Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet150/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Нохуш таъсири: диарея, кўнгил айнаш, ичак коликаси, ҳолсизлик, бош оғриғи кучсиз ривожланади ва камчилик фақат беморларда кузатилади.
Пентопрозол, лансопрозол препаратлари ҳам омепрозолга ўхшаш таъсирига эгалар.
МИЗОПРОСТОЛ ПГЕнинг синтетик унуми, меъдада HСl секрециясини камайтиради, бикарбонатлар ва шиллиқ ажралишини оширади. Меъда шиллиқ қавати ҳужайраларининг регенерациясини оширади, унда микроциркуляцияни яхшилайди. Умуман шиллиқ қаватнинг меъда ширасининг ва бошқа омилларнинг тажавузкорлик таъсирига қарши туриш қобилиятини кучайтиради. Ичилганда ҳам самарадорлиги яхши намоён бўлади. Меъданинг шиллиқ қаватларида ўткир ривожланган яраларни даволаш таъсир кучи бўйича Н2-блокаторларига нисбатан кучсиз. Кўпинча диарея чақиради.
Қўлланилиши: меъда ва 12 бармоқли ичакнинг сурункали яра хасталикларида, ностероид яллиғланишга қарши препаратнинг меъдада яра чақиришини олдини олиш учун.
Нохуш таъсири: ич кетиш, енгил кўнгил айнаш, бош оғриғи, қорин оғриғи, беҳузурлик, қон босимини тушиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: Простагландинларга сезгирлик ошганда, сут эмизувчи аёллар, ҳомиладорлик, ичакнинг яллиғланишида, мия ва юрак тож томирларида қон айланишининг бузилишида.

АНТАЦИД ВОСИТАЛАР.


(anti-қарши, acidus-жавҳар, нордон).
Бу гуруҳ воситаларнинг аксарияти асос хоссасига эга бўлиб, меъда ширасидаги НCl кислотаси билан реакцияга киришиб уни нейтраллайдилар.
НАТРИЙ ГИДРОКАРБОНАТантацид таъсири тез бошланади, лекин қисқа бўлади. СО2 газини ҳосил қилади ва у меъданинг ҳажмини кенгайтириб, унинг секрециясини иккиламчи ҳолда оширади.
МАГНИЙ ОКСИДИ ва МАГНИЙ ТРИСИЛИКАТ антацид таъсири секин аста ривожланади, лекин натрий гидрокарбонатга нисбатан 3-4 марта кучлироқ.
АЛЮМИНИЙ ГИДРОКСИДИ – антацид ва адсорбциялаш ҳоссасига эга, қабзият чақириши мумкин.
КАЛЬЦИЙ КАРБОНАТ. Таъсири тез бошланади. СО2 ни ҳосил қилади, қабзият чақириши мумкин. МИТдан кам сўрилади, шу туфайли системали таъсири кам бўлади. Лекин катта дозаларда гиперкальциемия ва алкалоз ривожлантиради.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish