохуш таъсири: аллергик реакциялар, таъм сезишнинг бузилиши, тахикардия.
САРАЛАЗИН – ангиотензин II-аналоги ҳисобланади. Ҳамда унинг рецепторларини конкурент антогонисти ҳисобланади.Ангиотензин IIнинг гипертензив таъсирини бартараф этади. Таъсири қисқа 6-8 мин, чунки пептидазалар таъсирида тез парчаланади. Препаратни томирга киритилади, чунки меъда-ичак трактида тез парчаланади. Лекин саралазин агонист хоссасига эга бўлганлигидан қон босимини ошириши мумкин. Шу сабабли гипотензив восита сифатида такомил препарат эмас.
ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ АЪЗОЛАРИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ВОСИТАЛАР.
Кўпгина патологик ҳолатларда меъда-ичак тракти аъзоларининг фаолиятини ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат шубҳасиз хасталикнинг кечиши ва оқибатига салбий таъсир кўрсатади, чунки меъда-ичак тракти овқат ҳазм қилиш ва озуқа воситаларининг қонга сўрилишида муҳим аҳамиятга эгадир. Меъда-ичак тракти аъзоларининг функцияларини бузилишини бартараф этишда кўпгина дори воситалари қўлланилади. Улар меъда ва ичакнинг секрецияси ва экскретор функцияларига таъсир этадилар.
ИШТАҲАГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ВОСИТАЛАР.
Иштаҳа кўп жиҳатдан бош миянинг пўстлоқ қавати ва лимбик система функционал ҳолатига боғлиқдир, чунки у гипоталамуснинг латерал ядросида жойлашган очлик ва гипоталамуснинг вентромедиал ядросида жойлашган тўйиш (тўқлик) маркази орқали бошқарилади. Иштаҳани бошқарилиши асосан норадрен дофамин ва сератонинергик системалар билан боғлиқ. Иштаҳани ўзгариши 2 хил (ортиши ва сусайиши) бўлади ва шунга мос равишда уни бузилишини бартараф этувчи воситалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Иштаҳани оширувчи воситалар (аччиқлар, инсулин, психотроп, нейротроп воситалар, анаболиклар ва бошқалар):
Иштаҳани сусайтирувчи воситалар (анорексиген воситалар):
Катехоламинэргик системага таъсир кўрсатувчи воситалар (МНСни қўзғатувчилар):
фенамин ҳосилалари ва аналоглари фепранон, дезопимон.
изоиндол унумлари мазиндол
Серотонинергик системага таъсир кўрсатувчи воситалар (МНС ни сусайтирувчилар): фенфлурамин.
Аччиқлар ўсимликлардан ажратилган, аччиқ таъмга эга бўлган гликозидлар. Улар оғиз бўшлиғи ва тилдаги рецепторларни қўзғатиб, рефлектор йўл билан меъда ширасини ажралишини кучайтирадилар, иштаҳани оширадилар ва овқатни ҳазм бўлишини яхшилайдилар. Аччиқларни гипоацид ва сурункали атрофик гастритларда, асаб хасталикларда юзага келган анорексияларда, операциялардан кейинги даврда қўлланилади.
АЧЧИҚ ЭРМОН ТИНДИРМАСИ – таркибида абсинтин алкалоиди ва абсентол – эфир мойи бор. Очлик (очиқиш) маркази қўзғалувчанлигини рефлектор оширади. Ундан кейин қабул қилинган овқатга бўлган меъда секрециясининг мураккаб рефлектор босқичини кучайтиради. Лекин аччиқларнинг ўзлари меъда ширасини ажралишини кучайтирмайди. Бу гуруҳга эрбахо (горичавка), зубтурум (подоржник), бузноч (бессмертник), гаримдори, апилак, иштаҳа чойи ва бошқалар ҳам киради.
ИНСУЛИН – қонда глюкоза миқдорини пасайтиради ва очлик ҳиссини кучайтиради, чунки тўлиқ марказида махсус «гликорецепторлар» бўлиб улар артерия ва вена қонидаги глюкоза миқдорининг фарқига сезгирдирлар. Шу туфайли глюкагон гипергликемия ҳисобига иштаҳани пасайтиради, ширин чой ҳам шундай хусусиятга эга, иштаҳани баъзи психотроп воситалар (аминазин, амитриптилин, карбонат литий), нейротроп гипотензив воситалар (гемитон – клофелин) ҳам кучайтирадилар. Бундан ташқари иштаҳани анаболик гормонлар ҳам оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |